ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.06.2023 й. 227-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 июндаги

227-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини

таъминлаш учун буғдойни харид қилиш

ва биржа савдолари орқали сотиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

            

1. Мазкур Низом ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


биржа - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияга эга товар-хом ашё биржалари;


Жамғарма - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;


ПК-10 қабул қилиш квитанцияси - серияси ва тартиб рақами маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича белгиланадиган товар буғдойни қабул қилиш квитанцияси;


тижорат вакили - давлат ресурси сифатида товар буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга оширадиган "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналар ҳамда буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган бошқа тадбиркорлик субъектлари;


23210 - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағларнинг махсус ҳисобварағи.



2-БОБ. ИЧКИ БОЗОРДА ДОН НАРХЛАРИ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН БУҒДОЙ ҲАЖМИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЖАМҒАРМАНИНГ

ТИЖОРАТ ВАКИЛИНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ТАРТИБИ

          

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳар йили 1 майга қадар эркин биржа савдоларига қўйиладиган буғдойнинг фермер хўжаликлари ва бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда - буғдой етиштирувчилар) ҳамда туманлар кесимидаги тақсимотини ва тижорат вакиллари рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.


4. Танловда қатнашадиган дон корхоналари қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

махсус сиғимга эга бўлиши;

давлат қиёсловидан ўтказилган темир йўл ва/ёки юк автомобилларини ўлчаш электрон тарозиси, метрологик кўрикдан ўтган лаборатория, қуритувчи ва бунтловчи кўчма узатувчи транспортёрлар, дон тозаловчи сепараторларга эга бўлиши;

туну-кун юқори тезликда ишловчи онлайн видеокузатув ва қўриқлаш тизимига эга бўлиши;

буғдойни хавфсиз сақлаш бўйича талабларга жавоб берадиган махсус сиғимларга эгалиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ижобий хулосасига эга бўлиши;

Жамғарма номидан харид қилинадиган буғдой қийматининг 120 фоизи миқдоридан кам бўлмаган мол-мулкка, шу миқдордаги кафилликка ёки суғурта полисига эга бўлиши;

дон тайёрлаш ва сақлаш билан камида охирги 24 ой давомида шуғулланган бўлиши лозим.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА БИЛАН ТИЖОРАТ

ВАКИЛИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР

         

5. Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш тўғрисида топшириқ шартномаси тузилади.


6. Топшириқ шартномаси муддати давомида тижорат вакилининг Жамғарма номидан харид қилган буғдойга доир фаолияти Жамғарма томонидан мувофиқлаштириб борилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ТОМОНИДАН БУҒДОЙ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРДАН БУҒДОЙНИ

ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБИ

           

7. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тақсимот ва белгиланган ҳажмдаги буғдой миқдорига асосан буғдой етиштирувчилар томонидан етиштирилган буғдой ғалла ўрим-йиғими мавсумида тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимига жойлаштирилади. Бунда:

буғдойнинг сифати ва хавфсизлик кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида синовдан ўтказилиб қабул қилинади;

буғдой етиштирувчилар томонидан топширилган товар буғдой учун тижорат вакилига тўрт нусхада ПК-10 қабул қилиш квитанцияси ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади;

зарур ҳолларда, буғдойни қуритиш ва тозалаш харажатлари шартномада белгиланган тарифларда буғдой етиштирувчилар томонидан тижорат вакилига тўлаб берилади;

тижорат вакилининг буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари топшириқ шартномасида белгиланган тарифлар асосида Жамғарма томонидан тўлаб берилади ҳамда Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.


8. Тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдойни харид қилиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.


9. Жамғарма ўзининг тижорат вакили томонидан тақдим этилган электрон буюртманомага асосан Жамғарма номидан буғдойни харид қилиш учун тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварағига фоизсиз маблағларни ўтказади.

Бунда тижорат вакили томонидан тақдим этилган электрон буюртманомага асосан буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорга юклаб жўнатиш харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган бўнак (аванс) Жамғарма томонидан тижорат вакилига олдиндан ўтказиб берилиши мумкин.


10. Тижорат вакили буғдой етиштирувчилардан буғдойни давлат стандарти (O`z DSt 880:2015) талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари (намлик, ифлослик, донли аралашмаси, натура оғирлиги, клейковина миқдори, сифати ва тури) ҳамда буғдой синфлари аниқ кўрсатилган ҳужжатларга (мувофиқлик ва сифат сертификатлари) асосан харид қилади.

Харид қилинган буғдойнинг сифати бўйича юзага келадиган низолар Ўзагроинспекция томонидан кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра Жамғармага якуний хулоса тақдим этилади.


11. Жамғарма томонидан тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

давлат ресурси сифатида товар ва уруғлик буғдойни харид қилиш учун ҳисоб-китобларга;

буғдойни дон қабул қилиш корхоналари ва шохобчаларига ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларга.

Бунда Жамғарманинг тижорат вакили томонидан автотранспорт воситаларида (хусусан, махсус техникалар) кўрсатилган хизматлар бўйича қарздорликлари бўлмаганда, 23210 махсус ҳисобварақдаги қолдиқ маблағлар уларнинг талаб қилиб олгунига қадар ҳисобварақларига ўтказилиб, белгиланган тартибда ишлатилиши мумкин. Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан бошқа мақсадлардаги тўловларни амалга ошириш тақиқланади.



5-БОБ. ДАВЛАТ РЕСУРСИ СИФАТИДА ХАРИД

ҚИЛИНГАН БУҒДОЙНИ ТИЖОРАТ ВАКИЛИ

ТОМОНИДАН САҚЛАШ ТАРТИБИ

         

12. Буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдой ҳисобини юритиш, ички ташиш ва сақлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 25 майдаги 95-сон ҳамда "Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 22 майдаги 312-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Тижорат вакили буғдойни сақлаш стандартларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори талабларига риоя этиши шарт.



6-БОБ. ДАВЛАТ РЕСУРСИ СИФАТИДА

ХАРИД ҚИЛИНГАН БУҒДОЙНИ БИРЖА

САВДОЛАРИДА СОТИШ ТАРТИБИ

            

14. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой тасдиқланган ойлик графикка мувофиқ Жамғарма томонидан биржа савдоларига қўйиб борилади.

Жамғарма томонидан буғдой биржа савдоларига охирги савдо ҳафтасида шаклланган ўртача нархлар (котировкалар)да, шу жумладан буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдой қийматига, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш, юклаш ва сотиш харажатларини қўшганда ҳосил бўладиган қийматдан кам бўлмаган нархларда қўйилади.

Бунда буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш, юклаш ва сотиш харажатлари йиллик ўртача харажатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан буғдойнинг нархи мазкур бандда назарда тутилганидан бошқача тартибда аниқланган нархларда ҳам белгиланиши мумкин.


15. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой биржа савдоларида Жамғарма томонидан биржа савдолари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилади.



7-БОБ. ТИЖОРАТ ВАКИЛИ ТОМОНИДАН

ДОН САҚЛАШ СИҒИМЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН

БУҒДОЙНИ БИРЖА САВДОЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИБ ОЛГАН

ХАРИДОРЛАРГА ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ТАРТИБИ


16. Биржа буғдойни сотиб олган харидор буғдой қийматини тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномани Жамғармага тақдим этади.

Ушбу маълумотномага асосан Жамғарма ўзининг тижорат вакилига дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни харидорга юклаб жўнатиш йўриқномасини тақдим этади.


17. Тижорат вакили юклаб жўнатиш йўриқномасига асосан дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни харидорнинг транспорт (темир йўл ёки автомобиль) воситасига юклайди, шунингдек, юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради.


18. Тижорат вакили буғдой харидорга юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини ҳамда буғдой сотиб олинганда ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (хизмат кўрсатиш устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани буғдой юклангандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага тақдим этади.

Тижорат вакили тақдим этган ҳужжатларга асосан Жамғарма буғдойни сотиб олган харидорга тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.


19. Жамғарма ўзининг тижорат вакили томонидан тақдим этилган юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини биржага юборади.

Биржа юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳар бир шартнома бўйича буғдой сотишдан тушган маблағларни харидор номини кўрсатган ҳолда бир иш кунида Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади.


20. Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида ҳар чоракда ҳамда шартнома шартлари бажарилиши тўлиқ якунлангандан сўнг ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида солиштирма далолатнома тузилади.



8-БОБ. БУҒДОЙ ЕТИШТИРУВЧИЛАРДАН

ХАРИД ҚИЛИНГАН БУҒДОЙНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ТАШИШ, САҚЛАШ, ЮКЛАШ ВА УНИНГ ТАБИИЙ

КАМАЙИШИ ҲАМДА КАМОМАД БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

           

21. Тижорат вакили топшириқ шартномасида келишилган тарифларга асосан буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, табиий камайиш харажатларини қоплаш учун ҳар ой якунида Жамғармага ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Бунда буғдойнинг юзага келган табиий камайиши Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарорида белгиланган стандартларга (нормаларга) мослиги бўйича Ўзагроинспекциянинг ижобий хулосаси тақдим этилиши шарт.

Тижорат вакили тегишли ҳужжатларни тўлиқ тақдим этганда, қилинган харажатлар Жамғарма томонидан уч иш куни ичида тўлаб берилади.


22. Давлат ресурси сифатида харид қилиниб тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда, юзага келган буғдой камомади қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа савдоларидаги нархига 20 фоиз устама қўллаган ҳолда тижорат вакилидан Жамғарманинг фойдасига ундирилади.



9-БОБ. БУҒДОЙНИ БИРЖА САВДОЛАРИДА

СОТИШДАН ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ИЖОБИЙ

ТАФОВУТ СУММАСИНИ ИШЛАТИШ ВА САЛБИЙ

ТАФОВУТ СУММАСИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

           

23. Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий ёки салбий тавофут буғдойнинг биржа савдоларидаги сотиш нархидан буғдойни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар (тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи, сотиш харажатлари, жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича хорижий валютанинг сўмдаги курси фарқи, жалб этилган бюджет ссудаси бўйича фоиз харажатлари) чегирилган ҳолда аниқланади.


24. Буғдойни биржа савдоларида сотишдан юзага келадиган ижобий тафовут маблағлари қонунчилик ҳужжатларига асосан Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади ва ушбу маблағлар Жамғарма томонидан белгиланган тартибда тасарруф этилади.

Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган салбий тафовут суммаси Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

25. Тижорат вакили:

буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;

Жамғармага тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


26. Буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдойнинг сифатли сақланиши Ўзагроинспекция томонидан, буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

Жамғарма томонидан буғдойни харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида тузиладиган топшириқ шартномасида белгиланади.


27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

             

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь








































































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск