ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик (неустойка, зиёнларни ундириш) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2023 й. 231-сон "Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2023 й.

N 231



МАҲАЛЛИЙ ХЎЖАЛИК ШАРТНОМАЛАРИ ДОИРАСИДА

ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ

(ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддасига мувофиқ маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш Савдо-саноат палатасининг асосий функцияларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқловчи сертификатни (кейинги ўринларда - сертификат) олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни бериш тартиби;

сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

сертификатни расмийлаштириш ва беришни рад этиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайти орқали икки ой муддатда:

маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича ариза тақдим этиш ва уларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш;

сертификатлар реестрини эълон қилиш имкониятларини яратиш тавсия этилсин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилипшни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь

























Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск