ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2023 й. 232-сон "Навоий давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2023 й.

N 232




НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

         

Навоий давлат педагогика институти талабаларининг таълим олиши ва яшаши ҳамда ўқитувчиларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳар "Ёшлик" МФЙ ҳудудида 2023-2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусини (кейинги ўринларда - Кампус) босқичма-босқич барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Навоий вилояти ҳокимлиги Кампусни барпо этиш учун Навоий шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган Навоий шаҳар, "Ёшлик" МФЙ ҳудудидан 15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Навоий давлат педагогика институтига (кейинги ўринларда - Институт) белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар:

2023-2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш босқичлари 1-иловага мувофиқ;

2023-2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) Кампусни барпо этиш харажатлари:

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Кампус ҳудудигача ташқи ичимлик ва оқова сув, электр, газ, алоқа таъминоти тармоқлари ва иншоотлари ҳамда йўллар қурилишига масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Кампуснинг ҳудудидаги ички ичимлик ва оқова сув, иссиқлик, электр, газ тармоқлари ҳамда ички йўллар қурилиши Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

б) буюртмачи этиб:

Кампусни барпо этиш бўйича - Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси;

Кампус объекти ташқи муҳандислик коммуникацияларининг лойиҳа-сметаларини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича электр энергияси, газ таъминоти, алоқа тармоқлари ҳамда ички автомобиль йўллари бўйича - тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбектелеком" АК ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳисобланади.

Бунда Кампуснинг иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш чоралари кўрилади.


5. Қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш ҳамда ўқув жараёни талабларига мувофиқлаштириб бориш мақсадида Институтга Кампусни барпо этиш даврида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Капитал қурилиш бўйича проректор лавозимини киритиш ва 2 та штат бирлигидан иборат Қурилиш ишларини мувофиқлаштириш бўлимини ташкил этишга рухсат берилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Кампусни барпо этиш:

биринчи босқичда - Институтнинг бюджетдан ташқари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

иккинчи босқичда - Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўқув жараёнига таъсир этмаган ҳолда, Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини алоҳида лотларга (қисмларга) ажратиб, белгиланган тартибда босқичма-босқич аукцион савдолари орқали сотишни ва сотишдан тушадиган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда Кампусни барпо этиш учун Институтнинг тегишли ҳисобварағига йўналтирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Кампус жойлашган ҳудудни Навоий шаҳар маркази билан боғловчи қўшимча жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш чорасини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кампусда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши бўйича белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.

           

           

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июндаги

232-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2027 йилларда

Навоий давлат педагогика институтининг

кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг

йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш

БОСҚИЧЛАРИ

             

Т/р

       

Лойиҳалаштириладиган

ва қуриладиган бино

ва иншоотлар

       

Бажариш

муддати

        

Масъул ижрочилар

       

1.

"Санъатшунослик" факультети учун 2 000 ўринли ўқув биноси;

амфитеатр;

600 ўринли талабалар турар жойи;

ҳудуд периметри бўйлаб тўсиқ девор;

трансформатор подстанцияси;

ташқи муҳандислик тармоқлари;

ички муҳандислик тармоқлари;

қозонхона;

ёпиқ ичимлик сув ҳавзаси (техник шарт асосида);

ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.


2024 йил

декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти


2.

"Ўзбек тили ва адабиёти", "Тарих", "Физика ва технология", "Математика-информатика", "Табиий фанлар" факультетлари учун 5 000 ўринли 3 та ўқув биноси;

850 ўринли талабалар турар жойи;

ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.


2025 йил

декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти


3.

Кампус биноси;

"Мактабгача ва бошланғич таълим", "Инглиз тили ва адабиёти", "Тиббиёт" факультетлари учун 4 250 ўринли 3 та ўқув биноси;

450 ўринли талабалар турар жойи;

ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.


2026 йил

декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти


4.

Маъмурий бино (ректорат) ва "Жисмоний маданият" факультети учун 750 ўринли 1 та ўқув биноси;

500 ўринли талабалар турар жойи;

36х18 ўлчамдаги спорт зали;

ёпиқ турдаги 25х11 ўлчамдаги сув ҳавзаси;

110х75 ўлчамдаги футбол майдони;

манеж (ОЗДК);

"Workout" майдончаси;

амфитеатр;

ташқи ҳожатхона;

хўжалик бинолари;

ёнғинга қарши сув ҳавзалари;

ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.


2027 йил

декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти


           

Изоҳ. Йиллар кесимида лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган объектлар босқичларига, бажариш муддатларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифларига асосан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июндаги

232-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2027 йилларда

Навоий давлат педагогика институтининг

кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик

тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт

коммуникациялари қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

         

Объект номи

Ичимлик сув тармоқлари

(км)


Оқова сув кўтариш насос станцияси

(дона)


Канализация тармоқлари

(км)


Электр тармоқлари

(км)


Газ тармоқлари

(км)


Иссиқлик иншоотлари

(дона)


Кириш йўллари ва ташқи йўллар

(км)


Навоий давлат педагогика институтининг кампуси


0,55

Лойиҳа

асосида

0,56

14,0

0,2

Лойиҳа

асосида

2,5

            

Изоҳ. Ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар ва транспорт коммуникациялари кўрсаткичларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари билан аниқлик киритилиши мумкин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь










































































Время: 0.2185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск