ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 й. ПҚ-174-сон "Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2023 й.

N ПҚ-174



МАРКАЗИЙ ОСИЁ АТРОФ-МУҲИТ

ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИ ЎРГАНИШ

УНИВЕРСИТЕТИ (GREEN UNIVERSITY)

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

           

         

Бугунги кунда атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ глобал муаммолар барқарор ривожланишга эътибор қаратиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида янги форматдаги мутахассислар ва экспертларни тайёрлаш, шунингдек, муаммоларни ҳал қилишда инновацион ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда.

Сўнгги йилларда экологик кун тартиби Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантирилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, "яшил" иқтисодиётга ўтиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш йўналишларида концепция ва стратегиялар қабул қилинди.

Шу билан бирга, инсон капиталини ривожлантириш, экологик хавфларни самарали бошқариш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали, халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашнинг яхлит тизими етарли эмаслиги, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатни бошқариш соҳасидаги интеллектуал ва илмий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш даражасининг пастлиги, шунингдек, минтақавий даражада барқарор ривожланишнинг долзарб масалаларини ўрганиш бўйича ягона тадқиқот платформаси мавжуд эмаслиги каби қатор муаммолар ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.

Маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни татбиқ этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти "Hub and Spoke" тамойили асосида ташкил этилади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) Университетнинг таъсисчиси ҳисобланади;

Университетда ўқув жараёни нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади;

Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, беш йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин - мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади;


3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг муҳим экологик, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар, олимлар, тадқиқотчилар, раҳбарлар ва тадбиркорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро инновацион тизимларни қўллаб-қувватлаш учун янги билимларни татбиқ этиш ва фанлараро тадқиқотларни амалга ошириш;

жаҳоннинг етакчи "яшил" университетлари томонидан қўлланиладиган илғор таълим дастурлари, инновацион педагогик услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш, мослаштириш ва жорий этиш;

илмий-тадқиқот ва амалий билимларни интеграция қилиш, кластер асосида фаолиятни йўлга қўйиш, академик ва касбий тажриба алмашиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини жорий қилиш;

хорижий, давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон, минтақа ва жаҳон илмий марказларини бирлаштиришда бўғин бўлиб хизмат қиладиган самарали платформа яратиш;

илмий ва таълим жараёнларини бошқаришнинг энг самарали тизимини яратиш, хорижий илмий экспертларни жалб этиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаган жаҳоннинг "яшил" университетлари билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Университетнинг халқаро таълим майдонида тан олинишига эришиш, нуфузли олий таълим муассасалари рейтингларида муносиб ўрин эгаллаш;

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун узлуксиз таълим тизимини, шунингдек, бошқарув ходимлари учун махсус таълим дастурларини яратиш;

Университет таркибига кирувчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ҳамда илмий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


4. Белгилансинки:

а) Университет мустақил равишда:

Университет штат жадвалини тасдиқлайди, бакалавриат ва магистратура босқичида ўқиш тартибини белгилайди;

хорижий олий таълим ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида таълим йўналишларини белгилайди, уларнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди, профессор-ўқитувчилар фаолиятини тартибга солади;

юқори малакали профессор-ўқитувчилар, шу жумладан, хорижий мутахассисларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда жалб қилади;

Вазирлик билан келишган ҳолда бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаларни қабул қилиш учун тест фанлари блокини ва таълим учун тўлов-контракт миқдорини белгилайди;

инновацион ва илмий фаолиятни, шунингдек, илм-фан ютуқларини тижоратлаштиради, молиявий ресурсларни жалб қилиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотларни (стартаплар, фондлар ва бошқалар) ташкил этади;

хорижий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан бевосита музокаралар олиб боради, шунингдек, ўзининг молиявий, иқтисодий, маъмурий ва бошқарув фаолияти масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

нашриётлар ва етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали, шу жумладан, халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда китоблар, ихтисослаштирилган адабиётларни сотиб олиш, ўқув журналлари, электрон кутубхоналар ва бошқа ўқув ресурсларига обуна бўлиш ҳамда инвентаризация қилишни бевосита амалга оширади;

б) Университетда:

ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида маъруза, лаборатория ва индивидуал машғулотлар, амалий ишлар бўйича гуруҳларда ишлаш, танқидий фикрлаш, масалани ечиш ва тажрибалар ёрдамида амалга оширилади;

ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади, бакалавриатда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда инглиз тили ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тилларидан бирида ўргатилади;

таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

ўқув жараёни "фан - таълим - ишлаб чиқариш интеграцияси" тамойили бўйича ташкил этилиб, биринчи курсдан бошлаб талабаларга ишлаб чиқариш ва илмий марказларда, магистрантларга эса "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали ўқишни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида давом эттириш ва нуфузли хорижий компанияларда малака амалиётини ўташ имконияти берилади;

в) талабаларни қабул қилиш параметрлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланади;

г) етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентлар тегишли фанлардан белгиланган тартибда энг юқори балл олади ва келгусида улар ушбу фанлардан имтиҳон топширишдан озод қилинади;

д) ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади;

е) Университет ректори экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларга мўлжалланган шартномага асосан тайинланади;

ж) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Университет ректори Университетнинг Васийлик кенгаши талабларига асосан ташкил этиладиган халқаро танлов асосида 5 йил муддатга тузиладиган шартномага мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан тайинланади. Бунда ректор томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолатларда, вазир ташаббуси билан шартнома бир томонлама бекор қилиниши мумкин;

з) Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Университетда иқтидорли талабалар таълимини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат гранти қуйидагиларга берилади:

тегишли халқаро дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) бўйича диплом ёки сертификатга эга бўлган Президент мактабларининг битирувчилари;

Вазирлик тизимидаги ихтисослаштирилган техникумлар битирувчилари ушбу муассасалар учун ажратилган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида;

Экология бўйича халқаро олимпиада (INEPO), Математика бўйича халқаро олимпиада (IMO), Физика бўйича халқаро олимпиада (IPO), Кимё бўйича халқаро олимпиада (ICO), Биология бўйича халқаро олимпиада (IBO), География бўйича халқаро олимпиада (IGO), Информатика бўйича халқаро олимпиада (IIO) ва Ер фани бўйича халқаро олимпиада (IESO) ғолиблари;

Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Университетга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари.


6. Қуйидагилар:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг фаолиятини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки, Васийлик кенгаши Университетнинг олий бошқарув органи ҳисобланади ва қуйидагиларни амалга оширади:

корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этган ҳолда, Университетнинг ривожланиш стратегиясини, сиёсатини ва фаолиятининг умумий бошқарувини тасдиқлаш;

Университетни молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбаларни жалб этишга кўмаклашиш;

Университетга ажратилган биноларни таъмирлаш ва тиклаш учун зарур маблағларни сафарбар этиш, ушбу биноларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, инвентарь, компьютер ҳамда бошқа ташкилий жиҳозлар, кутубхона фонди билан жиҳозлаш;

Университетга талабаларни қабул қилиш ва ўқитиш шартларини белгилаш;

бюджет ижроси бўйича йиллик ҳисоботларни ҳамда Университет фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


8. Вазирлик ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:

Университет тузилмасида хайрия маблағлари ҳисобидан тўлдириладиган мақсадли жамғарма (endowment fund) ҳамда Этноэкология илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш;

Университетга 1 та мактабгача таълим ташкилоти ва умумий ўрта таълим мактабини уларнинг таълим жараёнида соҳадаги илмий ва амалий ёндашувларни қўллаш учун бириктириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки, Этноэкология илмий-тадқиқот маркази Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинога бепул жойлаштирилади.

9. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки, 2023 йилда Университетни сақлаш ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2024 йилдан эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


10. Вазирлик:

а) бир ой муддатда:

Университетнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;

музокаралар натижалари бўйича маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари билан узоқ муддатли келишувларга эришиш чораларини кўрсин;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб жорий этиладиган йўналишларни (мутахассисликларни) белгиласин;

б) икки ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги кўмагида Университетни малакали профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимлари, шу жумладан, хорижий давлатлар мутахассислари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

в) Университетга ҳомийлик, грант ва бюджетдан ташқари маблағлар, техник ёрдам, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишда кўмаклашсин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Университет учун 2023 йил 1 сентябрга қадар 5 та автотранспорт воситаси, шу жумладан, 1 та вакиллик, 2 та хизмат, 1 та навбатчилик ва 1 та хизмат автобусини харид қилиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш учун лимит ажратсин.


12. "Uzbekistan Airways" АЖ 2025 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда Университет учун зарур бўлган адабий фонд ва моддий-техник воситаларни беғараз ташилишини таъминласин.


13. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси 2-уй манзилида жойлашган Ўрмон хўжалиги техникумининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи билан беғараз берилсин.


14. Вазирлик ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023 йил 1 октябрга қадар:

Вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан Университетни компьютерлар ва бошқа ташкилий жиҳозлар, шу жумладан, масофавий ва онлайн таълимни ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув жиҳозлари билан таъминласин;

Университетни мебель (парталар, столлар, стуллар ва бошқалар), инвентарь, замонавий лаборатория жиҳозлари, шунингдек, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Фан, инновация ва олий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Университетнинг ахборот-ресурс маркази фаолиятини йўлга қўйсин ҳамда ўқув жараёни учун зарур бўлган барча модул ва иловаларнинг уланишини таъминласин;

Университет ахборот-ресурс марказининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона ресурсларига уланишини ташкил этсин ҳамда барча турдаги хизматлардан, шу жумладан, тан олинган илмий нашриёт маълумотлар базаларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратсин.


16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирликнинг асосли ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасини 2023 йилда ва ундан кейинги йилларда ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда янги бино ва иншоотлар қуриш, Университетнинг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, шунингдек, унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

Белгилансинки, 2026 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида Университет учун олиб кириладиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод қилинади.


17. Ташқи ишлар вазирлиги 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Университетнинг талабномаларига мувофиқ белгиланган тартибда:

ушбу қарорни амалга ошириш доирасида чет эллик ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга, уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмаган ҳолда бепул кириш визалари, шунингдек, чет эллик талабаларга Университетда ўқишнинг бутун даври учун узоқ муддатли кўп марталик кириш визалари берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари орқали Университет кутубхона фондини йиғиш ва етказиб беришда кўмаклашсин.


18. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Университетнинг талабномаларига мувофиқ республикага чет элдан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), уларга республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар, шунингдек, сертификатлар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


19. Белгилансинки, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, "яшил" иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварида, давлат гранти асосида таълим олаётган талабларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараварида Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиялар тайинланади;

б) талаб юқори бўлган йўналишларидаги етук, истиқболли мутахассислар, айниқса, педагог ва илмий кадрларни танлаш ҳамда уларнинг таълим олишини ташкил этиш учун:

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2023-2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим ташкилотларида ушбу йўналишларда докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури (кейинги ўринларда - ўқитиш дастури) жорий қилинади;

ўқитиш дастури доирасида мутахассислар хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларига "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижда таълим олиш учун номзодларни танлаб олиш тартибига мувофиқ юборилади;

ўқитиш дастури доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассислар, шу жумладан, уларнинг 40 нафари магистратура босқичида ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида ўқитилади;

ўқитиш дастури доирасида хорижий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда таҳсил олиб, магистратура ва докторантурани битириб қайтган мутахассисларга Вазирликнинг йўлланмаси асосида таълим муассасалари ҳамда тегишли соҳалардаги ташкилотларда камида 5 йил давомида узлуксиз фаолият олиб бориш ёки хорижда таълим олиш харажатларини 12 ой давомида икки баравар миқдорда "Эл-юрт умиди" жамғармасига қайтариш мажбурияти юкланади.


20. Вазирлик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

       

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев

      

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-174-сон қарорига

1-ИЛОВА



Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини

ўрганиш университети Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

              

1. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Васийлик кенгаши раиси


2. Лавозими бўйича

-

Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли вазирликлари томонидан тавсия этиладиган номзодлар, Васийлик кенгаши ҳамраислари (келишув асосида)


3. Б.Б. Алиханов

-

Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари (келишув асосида)


4. Б.Оберле

-

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи бош директори (келишув асосида)


5. М. Димовска

-

БМТ Ривожланиш дастури доимий вакили (келишув асосида)


6. С. Вахба

-

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё учун барқарор ривожланиш бўйича минтақавий директори (келишув асосида)


7. Ф. Райсберман

-

Глобал яшил ўсиш институти ижроия директори (келишув асосида)


8. М. Мумба

-

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция Бош котиби (келишув асосида)


9. И.А. Кутбиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


10. Х.Л. Гаппаров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)


11. З.Х. Махмудов

-

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори (келишув асосида)


12. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши котиби

          

Изоҳ:

Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.

         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-174-сон қарорига

2-ИЛОВА



Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим

ўзгаришини ўрганиш университетининг

фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

        

          

Т/р

        

Чора-тадбирларнинг номланиши

      

Амалга ошириш механизми

        

Ижро муддати

       

Молиялаштириш

манбалари

        

Масъул

ижрочилар

         

           

I. МАРКАЗИЙ ОСИЁ АТРОФ-МУҲИТ

ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИ ЎРГАНИШ УНИВЕРСИТЕТИДА

(КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА - УНИВЕРСИТЕТ) ТАЪЛИМ

СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

         

1.

Зарур янги ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш.


1. Университет таълим йўналишлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан профессор-ўқитувчилар таркиби ва жалб қилинган экспертлар орасидан ишчи гуруҳлар тузиш.


2023 йил

июнь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, талабалар билимини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2023/2024

ўқув йили


3. Янги ўқув режа жорий қилинган академик гуруҳларда, кафедралар йиғилишлари, факультет ва университет кенгашларида буюртмачи ташкилотлар, талабалар амалиёт ўташини таъминлаган ташкилотлар иштирокида битирувчилар эришган касб малакаларидан келиб чиқиб танқидий таҳлил ўтказиш, ўқув режаси ва фан дастурларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш.


2023/2024

ўқув йили

якуни


2.

Университетда кафедралар тизимини ташкил этиш.

1. Тармоқ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2023 йил

июнь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Ишчи гуруҳ томонидан университетда, иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда янгидан ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш ҳамда асослаш.


2023 йил

июль


3. Кафедралар фаолиятини бошлаш муддатларини белгилаш.


2023/2024

ўқув йили


4. Кафедралар низомларини ишлаб чиқиш, уларни ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш.


2023 йил

июль


5. Кафедраларда профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ҳамда кафедралар фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш.


2023 йил

сентябрь


         

II. УНИВЕРСИТЕТДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

          

3.

Университетда халқаро таълим стандартлари асосида таълим жараёнини ташкил этиш.


1. Университетда тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқитишни ташкил этиш мақсадида республикамиздаги етакчи илмий ходимлар, мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.


2. Ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари асосида ўқитишнинг илғор технологиялари ва методларини татбиқ этиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Университет


3. Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш йўналишидаги таълим муассасаларига методик ва амалий кўмак кўрсатиш.


4. Нуфузли хорижий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида ўқитишни йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик меморандумларини тузиш ва имзолаш.


2023-2024

йиллар


5. Университетда электрон ўқитиш тармоғини яратиш.


2023-2024

ўқув йили


4.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология масалаларига бағишлаб истеъдодли талабаларнинг халқаро илмий-ижодий форумини ўтказиш.

1. Университетнинг фаол ва истеъдодли талабаларини илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш.


Доимий


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Университет


2. Университет ҳудудида бук-кафе ташкил қилиш.

2023 йил

ноябрь


3. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган халқаро илмий-ижодий форум ташкил этиш.



5.

Амалиётда талаб юқори бўлган мутахассисларни мақсадли тайёрлашни таъминлаш ҳамда шу асосда таълим мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашга ҳар йиллик мақсадли буюртмалар портфелини шакллантириш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорий тузилмалар ва нодавлат ташкилотларнинг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини комплекс таҳлил қилувчи доимий ишлайдиган тизимни яратиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Университет

           

       

III. ТАШКИЛОТЛАР БАЗАСИДА МАЛАКАВИЙ

АМАЛИЁТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

          

6.

Талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантиришда иш берувчи ташкилотларнинг иштирокини ошириш ва масъулиятини белгилаш.


1. Университет талабаларининг амалиётини ташкил этиш бўйича амалиёт ўташ объектлари - иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


2. Замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи ташкилотлар билан талабаларнинг амалиёт ўташи бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузишда иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантириш мажбуриятларини эътиборга олиш.


2023 йил

декабрь


3. Буюртмачи ташкилотлар томонидан мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш.


ҳар йили


4. Талабалар амалиётини ташкилотлар базасида ўтказиш, уларнинг амалиёт ўташлари учун зарур жиҳоз ва техникалар, транспорт воситалари, яшаш шароитлари билан таъминлаш.


2023/2024

ўқув йили


7.

Талабаларнинг соҳадаги муайян корхоналар ва ташкилотларда амалий машғулотлар ҳамда малакавий амалиётлар ўтишини ташкил қилиш.


1. Тармоқнинг назарий ва амалий муаммоларидан келиб чиқиб, шунингдек, илғор хорижий тажриба ва илмий тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўқув-дала амалиёти ва малакавий амалиёт дастурларини яратиш.


2024 йил

март


Амалиётга бириктирилган ташкилотлар маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет, манфаатдор корхона ва ташкилотлар


2. Таҳсил олаётган талабалар контингентини тегишли корхоналар ва ташкилотларга бириктириш, шунингдек, таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда улар билан тегишли шартномалар тузиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам

равишда


3. Шартномалар ва жадвал асосида талабаларнинг амалий машғулотлари ва малакавий амалиётини ташкил этиш, мазкур жараённи назорат қилиш учун Университетнинг масъул вакилларини тайинлаш.



8.

Университет профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларда стажировка ўташ ва малака оширишини ташкил этиш.


1. Хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-таҳлилий марказлари билан халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқурлаштириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.


2023 йил

октябрь


"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Университет


2. Тегишли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.


2023 йил

декабрь


3. "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда стажировка ва малака оширишни ташкил қилиш жадвалини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

февраль


4. Стажировка ва малака ошириш курсларининг самарали ва ўз вақтида ташкил қилинишини таъминлаш.


белгиланган

муддатларда


            

IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

9.

Халқаро (шу жумладан, ҳамкорликдаги) илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Хорижий давлатлар олий таълим ва илмий муассасалари билан алоқалар ўрнатиш, қўшма конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш.


ҳар йили

20 сентябрга

қадар


Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари, Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, илмий ишларни олиб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш ва дастурини тасдиқлаш ҳамда ўз фаолият йўналишида ишларни ташкил этиш.


ҳар йили

30 сентябрга қадар


3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда ушбу ишларга нуфузли халқаро университетларни жалб қилиш.


2024 йил

апрель


4. Барча илмий-тадқиқот ишлари, лойиҳалар ва грантларнинг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш.


ҳар чоракда


10.

Илмий-тадқиқот институтларида илмий мактабларни шакллантиришга кўмаклашиш ҳамда "фан - таълим - ишлаб чиқариш интеграцияси" тамойили асосида илмий фаолиятни йўлга қўйиш.


1. Магистратура, стажёр-тадқиқотчилик ва катта илмий ходим-изланувчилар институтини ривожлантириш орқали юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш.


2. Илмий ишлар олиб борувчи кафедралар фаолиятини ташкил этиш ва рағбатлантириш.


3. Илмий фаолиятни ривожлантириш учун моддий-техник базани яратиш, тегишли илмий ускуналар билан таъминлаш.


4. Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига иқтидорли магистрантларни жалб қилиш.


5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаси тармоқ ташкилотларининг муаммолари тематик базасини шакллантириш.


6. Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари, битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларининг тематик базадан фойдаланган ҳолда бажарилишини ташкил этиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам

равишда


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


11.

Университетда йирик ишлаб чиқариш ташкилотларининг долзарб муаммолари ечимига оид илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун докторантларни мақсадли тайёрлаш.


1. Долзарб муаммолардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот институтлари ва кафедраларнинг йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2. Докторантура илмий йўналишларини соҳага тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини илмий-техник кенгашларида иштирокини таъминлаш орқали ҳамкорликни амалга ошириш.


3. Докторантура тадқиқотчиларига илмий раҳбар сифатида маҳаллий ва хорижий салоҳиятли илмий кадрларни жалб этиш.


4. Ҳар йили танлов асосида иқтидорли ёшларни докторантурага қабул қилиш.


Доимий


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


12.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.


1. Ёш ўқитувчи ва илмий ходимларни хорижий ва республика таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларига бириктириш.


2. Университетнинг ахборот-ресурс марказини хорижий илмий журналлар, етакчи даврий нашрлар билан таъминлаш.


3. Университет профессор-ўқитувчиларини хорижда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда иштирок этишини ташкил этиш ва таъминлаш.


Доимий


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


13.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудларида Университетнинг дала тадқиқотлари (дала лабораториялари) майдонларини ташкил қилиш.


1. Дала тадқиқотлари ўтказиш ҳудудларни аниқлаш.


2. Дала тадқиқотлари майдонларини ташкил қилиш.


2023 йил

август


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


3. Университет талабаларининг дала тадқиқотлари майдонларида амалиётларини ўтказиб бориш.


доимий

         

V. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

           

14.

Яшаш жойларини ижарага олувчи талабалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.


1. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари вакилларини жалб қилган ҳолда, талабаларнинг турмуш кечириш, дарсларга тайёрланиш, дам олиш ва бошқа ҳаётий аҳамиятга молик шарт-шароитларини ва ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш.


2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


доимий

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


15.

Университет ҳудудида амалий ишлаб чиқариш майдонлари (медиа марказ, бук-кафе, Wi-Fi зоналар, мунозара клублари ва бошқалар)ни ташкил қилиш.


1. Университетда амалий ишлаб чиқариш майдонлари лойиҳасини (дизайнини) яратиш.


2. Амалий ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш мақсадида грантлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш.


3. Объектларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш.


2023-2024

йиллар

давомида

Хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


16.

"Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасини ривожлантириш бўйича энг яхши ташаббуслар" республика танловини ташкил қилиш.


1. Танловни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган ҳолда ташкил қилиш ва ўтказиш.


ҳар ўқув

йилида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


         

VI. УНИВЕРСИТЕТ ҲУДУДИДА ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ

ОЛИБ БОРИШ ВА УНИНГ ҲУДУДИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

         

17.

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси 2-уй манзилида жойлашган Ўрмон хўжалиги техникумининг бино ва иншоотларини туташ ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш.


Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси 2-уй манзилида бино ва иншоотларини туташ ҳудуди билан биргаликда бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминлаш.


2023 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


18.

Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган 1-пассаж биносини Этноэкология илмий-тадқиқот марказига бепул ўтказиб бериш.


Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган 1-пассаж биносини бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминлаш.


2023 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


19.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи ва унинг бино ва иншоотларини Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига тасарруфига бепул ўтказиб бериш.


Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи ва унинг бино ва иншоотларини бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминлаш.


2023 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


20.

Зарур инфратузилмани яратиш ва Университет фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун биринчи босқичда керакли комплекс ишларни амалга ошириш.


1. Университет бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.


2. Университетни компьютер ва бошқа оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, шу жумладан масофавий ва онлайн таълимни ташкил қилиш учун зарур бўлган техникалар, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминлаш.


3. Университетни мебель (доскалар, парталар, столлар, стуллар ва бошқалар), инвентарь, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, шунингдек, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминлаш.


4. Университет бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ишларини бажариш, унга туташ ҳудуддаги йўллар сифатини яхшилаш, тегишли инфратузилма, коммуникация тармоқлари, йўл-ахборот кўрсаткичлари билан таъминлаш.


5. Тегишли ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш бўйича барча зарур ишларни бажариш.


6. Университетни оптик толали линия орқали Интернет тармоғига ва ахборот-таълимий порталларга улаш.


2023 йил

август

Экология жамғармаси, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


21.

Университетнинг расмий веб-сайтини яратиш.


1. Веб-сайтни ишлаб чиқиш бўйича ижрочиларни аниқлаш ва улар билан шартнома тузиш.


2. Веб-сайтнинг интернет тармоғида тўлақонли ишлашини таъминлаш.


3. Веб-сайтни долзарб ва зарур ахборот билан доимий равишда янгилаб бориш.


2023 йил

сентябрь


Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет


        

VII. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ХОДИМЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

22.

Вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил этиш.


1. Тингловчилар контингентини шакллантириш.


2. Соҳалар бўйича ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2023 йил

июнь


Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


3. Тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш.


2023 йил

июнь


4. Давлат таълим талаблари асосида ҳар икки йилда бир марта мажбурий тартибда малака ошириш курсларида ўқитиш.


2023 йил

июнь-

декабрь


23.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва IV тоифаларига мансуб корхона ва ташкилотлар эколог мутахассисларининг атмосфера ҳавосини тозалаш, оқова сувларни тозалаш тизими ва тупроқ зарарланишининг олдини олиш ҳамда фойдаланишда билим, кўникма, малака ва компетенциялар бўйича малакасини оширишни ташкил этиш.


1. Ўқув режа ва дастур ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш, дастур асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш.


2023 йил

июнь


Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


2. Давлат таълим талаблари асосида ҳар икки йилда бир марта мажбурий тартибда малака ошириш курсларида ўқитиш.


2023 йил

июнь-

декабрь


24.

Давлат таълим талаблари асосида (360 ҳамда 576 соатлик) қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйиш.


1. Тингловчилар контингентини шакллантириш.


2023 йил

июнь


Тингловчилар ҳисобидан


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


2. Ўқув режа ва дастур ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2023 йил

август


3. Режа-жадвал асосида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.


Режа-жадвал

асосида


25.

Марказ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


Марказ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бунда:

-100 дона ўқув-амалиёт планшети;

- 4 дона электрон ўқув доска;

- 20 дона компьютер жамланмаси;

- мобил лаборатория автомобили;

- Тупроқ, сув, атмосфера таҳлили учун ўқув лаборатория жиҳозлари.


2023 йил

декабрь


Халқаро грантлар

маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


26.

Малака ошириш курслари бўйича сертификатга эга бўлган тингловчиларга сертификат муддати тугагунга қадар ойлик иш ҳақига қўшимча тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш.


1. Марказ томонидан берилган сертификатга асосан сертификатнинг амал қилиш давригача мутахассисларнинг лавозим маошига ҳар ойда 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда иш берувчилар томонидан қўшимча тўловни амалга ошириш.


2. Давлат таълим талаблари асосида ҳар икки йилда бир марта мажбурий тартибда малака ошириш курсларида ўқитиш.


Сертификат

амал қилиш

муддати

тугагунга

қадар

(2 йил)


Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари


Хўжалик юритувчи субъектлар


27.

"Экотаълим" электрон платформаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1. "Экотаълим" электрон платформаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет


2. Платформани молиялаштиришни амалга ошириш ва уни ишга тушириш.


2023 йил

октябрь


3. Тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини реал вақт бўйича инсон омилисиз электрон баҳолаб бориш.


2023 йил

ноябрь

доимий


28.

Вазирлик ходимларини уларнинг малакасини ошириш учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали ривожланган давлатлар университетлари ва тадқиқот марказларига юбориш:

- илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида 5 нафар магистр (2 йил);

- илмий иш олиб бориш учун 2 нафар PhD тадқиқотчиси (3 йил);

- амалий билим ва стажировка ўташ мақсадида соҳада фаолият олиб бораётган 43 нафар мутахассис (6 ойдан 1 йилгача);

- ходимларининг тажриба алмашиш мақсадида (1,2 ой) малака оширишини таъминлаш;

- марказ ходимларининг ўқув дастурларни ишлаб чиқиш бўйича хорижда қисқа муддатли семинар-тренингларда иштирокини таъминлаш.


1. Хорижий давлатларга юбориладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва "Эл-юрт умиди" жамғармасига тақдим этиш.


2. "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда хорижий ривожланган мамлакатлардаги корхоналар ва таълим ташкилотларини аниқлаш.


3. "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали ривожланган хорижий корхоналар ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2023 йил

давомида

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Университет, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


     

VIII. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

29.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт)да яратилган илмий ишланмаларни (патентлар, технологиялар, дастурий маҳсулотлар) тижоратлаштиришни йўлга қўйиш.


1. Институт тузилмасида илмий ишланмаларни патентлаштириш ва тижоратлаштириш бўлимини ташкил этиш.


2023 йил

август


Маблағ талаб

этилмайди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


2. Яратилган илмий ишланмалар (патентлар, технологиялар, дастурий маҳсулотлар)ни ўрмон хўжаликларидаги ишлаб чиқариш амалиётига жорий этиш ва ундан тушган пул маблағларининг бир қисмини Институтга йўналтиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ўрмон хўжаликларида дарахт-бута кўчатларини етиштириш ва дарахтзорларни барпо этиш ишларини Институт томонидан ишлаб чиқилган тавсия ҳамда технологиялар асосида амалга ошириш.


2023-2025

йиллар


4. Ўрмон хўжаликларда илмий асосда етиштирилган кўчатларни сотишдан тушадиган умумий даромаднинг 5 фоизини ишланма муаллифи (институт)га шартнома асосида ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.


2023-2025

йиллар


5. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва маркетингини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах вилоятларида кўргазмали ярмаркаларни ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь,

октябрь


30.

Қурғоқчил шароитда дарахт-бута кўчатларини етиштириш ҳамда маданий ўрмонлар барпо этишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш.


1. Халқаро UEFRO ва KOICA ташкилотлари билан дарахт-бута кўчатларини замонавий "смарт" иссиқхона ва кичик ҳажмли кўчатхона шароитида етиштириш бўйича тадқиқотларни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорлик келишувларни ташкил этиш.


2023 йил

октябрь


Маблағ талаб этилмайди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Институт қошида дарахт-бута кўчатларини жадал етиштириш бўйича 1 та замонавий иссиқхона ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


Халқаро ташкилотлар маблағлари

(500 млн сўм)


3. Тоғ ва тоғолди майдонларда арча ўрмонларини тиклаш учун кўчатларни замонавий контейнерлар (брикет, кассета, рулон)да етиштириш.


2024 йил

октябрь



4. Лалми тоғ ва чўл шароитларида нам сақловчи полимер маҳсулотлар (гидрогеллар, композицион маҳсулотлар, капсулалар) ҳамда ўстирувчи биологик моддалар (стимулятор, гуммат озиқалар) ёрдамида маданий ўрмон барпо этиш ва кўчатлар кўкарувчанлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотларни бажариш.


2024 йил

март


Илмий лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар

(3,0 млрд сўм)


5. Тўқай ҳудудларида дарё қирғоқларини ювилишдан сақлаш ва мустаҳкамлаш учун туранғил, қайрағоч, шумтол, жийда, чаканда дарахт-бута ўсимликларидан ўрмон барпо этиш усулларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

февраль



31.

Институт ташкилий тузилмасида Қорақалпоғистон шароитида ўрмон йўналишларида доимий тадқиқотларни олиб боришга ихтисослашган Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясини ташкил этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидан тажриба станцияси учун бино қуриш ва тажриба ўтказиш учун 10 га ер майдонини ажратиш.


2023 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджет

(6 млрд сўм)


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет

2. Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг моддий-техника базасини яратиш.


2024 йил

март


Маҳаллий бюджет

(2 млрд сўм)


3. Янгидан ташкил этилган тажриба станциясида чўл шароитига бардошли дарахт-бута кўчатларини етиштириш ҳамда дарахтзорларни барпо этишнинг илғор технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш.


2023-2024

йиллар


Илмий лойиҳаларга

ажратиладиган

маблағлари

ҳисобидан

(1,5 млрд сўм)


32.

Институт ташкилий тузилмасида Тошкент вилоятида Чотқол тоғ ўрмон мелиоратив тажриба станцияси ва унинг Жиззах вилояти Зомин туманида Кулсай таянч пунктини қайта тиклашни ташкил этиш.


1. Тошкент вилояти Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасига қарашли Суқоқ бўлимини тугатиб, Институт негизида Чотқол тоғ ўрмон мелиоратив тажриба станциясини қайта ташкил этиш.


2023 йил

октябрь


Маблағ талаб

этилмайди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Зомин қўриқхонасига қарашли Кулсай таянч пунктини тугатиб, Институт негизида қайта ташкил этиш.


2023 йил

октябрь


Маблағ талаб

этилмайди


3. Тоғ ҳудудларидаги тупроқ деградациясига қарши ўрмон кўчатларини экиш ва сел оқимларини тўхтатиш бўйича илмий лойиҳалар танловини ўтказиш ва тадқиқотларни бажариш.


2024 йил

ноябрь


Ижрочилар

маблағлари


4. Тоғ яйловзорларини тиклаш, сақлаш ва унумдорлигини ошириш бўйича илмий лойиҳалар танловини ўтказиш ва тадқиқотларни бажариш.


2025 йил

март


Илмий лойиҳалар

учун ажратиладиган

маблағлар ҳисобидан

(2,0 млрд сўм)


33.

Ўрмон хўжаликларида мусбат белгига эга дарахт-бута турларининг бирламчи уруғчилик плантацияларини барпо этиш.


1. Ўрмон фонди ерларида тарқалган дарахт-бута ўсимликларнинг мусбат белгили турларини танлаш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш.


2023 йил

октябрь


Маблағ талаб

этилмайди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


2. Бухоро тажриба станциясида жами 1,0 га майдонда саксовулнинг "Жондор" навининг доимий уруғчилик плантациясини ташкил этиш.


2023 йил

октябрь


Хўжалик маблағлари

ҳисобидан

(100 млн. сўм)


3. Навоий вилояти чўл ўрмончилигини ривожлантириш марказида жами 1,0 га қайроғоч ва шумтол дарахтларининг уруғчилик плантацияларини барпо этиш.


2024 йил

октябрь



4. Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари давлат ўрмон хўжаликларида шумтол ва оқ акация дарахтларининг уруғчилик плантацияларини ташкил этиш.


2025 йил

октябрь


Хўжалик маблағлари

ҳисобидан

(100 млн. сўм)


34.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтзорларни хавфли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг замонавий биологик кураш чораларини қўллаш.


1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ва Жиззах вилояти Зомин тумани шароитида экилган дарахт-бута ўсимликларида энтомологик ва фитопатологик кузатувлар олиб бориш.


2023 йил

июнь


Маблағ талаб

этилмайди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


2. Лаборатория шароитида касаллик ва зараркунандаларнинг тур таркибини аниқлаш.


2023 йил

июль


Хўжалик ва

субъектлар

маблағлари

ҳисобидан

(300 млн сўм)


3. Аниқланган касаллик ва зараркунанда турларига қарши лаборатория ва дала шароитида уйғунлашган кураш чораларини олиб бориш.


2023 йил

июль



4. Зараркунанда ва касалликларга қарши микробиологик препаратлар (престиж, престиж плюс, липитацид, фитолавин, спорангин)ни вегетация даврида қўллаш.


2023 йил

август


Хўжалик ва

субъектлар

маблағлари

ҳисобидан

(300 млн сўм)


5. Фойдали энтомофаг ҳашаротларни зараркунанда личинкаларининг биринчи, иккинчи, учинчи ривожланишда қўллаш.


2023 йил

август



35.

Ўрмон фонди ерларида ўрмондан қўшимча фойдаланиш учун доривор ўсимликларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш.


1. Андижон филиалининг 2,0 га майдонида доривор лаванда ва ковул ўсимлигининг кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь


Ижрочилар

маблағлари

ҳисобидан

(3,0 млрд сўм)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


2. Тошкент вилояти Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида доривор валериана ва диаскарея ўсимликларини етиштириш усулларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь


3. Тошкент ва Навоий вилояти тажриба станцияларида доривор годжи кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь


4. Тошкент вилояти Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида манзарали ҳамда доривор эводия даниэла ва мелия дарахт кўчатларини етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

ноябрь


36.

Вегетатив ва генератив усулларда қийин кўпаядиган дарахт-бута ўсимликларини етиштиришни йўлга қўйиш.


1. Институт ин-витро лабораториясида иқлимлаштириш хонасини жиҳозлаш ва 0,01 га майдонда иссиқхона ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь


Экология

жамғармаси

маблағлари

(300 млн сўм)


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет


2. Хориждан келтирилган манзарали ва доривор эводия даниэла, мелия ҳамда ёғочбоп павловниянинг "Шанк-Тонг" нави, голубика дарахт ва бута турларини микроклонал усулда кўпайтириш учун донор ўсимликларни танлаб олиш.


2024 йил

апрель, май


Маблағ талаб

этилмайди


3. Танлаб олинган донор дарахт-бута ўсимлик ҳужайраларидан кўпайтириш учун лаборатория шароитида эксплантлар (уруғлик материал) тайёрлаш.


2024 йил

май-август


Маблағ талаб

этилмайди


4. Вируслардан стерилланган лаборатория шароитида махсус сунъий озуқа муҳитида ниҳолларини кўпайтириш тадқиқотларини олиб бориш.


2024 йил

август


Олий таълим, фан

ва инновациялар

жамғармалари

(1,0 млрд сўм)


5. Кўпайтирилган ниҳолларни контейнерларга экиб, мослаштирувчи (адаптация) хоналарида етиштириш ва парваришлаш.


2024 йил

сентябрь,

октябрь


Маблағ талаб

этилмайди


6. Етиштирилган кўчатлардан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 1,0 га майдонда намунавий кўчатхоналарни ташкил этиш.


2025 йил

апрель


Экология

жамғармаси

маблағлари

(100 млн сўм)


37.

Ҳудудларнинг тупроқ таркибини илмий асосда ўрганиш орқали кўчатларни етиштириш ва ўрмонлар барпо этишни йўлга қўйиш.


1. Ўрмон фонди ер майдонлари ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиладиган ҳудудларда тупроқ таркибини ўрганиш, хариталарини хўжалик шартномалари асосида ишлаб чиқиш.


2023-2025 йиллар,

июль


Хўжалик ва

субъектлар

маблағлари

ҳисобидан

(иш ҳажмига қараб шартнома асосида)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


2. Тупроқ намуналарини олиш ва таҳлилдан ўтказиш услубларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


3. Ишлаб чиқилган услубларга асосан тупроқ намуналарини олиш ва таҳлилдан ўтказиш.


2023-2025

йиллар,

март,

ноябрь


4. Олинган маълумотларга асосан, тупроқларнинг тарқалиши бўйича харита ишлаб чиқиш.


5. Натижаларга асосан тупроққлим шароитига мос дарахт-бута турлари тавсия этиш.


2023-2025

йиллар,

декабрь


       

IХ. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКУМИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

38.

Ўрмончилик соҳаларига оид янги замонавий йўналишларни очиш.


1. Ўрмончилик соҳаларига оид янги замонавий йўналишларни очиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш.


2. Соҳага доир Ўзбекистонда мавжуд иш ўринлари ва талаб даражасини аниқлаш.

3. Қуйидаги Янги йўналишлар очиш ва уларга қабул квоталарини белгилаш.

Йўналишлар:

- Экотуризм объектларини ташкил этиш;

- Ўрмон инспектори;

- Ўрмон экологи;

- Ўрмон кадастри;

- Ўрмончилик иқтисодиёти;

- Соғломлаштириш масканларини ташкил этиш;

- Манзарали боғдорчилик ва гулчилик;

-Ландшафтли лойиҳалаш.


2023 йил

июнь-

август

Ўрмон хўжалиги техникуми ўқув шартномаларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


39.

Техникумни соҳага мос замонавий лаборатория, инновацион ўқув моддий-техника базаси билан таъминлаш.


1. Техникум биносини капитал таъмирлаш.


2. Ўқувчилар замонавий билимларни ўзлаштиришлари учун замонавий лаборатория (in vitro, замонавий иссиқхона) замонавий компьютер хонасини (GIS,MAXENT) ташкил этиш.


3. Дарс жараёнларида инновацион технологиялардан фойдаланиш ва интерфаол усулларни қўллаш мақсадида моддий-техник база билан таъминлаш.


4. Қабул квоталарига мос равишда ётоқхона қуриш.


2023-2024

йиллар


Экология жамғармаси маблағлари, Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


40.

Ўқув амалиётларини замонавий лабораториялар, илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказишни ташкил этиш.

Ишлаб чиқариш амалиётларини ишлаб чиқариш ташкилотлари, хўжаликлар, хусусий секторларда ташкил этишни йўлга қўйиш.


1. Техникум ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида шартнома тузиш.


2. Техникум ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш мақсадида соҳага оид ишлаб чиқариш ташкилотлари, хўжаликлар, хусусий секторлар (Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Дархон илмий-тажриба хўжалиги, Баҳор гуллари, Flowers Garden, Тошкент ботаника боғи, Р.Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий тажриба участкаси) ўртасида шартнома тузиш.

боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институти


3. Ишлаб чиқариш амалиётларини соҳага оид ишлаб чиқариш ташкилотлари, хўжаликлар, хусусий секторларда ўтказиш.


2023 йил

сентябрь

Экология жамғармаси маблағлари, Ўрмон хўжалиги техникуми ўқув шартномаларидан тушадиган маблағлари Ҳисобидан


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Университет


41.

Техникумнинг бино ва иншоотларини реконструкция ва таъмирлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш.


Грант маблағлари ҳамда кредитларни жалб қилиш учун чораларини кўриш.


2023-2024

йиллар

Халқаро грантлар маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвесстициялар, саноат ва савдо вазирлиги


          

Х. ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ТЕХНИКУМИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

42.

Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар талабига жавоб бера оладиган автомат метеорологик станция мутахассислари ва метеорологик радиолокатор операторларини тайёрлаш.


1. Техникум моддий-техника базасини рақамли метеорологик асбоблар билан бойитиш.


2023 йил

апрель


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Халқаро ташкилотлар маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Мазкур қурилмалар бўйича ўқув адабиётларини яратиш.


2023 йил сентябрь


3. Ўқув курсларига ходимларни тизимли жалб этиш.


2023 йил декабрь


4. Хорижий илғор корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш.


2024 йил

июнь


5. Метеорологик параметрлар мониторинги ва кадастри бўйича ягона ахборот базасини яратиш.


2024 йил

декабрь


43.

Автомат метеорологик станцияларга техник хизмат кўрсатиш учун техник усталар тайёрлаш.


1. Техникум моддий-техника базасини рақамли метеорологик асбоблар билан бойитиш.


2023 йил

июнь-август


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет

2. Мазкур қурилмалар бўйича ўқув адабиётларини яратиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ўқув курсларига ўқувчи-ёшларни тизимли жалб этиш.


2023 йил

декабрь


4. Хорижий илғор корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш.


2024 йил

декабрь


44.

Замонавий автомат агрометеорологик станциялар ишлаб чиқиш ва уларга техник ходимлар тайёрлаш.


1. Агрометеорологик ускуналар ишлаб чиқарувчи хорижий корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш.


2023 йил

июнь-август


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Салоҳиятли кадрларни жалб этиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ишлаб чиқариш ва йиғиш ишларини йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь


4. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан шартномалар имзолаш.


2024 йил

июнь


5. Ўқув услубий ва методик адабиётлар тайёрлаш.


2024 йил

декабрь


45.

Гидрологик станция ва постлар ходимларига замонавий рақамли гидрологик асбоб-ускуналар бўйича дуал (Тошкент шаҳри ГМБ ва Тошкент вилояти ГМБ учун) ва сиртқи таълим шакли бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


1. Техникум моддий-техника базасини рақамли гидрологик асбоблар билан бойитиш.


2023 йил

июлб


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Мазкур қурилмалар бўйича ўқув адабиётларини яратиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ўқув курсларига ходимларни тизимли жалб этиш.


2023 йил

декабрь


4. Ўзгидромет ва Cув хўжалиги вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорликни таъминлаш.


2024 йил

июнь


5. Хорижий илғор корхона ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш.


2024 йил

декабрь


46.

Аэрогеодезик ва масофадан зондлаш бўйича кундузги ҳамда ишловчи ходимлар учун дуал ва сиртқи таълим шаклларини жорий этиш.


1. Техникум моддий-техника базасини бойитиш.


2023 йил

июль


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Ўқув адабиётларини яратиш.


2023 йил

сентябрь


3. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь


4. Ўқувчи-ёшлар ва мавжуд ходимлар учун узлуксиз таълим олиш имкониятини яратиш.


2024 йил

июнь


5. Халқаро ташкилотлар ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш.


2024 йил

декабрь


47.

Талабалар учун техникумда синоптик анализ ва прогнозлаштириш марказини ташкил этиш.


1. Марказни бино ва жиҳозлар билан таъминлаш.


2023 йил

август


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Салоҳиятли кадрларни жалб этиш.


2023 йил

сентябрь


3. Ўқув адабиётларини яратиш ва хорижий дарсликлар билан таъминлаш.


2023 йил

декабрь


4. Соҳага илғор технологияларни олиб кириш.


2024 йил

июнь


5. Прогнозлар ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш.


2024 йил

декабрь


48.

Иссиқхона эффекти газлари миқдори ортиши жараёнида гидрометеорология ва экология ҳамкорлигини комплекс йўлга қўйиш ҳамда замонавий экоиқлимшунос кадрлар тайёрлаш.


1. Гидрометеорологик омиллар таъсирида юзага келувчи экологик жараёнларни ўрганиш.


2023 йил

август


Жаҳон метеорология ташкилоти, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Университет


2. Атмосфера ифлосланиши жараёнини экологик ва гидрометеорологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш ҳамда мазкур жараёнлар рақамли базасини тузиш.


2023 йил

сентябрь


3. Соҳага илғор, замонавий технологияларни жорий этиш.


2023 йил

декабрь


4. Замонавий технологиялар билан ишлай оладиган эколог кадрлар тайёрлаш.


2024 йил

декабрь


5. Хавфли экологик жараёнларнинг ритмик атласини яратиш.


2025 йил

декабрь


         

ХI. ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

49.

Глобал иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган долзарб муаммолар ечимига бағишланган илмий лойиҳаларни бажариш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтириш.


1. Хорижий тажрибаларни ўрганиш ва улардан олинган натижалар асосида лойиҳаларни шакллантириш орқали илмий-тадқиқот ишланмаларни ишлаб чиқиш.


2023-2024

йиллар


Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Ҳар бир лойиҳанинг танқидий таҳлил қилиниши натижасида лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг сифатини ошириш ва олинган илмий натижалар доирасида соҳада татбиқ этиш.


3. Гидрометереология соҳасига тегишли бўлган глобал иқлим ўзгаришини инобатга олган илмий лойиҳаларни амалга ошириш.


Доимий

равишда


50.

Замонавий геоахборот тизимларини қўллаган ҳолда Ўзбекистон табиий кўлларининг гидрологик режимини моделлаштириш.


1. Лойиҳа паспортини шакллантириш;


2023 йил

июнь


Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Лойиҳа концепцияси ва техник ечимларини ечиш орқали лойиҳани шакллантириш.


2023 йил

июль


3. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча кўллар бўйича тегишли координаталар, тавсифлар, характерли белгилар билан маълумотлар базасини шакллантириш.


2023 йил

сентябрь


4. Электрон каталог яратиш, унда кўллар бўйича барча мавжуд маълумотларни тўплашни тизимлаштириш ва турли шаклларда (батиграфия, гидрокимё, режим ва бошқалар) тақдим этиш.


2024 йил

январь


5. Ўзбекистон кўллари бўйича миллий ахборот платформасини ишлаб чиқиш.


2025 йил

декабрь


51.

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиши даражаси ва аҳоли саломатлигига аэроген хавфни комплекс баҳолаш асосида атмосфера ҳавоси сифати мониторинги миллий ахборот платформасини ва унинг мобил иловасини яратиш.


1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг об-ҳавога сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш.


2023 йил

август


Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Аҳоли саломатлиги учун метеорологик параметрлардан келиб чиқадиган хавфни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


3. Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена меъёрларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


4. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг об-ҳаво шароитига боғлиқ қатламларини эрта огоҳлантириш тизими миллий ахборот платформасини яратиш.


2025 йил

январь


52.

Агрометеорологик кузатувлар ва агрометео прогнозларни автоматик мониторинг қилишнинг комплекс тизимини яратиш ва уни ривожлантириш.


1. Лойиҳа паспортини шакллантириш.


2023 йил

октябрь


Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Лойиҳа концепцияси ва техник ечимларини ечиш орқали лойиҳани шакллантириш.


2024 йил

декабрь


3. Агрометеорологик кузатишлар, шу жумладан моделлар натижаларини мониторинг қилишнинг комплекс тизимини яратиш.


2025 йил

ноябрь


53.

Замонавий метеорологик мониторинг, об-ҳаво прогнози тизимларида математик алгоритмларни қўллаган ҳолда прогнозлаш тизимларини ривожлантириб бориш.


1. Об-ҳаво прогнозининг COSMO-CA сонли модели маълумотлари асосида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар (кучли шамол, жала ёмғирлари, сел тошқинлари) мониторинг тизими ва унинг мобил иловасини яратиш.


2. "CARFFGS" тизими асосида Ўзбекистон ҳудудлар кесимида сел тошқинлари ҳақида олдиндан огоҳлантириш интерактив онлайн тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.


3. "MODSNOW" тизими асосида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидаги музликларнинг масса баланси ўзгаришини ва келгусидаги башорат қилиб бориш мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.


4. Об-ҳаво прогнози тармоқларида жорий этилаётган огоҳлантириш тизимидан фойдаланиш бўйича устуворлик ва кўникмаларни ошириш бўйича тренинглар ўтказиш.


2023-2024

йиллар

давомида

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


54.

Париж битимига мувофиқ Ўзбекистоннинг белгиланган миллий ҳиссасини амалга ошириш ва мониторинг қилиш шаффофлигини ошириш учун "Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва ердан фойдаланиш секторларида салоҳиятни мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш.


1. БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенциясига мувофиқ, мамлакат ҳисоботларининг сифати ва муддатига қўйиладиган талабларнинг сезиларли даражада сифатини ошириш.


2. Париж битими ва БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси доирасидаги сўнгги қарорларга мувофиқ шаффофликни ошириш тизимини яратиш.


3. Мамлакатлар томонидан янги ҳисобот шаклига безарар ва хатосиз ўтишни ташкил этиш.


4. Иссиқхона газлари ажратмалари, иқлимни молиялаштириш ва иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар натижаларини кузатиш орқали мамлакатнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларининг шаффофлигини таъминлаш.


2023-2024

йиллар

давомида

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) / Глобал экологик фонд (ГЭФ) билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


55.

Хорижий ҳамкор ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


1. Ер тадқиқотлари институти (GFZ-Potsdam, Германия) билан музликларни мониторинг қилиш юзасидан амалий тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича англашув меморандумини имзолаш.


2023 йил

июль


Маблағ талаб

этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Иқлим тадқиқотлари институти (PIK-Potsdam, Германия) билан Ўзбекистондан иқлим ўзгариши, қайта тикланувчи энергия ресурслари ва аҳоли саломатлиги йўналишида ҳамкорлик келишувини имзолаш.


2023 йил

сентябрь


3. Тадқиқот ва ишланмалар ташаббуси (ЧУО университети, Япония) билан атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларини GOSAT сунъий йўлдош орқали мониторинг ва ҳисоб-китоблар юритиш тизимини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича англашув меморандумини имзолаш.


2023 йил

ноябрь


4. АҚШнинг геология хизмати (USGS, АҚШ) билан Геоинформацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда сув ресурсларини бошқариш, табиий офатларни прогнозлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича англашув меморандумини имзолаш.


2023 йил

декабрь


56.

"Марказий Осиёда иқлим ўзгариши шароитида чанг бўронлари муаммолари ва уларнинг таъсирини бартараф этишда замонавий тадқиқотлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.


1. Тадбир дастури ва концепциясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


Бюджет маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, ижрочилар маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Университет


2. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.


2023 йил

ноябрь


3. МДҲ, Европа, Осиё ва бошқа мамлакатлар олимлари ва мутахассисларининг таклифи билан халқаро конференция ташкил этиш.


2024 йил

апрель


           

ХII. АТРОФ-МУҲИТ ВА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН

МАҚСАДЛИ ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР

         

57.

Сунъий интеллект технологиялари асосида Орол денгизининг қуриган туби флораси инвентаризациясини ўтказиш ва мунтазам янгиланиб борувчи рақамли маълумотлар базасини яратиш.


1. Орол денгизининг қуриган тубида белгиланган тадқиқот ҳудудларида шўрланиш даражаси ва флораси инвентаризациясини ўтказиш.


2. Сунъий интеллект технологиялари асосида ҳудудларнинг шўрланиш даражаси ва флорасини рақамлаштириш.


3. Орол денгизининг қуриган туби флораси бўйича рақамли маълумотлар базасини яратиш.


4. Орол денгизи қуриган туби флорасининг мунтазам мониторингини олиб бориш.


2023-2025

йиллар

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет


58.

Оролбўйи минтақаси учун чанг бўронларининг шаклланиш шароитлари ва тарқалиш минтақаларини прогнозлаштириш моделини ишлаб чиқиш.


1. Стационар бўлмаган моделлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш механизмларини тадқиқ қилиш.


2. Тадқиқот натижалари асосида янги мезонларни белгилаш учун хулосалар тақдим қилиш.


3. Ҳудуддаги экологик ҳолатнинг хавфлилик даражасига қараб ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.


4. Чанг бўронларининг шаклланиш шароитлари ва тарқалиш минтақаларини прогнозлаштиришнинг дастурий таъминотини яратиш.


2023-2025

йиллар

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет


59.

Саноат корхоналаридан чиқадиган оқова сувларни тозалашнинг биоинженерлик қурилмасини яратиш (амалий).


1. Ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий технологик жараёнлари ҳамда ташкилотларда йўлга қўйилган оқова сувларни тозалаш жараёнлари ҳақида маълумотлар тўплаш.


2. Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқадиган чиқинди оқова сувларни тозалаш учун таклиф этилаётган биоинженерлик қурилмаси орқали тозаланган чиқинди оқова сувларни турли хил кимёвий моддалардан тозалаш.


3. Тозалаш қурилмасининг гидравлик ҳисобини ҳисоблаш, оптимал гидравлик параметрларини аниқлаш, сувни тиндириш иншооти ўлчамларини ҳисоблаш.


4. Турли хил корхоналардан чиқадиган оқова сувларни тозалашнинг механик конструкцияси қурилмасидан фойдаланиш бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш.


2023-2025

йиллар

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет


             

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 июнь





































































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск