Внимание!

NB! Мазкур Конун 1-моддасининг коидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади. Мазкур Конун 2-моддасининг коидалари 2022 йил 1 октябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 12.06.2023 й. ЎРҚ-845-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.06.2023 й.

N ЎРҚ-845



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК

МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 2 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган


Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи 2028 йил 1 январга қадар 50 фоизга камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ эса шаҳарлар ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган шахслар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган шахслар учун 6 бараварга камайтирилмоқда ҳамда йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланмоқда.

Бундан ташқари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2027 йил 1 октябрга қадар консуллик йиғимини ҳамда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга, нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги ўттиз тўққизинчи ва қирқинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар эса йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлайди.

Агар солиқ тўловчи ушбу модданинг ўттиз тўққизинчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзлари билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 14-модда қуйидаги мазмундаги 9-2-банд билан тўлдирилсин:

"9-2) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда";


2) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат карорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг қоидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 2-моддасининг қоидалари 2022 йил 1 октябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь









































Время: 0.1707
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск