ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик (неустойка, зиёнларни ундириш) /

Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2023 й. 231-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июндаги

231-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага

келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор)

ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда - Палата) томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари (кейинги ўринларда - шартнома) доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини (кейинги ўринларда - форс-мажор ҳолатлар) тасдиқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Форс-мажор ҳолатлар Палата раисининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдикланган ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сертификат - Палата томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ берилган ва форс-мажор ҳолатларни тасдиқловчи давлат намунасидаги расмий ҳужжат;


талабгор - шартнома доирасида форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш мақсадида ҳужжатларни тақдим этувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний ва юридик шахслар (шартнома тарафи);


Ўзбекистон Республикаси резидентлари - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари ва Солиқ кодексининг 33-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган юридик шахслар;


форс-мажор ҳолатлар - томонларнинг хоҳиш-иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (оммавий норозиликлар, уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш, халқаро санкцияларнинг жорий этилиши ва бошқалар), объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (эпидемия, пандемия, карантин), техноген офатлар (ёнғинлар, портлашлар ва бошқалар), инфратузилма тармоқларидаги (транспорт, энергетика тизимларидаги), фавқулодда ва кенг миқёсдаги кутилмаган авариялар, узилишлар сабабли юзага келган шароитларда тарафларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар;


шартнома - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ўртасида тузилган шартнома.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТ ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Сертификат талабгорнинг аризасига асосан ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ Палата томонидан расмийлаштирилади ва берилади.


5. Сертификат бериш тўғрисидаги ариза Палатага тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали берилиши мумкин.

Ариза талабгор бўлган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахснинг раҳбари ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади.

Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

ариза берувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахснинг тўлиқ номи (давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ);

сертификат бериладиган шартнома(лар)нинг реквизити ва предмети;

талабгорнинг мазкур шартнома(лар) бўйича мажбуриятлари, уларни бажариш тартиби ва муддатлари;

талабгор шартнома(лар) бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришга тўсқинлик қилган деб ҳисоблайдиган форс-мажор ҳолатларнинг тавсифи (улар содир бўлган жой, вақт, давр ҳамда уларнинг таъсири);

форс-мажор ҳолат амал қилиш муддатининг бошланганлиги ва тугаганлиги (агар тугаган бўлса);

аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;

талабгорнинг реквизитлари (почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва бошқалар) тўғрисидаги маълумот.

Аризада форс-мажор ҳолат билан боғлиқ қўшимча маълумотлар кўрсатилиши мумкин.


6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

шартнома(лар), қўшимча келишув(лар) (мавжуд бўлган тақдирда);

шартнома(лар) бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

форс-мажор ҳолат юзага келганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (материаллар).

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар ариза берувчи якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахснинг раҳбари ёки ишончнома асосида унинг вакили томонидан имзоланиши лозим.


8. Мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида келтирилган маълумотлар ва ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаган бўлса ёки тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар форс-мажор ҳолатни тасдиқлаш учун етарли бўлмаса, Палата сертификат бериш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни беш кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.

Сўров аризада кўрсатилган манзилга юборилади.

Агар талабгор томонидан сўралган маълумотлар ва ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса ёки ушбу муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ Палата томонидан сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Талабгорнинг илтимосига кўра тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни бериш муддати кўпи билан икки кун муддатга узайтирилиши мумкин.



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА СЕРТИФИКАТНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Палата қабул қилинган ҳужжатлар бўйича қуйидагиларни ўрганади:

шартнома бўйича мажбуриятларнинг мавжудлиги ва уларни бажариш муддатлари;

шартнома тарафларининг иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган, фавқулодда ва енгиб бўлмайдиган хусусиятга эга ҳолатлар, шунингдек, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ваколатли органлар (ташкилотлар) ҳужжатларининг мавжудлиги;

содир бўлган ҳолатлар ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатларини инобатга олган ҳолда, уларни тўлиқ ёки қисман бажара олмаслик ўртасидаги сабабли боғлиқлик;

форс-мажор ҳолатларнинг амал қилиш муддатлари;

шартнома тарафларининг форс-мажор ҳолатлар вужудга келишида алоқаси йўқлиги.


10. Аризада кўрсатилган ҳолатларнинг ҳаққонийлиги Палата томонидан мустақил равишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлардан тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали аниқланади.


11. Республика ижро этувчи органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Палатанинг сўрови келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сўралаётган маълумотларни ёзма шаклда бепул тақдим этиши шарт.


12. Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Палата томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида қабул қилинади.


13. Палата томонидан талабгорга сертификат берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилган куннинг ўзида бу ҳақда талабгорга маълум қилинади ҳамда сертификат ва у билан боғлиқ барча ҳужжатлар Палатанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


14. Сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

Палата томонидан ўтказилган ўрганишларга асосан аризада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги;

аризага илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганлиги;

шартнома бўйича мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланмаган ёки содир бўлмаган форс-мажор ҳолатлар оқибатида бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятнинг бажариб бўлинганлиги;

шартнома бўйича мажбуриятнинг бажарилмаганлиги форс-мажор ҳолатлар давом этган муддатларга мувофиқ эмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ талабгорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилганлиги, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда мавжуд эмаслиги, талабгорда зарур маблағларнинг бўлмаганлиги;

форс-мажор ҳолат суд қарорига асосан тасдиқланганлиги;

ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг форс-мажор ҳолатлар мавжуд эмаслиги бўйича асослантирилган маълумотлари олинганлиги.

Бошқа асосларга кўра сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Палата томонидан сертификат бериш рад этилган тақдирда, талабгорга аризада кўрсатилган манзил орқали уч иш куни ичида асослантирилган жавоб хати юборилади.


16. Сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг қайта киритилган ариза кўриб чиқилмайди, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


17. Мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикиб тақдим этилган ариза янгидан киритилган ҳисобланади ва Палата томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Талабгор сертификат бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек, Палата мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Палата томонидан берилган сертификатлар реестри ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Палатанинг расмий веб-сайтида автоматик шаклда юритилади.


20. Зарур ҳолларда Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига сертификат бериш, форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш ва сертификат олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни бўйича маслаҳатлар берилади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага

келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор)

ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат намунаси

____________-сон СЕРТИФИКАТ


Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида

юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор)

ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан


1. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби

      

       

2. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юзага келганлиги

        

       

3. Шартнома тўғрисида маълумот (шартнома тузилган сана, шартнома тарафлари ва уларнинг почта манзили, шартнома муддатлари, қарама-қарши мажбуриятларнинг бажарилиши ва бошқа реквизитлар)

       

       

4. Шартнома мажбуриятларини бажаришда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларининг юзага келганлигини тасдиқлаш

        

       

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ваколатли шахси:

(Лавозими)

(QR-код)

(Ф.И.О)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини

тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Талабгор


Форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали ариза беради.


Хоҳишига кўра









2-босқич

Савдо-саноат палатаси


1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни ўн кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.



Бир иш куни муддатда


3. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга тегишли маълумот ёки хулоса олиш учун сўров юборади.



Заруратга кўра







3-босқич

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотлар


Сўров келиб тушган тақдирда, уни ўрганиб чиқади ҳамда тегишли хулоса тайёрлаб, Савдо- саноат палатасига бепул тақдим этади.


Беш иш куни муддатда









4-босқич

Савдо-саноат палатаси


1. Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



Ўн беш кун муддатда


2. Сертификат бериш рад этилган тақдирда, бу ҳақда талабгорга аризада кўрсатилган манзил орқали асослантирилган жавоб хати юборади.


Уч кун муддатда







5-босқич

Савдо-саноат палатаси


1. Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, бу ҳақда талабгорга аризада кўрсатилган манзил орқали маълум қилади.


2. Сертификатни расмий веб-сайтида эълон қилади.


3. Берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотни сертификатлар реестрига киритади.


Бир кун муддатда



        





Низомга

3-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини

тасдиқлаш бўйича берилган сертификатлар

РЕЕСТРИ

Т/р

СТИР

(мавжуд

бўлса)


Талабгор тўғрисида маълумот


Сертификат

берилган шартнома

санаси ва рақами


Сертификат

серияси, тартиб

рақами ва

берилган

санаси


Юридик шахснинг тўлиқ

номи ва ташкилий-ҳуқуқий

шакли / Якка тартибдаги

тадбиркорнинг давлат

рўйхатидан ўтганлиги

тўғрисидаги гувоҳнома

реквизитлари


Почта манзили


Электрон почта

манзили

(мавжуд бўлса),

телефон рақами


1.








2.








3.








           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь








































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск