ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 27.05.2023 й. 14/10-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.06.2023 й. 3442-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2023 й.

N 3442




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.05.2023 й.

N 14/10


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмийэълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандида:

биринчи хатбошидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "банкротлиги" деган сўз "тўловга қобилиятсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 41-банди учинчи хатбошисидаги "(банкротлик)" деган сўз "(тўловга қобилиятсизлик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-6-банди олтинчи хатбошисидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/6-сон қарори (рўйхат рақами 3219, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3219/0160-сон) билан тасдиқланган Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомда:


а) 31-банд иккинчи хатбошисидаги "банкротликка" ва "банкротлиги" деган сўзлар тегишли равишда "тўловга қобилиятсизликка" ва "тўловга қобилиятсизлиги"деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 76-банддаги "Банкротлик тўғрисида"ги" деган сўзлар "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021й., 10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси 3-бобидаги "16703 Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки" баланс ҳисобварағининг таърифидаги "банкротлик" деган сўз "тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь














































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск