ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2023 й. 243-сон "Қора металл парчалари ва чиқиндиларини темир йўл транспортида ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2023 й.

N 243




ҚОРА МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ

ВА ЧИҚИНДИЛАРИНИ ТЕМИР ЙЎЛ

ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қора металлургия саноатида иккиламчи хомашёдан оқилона фойдаланиш ҳамда темир йўл транспортида кора металл парчалари ва чиқиндиларини ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг қора металл парчалари ва чиқиндиларини темир йўл транспортида ташишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида уларни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан кузатиб бориш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхати қуйидаги мазмундаги 33-позиция билан тўлдирилсин:

"

33.

Ломы и отходы черных металлов


72040000 - 72045000

".

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июнь






































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск