ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2023 й. 214-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 майдаги

214-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

ҳузуридаги   Ихтисослаштирилган   таълим

муассасалари агентлиги тизимидаги ижод

мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш

ва қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ижод мактабларига (кейинги ўринларда - ижод мактаблари) ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ижод мактабларига ўқувчилар Агентлик томонидан белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.

Ижод мактабларининг 7-синфларига ўқувчилар ижодий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида ҳар бир синфда 20 нафардан ошмаган ҳолда қабул қилинади.


3. Ижод мактабларига ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.


4. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ижод мактабларида таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.


5. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ижод мактабларига Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади.


6. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.



2-БОБ. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ

               

7. Ижод мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда - ҳамкор ташкилот) вакилларидан иборат қабул комиссияси шакллантирилади.


8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.


9. Қабул комиссияси:

кириш имтиҳонлари материалларини ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;

кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;

таълим дастурларининг фанлараро ва синфлараро интеграциясидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, кириш имтиҳонларининг йўналишларига, саволлар миқдорига ўзгартириш киритади;

ҳар бир ижод мактаби бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;

ижодий имтиҳонлар учун ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияларига малакали мутахассисларни жалб этади ҳамда уларнинг таркибини тасдиқлайди;

кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.


10. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир ижод мактаби бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.


11. Ишчи гуруҳ:

ўқувчиларнинг ҳужжатлари мазкур низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;

кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки телефон рақамига SMS шаклида хабар юборади;

кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;

ўқувчиларни, уларнинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки боғланиш учун тақдим этилган телефон рақамига SMS шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;

тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;

қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;

ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

              

12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.


13. Кириш имтиҳонлари барча ижод мактабларида бир вақтда ўтказилади. Ўқувчи ҳужжатларини фақат битта ижод мактабига топшириши мумкин.


14. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фарзандлари ижод мактабларига ҳужжат топшириши мумкин.

Бунда ўқувчилар томонидан ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.


15. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ижод мактабининг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.


16. Ижод мактабларига ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:

ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;

имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;

ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.

Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.


17. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.


18. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки телефон рақамига SMS) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, аризада кўрсатилган телефон рақамининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва ҳ.к.) бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланмайди.


19. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.


20. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:

ушбу низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада нусхаланган бўлса.


21. Ҳужжатлари таҳрирлашга юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.


22. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:

белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда;

тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;

умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ижод мактабининг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.


23. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

              

24. Кириш имтиҳонлари материаллари ҳамкор ташкилот билан биргаликда Агентлик томонидан тайёрланади.


25. Кириш имтиҳонларининг биринчи ва иккинчи босқичларида ўқувчиларнинг ижодий ишларини баҳолаш учун Агентлик томонидан ҳамкор ташкилот билан биргаликда ҳар бир ижод мактабида 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади.


26. Кириш имтиҳонлари давлат тилида (Қорақалпоғистон Республикасида қорақалпоқ тилида), Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида чет тилида ўтказилади.


27. Кириш имтиҳонлари:

биринчи босқич - ижодий матн яратиш;

иккинчи босқич - ижодий суҳбат;

учинчи босқич - она-тили ва адабиёти (20 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича (15 та топшириқ) жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилади (Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби бундан мустасно).


28. Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби учун кириш имтиҳонлари:

биринчи босқич - ижодий матн яратиш;

иккинчи босқич - ижодий суҳбат;

учинчи босқич - инглиз тили (20 та топшириқ), она тили ва адабиёти (15 та топшириқ) фанларидан ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича (15 та топшириқ) жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилади.


29. Ўқувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра баллари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар устунликка эга бўлади:

биринчи босқичда юқори балл тўплаган ўқувчиларга;

иккинчи босқичда юқори балл тўплаган ўқувчиларга;

учинчи босқичда энг кўп топшириқ берилган фандан юқори балл тўплаган ўқувчиларга.

Ўқувчилар барча тоифадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган ҳолларда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчига устунлик берилади.

Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.


30. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.

Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг шахсий маълумотлари билан бирга имтиҳон ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.


31. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.


32. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:

бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;

шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.

Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.


33. Кириш имтиҳони жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.



5-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ

НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

                 

34. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари тест синовлари ўтказилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ҳамда ижод мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


35. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.


36. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари Агентликда тегишли мутахассислардан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари раислик қилади.


37. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса беради.


38. Апелляция комиссиясининг норозилик аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси ўқувчиларга аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича балл қўшиб берилишига асос бўлади.


39. Апелляция комиссиясига бошқа ўқувчиларнинг ишларини кўриб чиқиш ва мурожаатчининг иши билан солиштиришга рухсат берилмайди.


40. Ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) берилган жавоблардан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.



6-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ МАКТАБГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ

               

41. Кириш имтиҳонларининг умумлаштирилган натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ижод мактабларининг ўқувчилар сафига қабул қилинади.


42. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ижод мактаблари директорларининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади.


43. Ўқувчилар ижод мактабларига қабул қилингандан сўнг баҳолар табелининг асл нусхаси ўқувчиларнинг аввал ўқиган мактабидан сўров асосида олинади.


44. Ижод мактабига қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.

Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.


45. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.



7-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР БЎШ ЎРИНЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ

              

46. Ижод мактабларида ўқув йили якунлангандан кейин бўшаб қолган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчиларидан ҳужжат қабул қилинади.

Ижод мактабларига ўқув йили давомида ўқувчилар қабул қилинмайди.


47. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ижод мактабидан бошқасига кўчириш йўналиш мос келган ва бўш жой бўлган тақдирда Агентликнинг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

                

48. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


49. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            

             




Низомга

ИЛОВА



Ижод мактабларига ўқувчиларни

саралаб олиш ва қабул қилиш

СХЕМАСИ

             


      

Босқичлар

       


      

Субъектлар

       


      

Тадбирлар

       


      

Бажариш муддатлари

          









































1-босқич


Агентлик


          

Ҳужжатлар қабули бошланиши

тўғрисида ОАВда эълон бериш

           

Ижод мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади.



Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан

10 кун олдин









































2-босқич


Агентлик


           

Ўқувчилар томонидан ижод мактабларига

ҳужжатларни топшириш

         

1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссияси тузилади. Таркиб Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.



Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан олдин









Қабул комиссияси


2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари тасдиқланади, Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан

10 кун олдин









Ишчи гуруҳ


3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинади ёки таҳрирга юборилади ёки рад этилади.



20 кундан кам

бўлмаган муддатда











4. Ижод мактабларига ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб борилади.

            


Ҳужжатларни қабул

қилиш даврида









































3-босқич


Қабул комиссияси,

маҳаллий

ҳокимликлар


      

Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш

         

1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари тайёрланади.



Кириш имтиҳонлари

бошланишидан

олдин









Қабул комиссияси

маҳаллий

мутахассисларни

жалб этган ҳолда

         


2. Кириш имтиҳонлари материаллари тайёрланади.










































4-босқич


Қабул комиссияси

маҳаллий ташкилот

билан биргаликда


        

Кириш имтиҳонларининг биринчи ва

иккинчи (ижодий) босқичини ўтказиш

         

1. Кириш имтиҳонларининг биринчи (ижодий матн яратиш) босқичи ўтказилади.



Тасдиқланган

жадвал асосида










2. Кириш имтиҳонларининг иккинчи (ижодий суҳбат) босқичи ўтказилади.

         










































5-босқич


Қабул комиссияси

маҳаллий ташкилот

билан биргаликда


       

Кириш имтиҳонларининг учинчи

(тест) босқичини ўтказиш

         

1. Кириш имтиҳонларининг учинчи (тест) босқичи ўтказилади.



Тасдиқланган

жадвал асосида










2. Кириш имтиҳонларининг натижалари Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

        


тест синовларидан

кейин 20 кун ичида










































6-босқич


Апелляция

комиссияси


      

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш

        

1. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг аризалари қабул қилинади.



Имтиҳон

натижалари эълон

қилингандан сўнг

3 кун ичида










2. Ўқувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади, аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса берилади.

         


Ариза топширилган

кундан бошлаб

10 кун ичида










































7-босқич


Қабул комиссияси


          

Қабул қилишни расмийлаштириш

        

Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ижод мактаби директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади.

         


Янги ўқув йили

бошлангунга қадар









































8-босқич


Қабул комиссияси


          

Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш

            

1. Синфларнинг ҳар биридаги ўқувчилар сони 20 нафардан камайган ҳолларда, мавжуд бўш ўринлар танлов асосида тўлдирилади.



Ўқув йили

якунлангандан сўнг







              

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь

















































































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск