ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2023 й. 240-сон "Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2023 й.

N 240




ХИВА ШАҲРИДА ХАЛҚАРО

ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

       

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, халқаро миқёсда ушбу йўналишда амалий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарорига мувофиқ 2023 йилдан бошлаб Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали (кейинги ўринларда - фестиваль) ўтказилиши ҳамда Тошкент шаҳрида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари музейини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Этноспорт ассоциациясининг Халқаро этноспорт фестивалини 2023 йил 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Қуйидагилар:

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ;

2023 йилда Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ;

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари - Ташкилий қўмита аъзолари чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича шахсан масъул ва жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


4. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли бажариш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш;

фестиваль ўтказиладиган жойлар техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

фестивални юқори савияда ташкил этиш ва саҳналаштириш мақсадида бош режиссёрни танлаш;

фестивалга чет элдан иштирокчиларнинг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш.


5. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

фестиваль ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни тайёрлаш, шунингдек, Хива шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга оширсин;

Хива ва Урганч шаҳарларининг марказий кўчалари, диққатга сазовор жойлари, фестиваль ўтказиладиган мажмуа атрофларига Этноспорт ассоциацияси томонидан тақдим этилган фестиваль ҳақида маълумот берувчи реклама роликлари, махсус баннерлар, афиша ва плакатлар вақтинча ўрнатилишини таъминласин;

фестиваль доирасида Хива шаҳрида "Халқаро этнофестивал боғи"ни ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. Белгилансинки, фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар:

50 фоизи - Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси доирасида назарда тутилган маблағлар ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

50 фоизи - Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмасига фестиваль доирасида "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида халқимизнинг миллий маданияти ва урф-одатларини намоён қилувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда санъат асарлари кўргазмали майдончаларини ташкил этиш тавсия этилсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги:

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Этноспорт ассоциацияси билан биргаликда фестивалга меҳмонлар ва иштирокчиларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали таклиф этишни таъминласин;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тақдим этган рўйхатга асосан фестивалга Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва дипломатлик ваколатхоналар вакилларини таклиф қилсин;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг виза талабномасига асосан фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларининг белгиланган тартибда консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фестиваль давомида меҳмонлар ва иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фестиваль ўтказиладиган ҳудудларда тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин, тадбирлар ўтказиладиган вақтда санитария қоидалари, нормаларига ва гигиена нормативларига қатъий риоя этилишини назоратга олсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси фестивалда хорижий давлатлардан этноспорт йўналиши бўйича иштирок этиш мақсадида келадиган иштирокчилар учун божхона постларида қулайликлар яратсин.

Бунда фестиваль иштирокчиларига, истисно тариқасида, фестиваль доирасида ташкил этиладиган тадбирлар учун спорт жиҳозлари ва отлар, тадбирлар доирасида ишлатиладиган стендлар ҳамда реклама материалларининг (каталоглар, прейскурантлар, плакат, планшет, буклет, брошюра ва бошқалар) божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан ва божхона тўловлари ундирилмасдан, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларни ва сертификатларни расмийлаштирмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилиши ва қайтариб олиб чиқиб кетилишига рухсат берилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Этноспорт ассоциациясининг Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида (кейинги ўринларда - Музей) умумий чекланган штат бирликлари доирасида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Этноспорт ассоциацияси:

халқ ўйинлари ва миллий спорт турларига оид экспонатларни Музейда сақлаш ва намойиш этиш учун ажратсин;

вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда уларга тегишли бўлган этноспорт турлари ва халқ ўйинлари мавзусидаги экспонатлар белгиланган тартибда Музейга берилишини ташкил этсин;

ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, миллий ўйинларни (ланка, чиллак, оқ теракми - кўк терак ва бошқалар) ўзида акс эттирган майдончалар ташкил этилишини таъминласин.

Миллий телерадиокомпания билан биргаликда Музейда намойиш этиш учун миллий спорт турлари бўйича Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисидаги видеофильмларни яратсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва Этноспорт ассоциацияси билан биргаликда:

2023 йил 1 июлга қадар фестивални маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

фестивалга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, фестиваль веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.

        

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

      

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 июндаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

          

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Ж.Р. Рахимов

-

Хоразм вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори


5. О.А. Назарбеков

-

маданият ва туризм вазири


6. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологияларни ривожлантириш вазири


7. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


8. Б.Ж. Аълоев

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


9. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


10. Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


11. А.Х. Қулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


12. Б.Қ. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


13. А.К. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги Бош директори


14. А.Д. Хаджаев

-

Миллий телерадиокомпания раиси


15. О.О. Касимов

-

Миллий олимпия қўмитаси раиси


16. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


17. Ш.Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


18. Р.Ф. Джураева

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси


19. Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


20. У.Т. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси


21. О.К. Норинбоев

-

Этноспорт ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита котиби

         

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ташкилий қўмита раиси томонидан қўмита таркибига заруратга кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 12 июндаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилда Хива шаҳрида Халқаро этноспорт

фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

       

        

Т/р

      

Чора-тадбирлар

       

Амалга ошириш механизми

     

Бажариш

муддати

      

Молиялаштириш

манбалари

       

Ижро учун масъуллар

   

         

I. ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

       

1.

2023 йил сентябрь ойида Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг масъул ижрочиларини белгилаш, ишларни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.


2023 йил

июнь-

август


-


Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита


2. Фестиваль доирасида:

иштирокчиларни кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт билан таъминлаш ва кузатиш;

маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда уларнинг оммавий-ахборот воситаларида ёритилишини таъминлан;

маданий дам олишни ташкил этиш, таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилиш.


2023 йил

август-

сентябрь


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


3. Таржимон ва волонтёрларга йўриқнома асосида тушунтиришлар бериш.




Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Хива шаҳридаги "Ичан Қалъа" тарихий мажмуаси ҳудуди).


1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик делегациялар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар, эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ва спорт тадбирлари ўтказиладиган жойлар ажратилишини назарда тутиш.


2023 йил

июнь


-


Хоразм вилояти

ҳокимлиги


2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Хива шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.


2023 йил

июль-

август


Хоразм вилояти

ҳокимлиги маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.





4. Фестивалнинг бадиий қисмини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида "Ичан Қалъа" тарихий мажмуасида ҳар бир маданий ва спорт тадбирлари учун жойларни белгилаш ҳамда тегишли саҳналар қуриш.


2023 йил

август


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


3.

Фестивалга меҳмонлар ва иштирокчиларни таклиф этиш.


Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали фестивалга меҳмонларни таклиф этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ташриф буюрадиган меҳмонларнинг рўйхатини шакллантириш;

мехмонларнинг келиб кетишларини ўзида мужассам этган режа-графикни тайёрлаш;

фестивалга вакиллари келиши кутилаётган хорижий давлатлар билан музокаралар олиб бориш ва уларга тегишли таклифномаларни юбориш.


2023 йил

июль-

август

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш.


1. Хива шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)лардаги мавжуд меҳмонхоналар бўйича тегишли маълумотларни шакллантириш.


2023 йил

июнь


Ижрочилар

маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари


2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, Урганч шаҳридаги меҳмонхоналарга меҳмонларни жойлаштириш чораларини кўриш.


2023 йил

сентябрь


5.

Фестиваль иштирокчиларининг овқатланишини ташкил этиш.


1. Меҳмонларнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2. Хива шаҳридаги овқатланиш шохобчалари ва ресторанлар бўйича тегишли маълумотларни шакллантириш.


2023 йил

август


Ижрочилар

маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


3. Меҳмонларнинг овқатланишини юқори даражада ташкил этиш.


Фестиваль

кунлари


6.

Фестивалга шартнома асосида автотранспорт корхоналарини жалб этишга кўмаклашиш.


Этноспорт ассоциацияси буюртмасига мувофиқ фестивалга ташриф буюрадиган Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбарлари ва масъул ходимларига хизмат кўрсатиш учун 10 та енгил автотранспорт, 15 та йўловчи ташувчи кўп ўриндиқли автотранспорт, 10 та автобус билан таъминлаш.


Фестиваль

кунлари

Ижрочилар

маблағлари

Транспорт вазирлиги, "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти


7.

Фестивалнинг бадиий қисмини юқори савияда ташкил этиш.


1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь,


Ижрочилар

маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги,Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания


2. Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш ҳамда бадиий қисмларини тажрибали сценарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларини жалб этган ҳолда юқори бадиий савияда тайёрлаш.


3. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда фестивал веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


2023 йил

июль-

сентябрь

8.

Эсдалик совғаларини (буюмлар) тайёрлаш.


Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш.


2023 йил

июль

Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон Этноспорт асоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


9.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.


1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш ҳамда кузатиш бўйича штаблар ташкил қилиш.


2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларига фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш.


2023 йил

август


Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, туристик ташкилотлар


3. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбарлари ва бошқа аъзоларни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" ҳамда "Урганч" халқаро аэропортининг VIP зали, шунингдек, "Тошкент", "Урганч" темир йўл вокзали орқали белгиланган тартибда кутиб олиш ва кузатиш.


Белгиланган муддатларда

4. Фестиваль кунлари Тошкент шаҳридан Хоразм вилоятига ҳаракатланувчи фестиваль иштирокчилари учун йўловчи поездларига белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар ҳамда лозим бўлганда чартер рейслар қўйилишини таъминлаш.



10.

Фестивални ўтказиш даврида хавфсизлик чораларини кўриш.


Фестивални ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.


Фестиваль

кунлари


Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


11.

Фестиваль веб-сайтини яратиш.


Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестивалнинг веб-сайтини яратиш ва унда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш.

Фестивалда иштирок этиш истагини билдирадиган хорижий давлатлар иштирокчиларининг ушбу веб-сайт орқали онлайн ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.


2023 йил

июль-

август

Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


        

II. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

        

12.

Маданий тадбирларни ташкил этиш.


1. Республикамизнинг моҳир ошпазлари иштирокида икки босқичли "Ош пишириш чемпионати"ни ташкил этиш.


Фестиваль

кунлари


Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Миллий ошпазлар уюшмаси


2. Мамлакатимизда етиштирилган сара қовунлардан "Қовун сайли"ни ташкил этиш.



Хоразм вилояти ҳокимлиги


3. Фестивалнинг ёпилиш маросимида тантанали мушакбозликни ташкил этиш.



Мудофаа вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


4. Фестивалнинг ёпилиш маросимида Ҳумо қуши фонида (200 та дронлар иштирокида) дронлар шоусини ташкил этиш.



Рақамли технологиялар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


5. Фестивалда миллий халқ ўйинларида иштирок этадиган (200 нафар) болалар учун махсус кийимларни тайёрлаш.

Бунда:

ўғил болалар учун - қора шим, оқ яктак, белбоғ, дўппи, қора рангли туфли;

қиз болалар учун - атлас лозим, атлас кўйлак, қора рангли туфли, дўппи.


2023 йил

июль


Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


Болаларнинг фестивалга тайёргарлик кўриш жараёнига ўз вақтида тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш.


2023 йил

июнь-

сентябрь


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

13.

Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида фестивални мунтазам ёритиш.


1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 июль


-


Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, вазирлик ва идоралар


2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.


2023 йил

июль-сентябрь


Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВлари орқали сайёҳлар ҳамда фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.


2023 йил

давомида




4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.


2023 йил

июль



Маданият ва туризм

вазирлиги

14.

Фестивалда халқимиз маданияти ва урф- одатларини намоён қилувчи санъат асарларини намойиш қиладиган кўргазмали майдончаларни ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.


1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий санъат асарлари ва маданий ҳаётини акс эттирувчи кўргазмали майдончалар макетини тайёрлаш.


2023 йил

август


Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси


2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан ўзбек миллий қоғози, матолари, каштадўзлик, керамика, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик санъат асарлари усталари иштирокини таъминлаш.


Фестиваль

кунлари


3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар хиёбони ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш.


Фестиваль

кунлари

15.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.


1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


-

Маданият ва туризм вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш.


2023 йил

август



Хоразм вилояти

ҳокимлиги


3. Фестивални ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида махсус ҳужжатли фильм суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.


2022 йил

август-

сентябрь



Кинематография агентлиги, Миллий ахборот агентлиги


16.

"Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


Ташкилий қўмита мурожаатига асосан фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул "Wi-Fi" хизматини ташкил этиш.


Фестиваль

кунлари


Ижрочилар

маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Рақамли технологиялар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


        

III. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

         

17.

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамкорлигида халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш.


1. Мусобақалар низомини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш (кураш, белбоғли кураш, турон яккакураши, ўзбек жанг санъати, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўратиш, мас рестлинг, бел олиш ва учкураш, камондан отиш, от спорти турлари).


2. Тасдиқланган низомга мувофиқ халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш.


3. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамкорлигида форумни ташкил этиш ва ўтказиш.


2023 йил

сентябрь

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси, ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси


        

IV. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

         

18.

Фестивални молиялаштириш.

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июль



Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фетсивални ташкил этиш бўйича буюртмачига фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.


2023 йил

15 август


         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь






































































Время: 0.0107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск