ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2023 й. 214-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 майдаги

214-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим

муассасалари   агентлиги   тизимидаги

ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар

ва ихтисослаштирилган мактабларга

ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган мактаблар) ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ихтисослаштирилган мактабларга қабул параметрлари бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан (Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳар бир синфига 20 нафардан) ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан белгиланади ҳамда ўқувчилар қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.


3. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.


4. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.

Бундан ташқари:

а) рўйхати Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичи ёки унга тенглаштирилган босқичида тегишли (математика, информатика, физика, кимё, биология) фанлардан ғолиб ва совриндор (1, 2, 3-ўринлар) бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонисиз қабул қилинади;

б) Президент мактабларининг 5-синфига кириш имтиҳонларининг 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга қабул қилинмаган ўқувчилар ҳужжат топширган Президент мактаби жойлашган (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабнинг аниқ фанлар йўналиши учун белгиланган қабул квотасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади.

Бунда, ўқувчига Президент мактабининг кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактаблардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

Мазкур банд Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабларга (кейинги ўринларда - таянч ихтисослаштирилган мактаблар) нисбатан тадбиқ этилмайди.


5. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтисослаштирилган мактабларда таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.


6. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабларга Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу низомга мувофиқ қабул қилинади.



2-БОБ. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ

           

7. Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар вакилларидан иборат қабул комиссияси шакллантирилади.


8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.


9. Қабул комиссияси:

кириш имтиҳонлари материалларини таълим ташкилотлари билан биргаликда тайёрлайди;

кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;

таълим дастурларининг фанлараро ва синфлараро интеграциясидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, кириш имтиҳонларининг йўналишларига, саволлар миқдорига ўзгартириш киритади;

ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;

кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.


10. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.


11. Ишчи гуруҳ:

ўқувчиларнинг ҳужжатлари мазкур низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;

кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки телефон рақамига SMS шаклида хабар юборади;

кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;

ўқувчиларни, уларнинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки боғланиш учун тақдим этилган телефон рақамига SMS шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;

тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;

қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;

ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

             

12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.


13. Ўқувчилар фақат таълим олаётган мактабининг ҳудудидаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириши мумкин.


14. Ихтисослаштирилган мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини, табиий фанлар йўналишига 6-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.

Янги ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактабларда биринчи ўқув йили учун аниқ фанлар йўналишига 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга ўқувчилар қабул қилинади.


15. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари ота-онаси (қонуний вакили)нинг доимий яшаш жойи бўйича ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириши мумкин.

Бунда ўқувчилар томонидан ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.


16. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабнинг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.


17. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:

ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;

имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;

ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.

Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.

Ўқувчиларга ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактаблардан яна бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.


18. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.


19. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки телефон рақамига SMS) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, аризада кўрсатилган телефон рақамининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва ҳ.к.) бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланмайди.


20. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.


21. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:

ўқувчилар таълим олаётган мактабнинг ҳудудий мансублиги ихтисослаштирилган мактабнинг ҳудудий мансублигига мос келмаган ҳолда (мазкур низомнинг 15-банди бундан мустасно);

ушбу низомнинг 17-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада нусхаланган бўлса.


22. Ҳужжатлари таҳрирлашга юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.


23. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:

белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда;

тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;

умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.


24. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

           

25. Кириш имтиҳонлари Агентлик томонидан маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилади.


26. Кириш имтиҳонлари материаллари малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Агентлик томонидан тайёрланади.


27. Кириш имтиҳони ўқувчилар ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактабнинг таълим бериш тилида ўтказилади.


28. Кириш имтиҳонлари йўналишлар бўйича бир босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади.

Аниқ фанлар йўналиши бўйича:

5-7-синфлар учун математика (30 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ);

8-11-синфлар учун алгебра (12 та топшириқ), геометрия (8 та топшириқ), физика (10 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.

Табиий фанлар йўналиши бўйича:

7-синфлар учун табиий (sceince) фан (30 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ);

8-11-синфлар учун биология (10 та топшириқ), кимё (20 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.


29. Агентлик тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларда кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади.

Ахборот технологиялари йўналиши бўйича:

5-синфлар учун математика (30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.

Биология ва кимё йўналиши бўйича:

7-синфлар учун табиий (science) фан (30 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанидан (жами 45 та) тест шаклида ўтказилади.

Физика ва астрономия йўналиши бўйича:

7-синфлар учун математика (30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.


30. Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда, ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:

а) табиий фанлар бўйича:

1-даражали (табиий фан (sceince) биология, кимё) фанидан юқори балл тўплаганлар;

2-даражали (чет тили) фанидан юқори балл тўплаганлар.

б) аниқ фанлар бўйича:

1-даражали (математика, геометрия, физика) фанидан юқори балл тўплаганлар;

2-даражали (чет тили) фанидан юқори балл тўплаганлар.

Ўқувчилар барча даражадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.

Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.


31. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.

Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг кириш имтиҳонига оид шахсий маълумотлари билан бирга кириш имтиҳонининг ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.


32. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.


33. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:

бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;

шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.

Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.


34. Кириш имтиҳонлари жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.



5-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ

НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

           

35. Кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


36. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.


37. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари Агентликда тегишли мутахассислардан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари раислик қилади.


38. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса беради.


39. Апелляция комиссиясининг норозилик аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси ўқувчиларга аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича балл қўшиб берилишига асос бўлади.


40. Апелляция комиссиясига бошқа ўқувчиларнинг ишларини кўриб чиқиш ва мурожаатчининг иши билан солиштиришга рухсат берилмайди.


41. Ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) берилган жавоблардан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.



6-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ МАКТАБГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ

              

42. Кириш имтиҳонлари натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилар сафига қабул қилинади.


43. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ихтисослаштирилган мактаблар директорларининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади.


44. Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилингандан сўнг баҳолар табелининг асл нусхаси ўқувчиларнинг аввал ўқиган мактабидан сўров асосида олинади.


45. Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.

Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.


46. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.



7-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР БЎШ ЎРИНЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ

             

47. Ихтисослаштирилган мактабларда ўқув йили якунлангандан кейин бўшаб қолган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчиларидан ҳужжат қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқув йили давомида ўқувчилар қабул қилинмайди.


48. Ўқувчиларнинг ўқиши бир ихтисослаштирилган мактабдан бошқасига йўналиш мос келган ва бўш жой бўлган тақдирда Агентликнинг кўрсатмасига мувофиқ кўчирилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

              

49. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


50. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

ИЛОВА



Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар

ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни

саралаб олиш ва қабул қилиш

СХЕМАСИ

             


        

Босқичлар

          


          

Субъектлар

         


          

Тадбирлар

         


           

Бажариш муддатлари

           









































1-босқич


Агентлик


          

Ҳужжатлар қабули бошланиши

тўғрисида ОАВда эълон бериш

          

Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади.

          


Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан

10 кун олдин









































2-босқич


Агентлик


         

Ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган

мактабларга ҳужжатларни топшириш

         

1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссияси тузилади. Таркиб Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.



Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан

олдин









Қабул комиссияси


2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари тасдиқланади, Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



Ҳужжатларни

қабул қилиш

бошланишидан

10 кун олдин









Ишчи гуруҳ


3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинади ёки таҳрирга юборилади ёки рад этилади.



20 кундан кам

бўлмаган муддатда











4. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб борилади.

            


Ҳужжатларни қабул

қилиш даврида









































3-босқич


Қабул комиссияси,

маҳаллий ҳокимликлар


         

Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш

          

1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари тайёрланади.


Кириш имтиҳонлари

бошланишидан

олдин









Қабул комиссияси

маҳаллий ёки хорижий мутахассисларни жалб

этган ҳолда

         


2. Кириш имтиҳонлари материаллари тайёрланади.










































4-босқич


Қабул комиссияси


           

Кириш имтиҳонларини ўтказиш

         

1. Кириш имтиҳонлари бир босқичда ўтказилади.



Тасдиқланган

жадвал асосида









маҳаллий ташкилот

билан биргаликда

        


2. Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

           


Имтиҳон

топширилган кундан

кейин 20 кун ичида

         









































5-босқич


Апелляция

комиссияси


           

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш

          

01. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг аризалари қабул қилинади.



Имтиҳон

натижалари эълон

қилингандан сўнг

3 кун ичида










2. Ўқувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади, аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса берилади.

             


Ариза топширилган

кундан бошлаб

10 кун ичида

             









































6-босқич


Қабул комиссияси


           

Қабул қилишни расмийлаштириш

         

Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ихтисослаштирилган мактаб директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади.

            


Янги ўқув йили

бошлангунга қадар









































7-босқич


Қабул комиссияси


            

Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш

          

Синфларнинг ҳар биридаги ўқувчилар сони 24 нафардан камайган ҳолларда, мавжуд бўш ўринлар танлов асосида тўлдирилади.

          


Ўқув йили

якунлангандан сўнг







             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь










































































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск