ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 й. ПҚ-185-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2023 й.

N ПҚ-185



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ

"ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИСИТИШ

ТИЗИМЛАРИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

АСОСИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилишда тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва солиқ имтиёзларини бериш орқали рағбатлантириш шунингдек, соҳага хусусий секторни жалб қилиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағларини молиялаштириш ва қолган маблағларни 1 сентябрга қадар молиялаштириш;

маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хомашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари хусусий шерикларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олишда Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларида жойлашган объектлар учун хусусий шериклар маблағлари улуши камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлишига рухсат бериш.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига кжлансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 июндаги

ПҚ-185-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа объектларининг

иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида

модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва вилоятлар" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"хусусий шерикка ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд соз ҳолатида бўлган иситиш қозонларидан фойдаланиш, биринчи босқичда эски ва самарасиз қозонларни алмаштириш ҳамда кейинги босқичларда лойиҳа давомида қолган қозонларни алмаштириш ҳуқуқи берилсин".


2. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахмонов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков) ва Фарғона вилояти ҳокимлиги (X. Бозаров)" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2-иловада белгиланган ҳудудлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"хусусий шерикка ижтимоий соҳа муассасаларининг фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотларини фойдаланиш учун вақтинчалик ижарага бериш ёки омборхона қурилиши учун ер участкасини (ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда) ажратиш";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтлари - электрон тендер (танлов) савдолари платформалари орқали ва (ёки) Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши қарорлари асосида энг мақбул таклифлари асосида танлаб олинади ва танлов асосида жалб қилинган лойиҳа институтлари билан Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ўртасида шартномалар расмийлаштирилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки:

Лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади;

хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағлари молиялаштирилади ҳамда қолган маблағлар 1 сентябрга қадар молиялаштирилади;

хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоизни, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларида (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоизни ҳамда объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади;

лойиҳаларни бошқариш ва эксплуатация қилиш даври давомида хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳамда энергия ресурсларини тежаш ҳисобига иқтисод қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектларнинг эксплуатация харажатларига 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан қўшимча 30 фоизгача маблағ ажратилиши мумкин;

айрим ҳудудларда ижтимоий соҳа иситиш тизими табиий газдан кўмирга ўтказилишини ҳамда кўмир харажатларининг нормалари ва нархини ошишини инобатга олиб, маҳаллий бюджет параметрларида эксплуатация харажатлари учун кўзда тутилган маблағларни ҳисоб-китобларга кўра оширишга рухсат берилади вa улар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ёки мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик энергияси йўқотишларини камайтириш ва объектнинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари кўзда тутилиши мумкин;

туман (шаҳар) ҳокимлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари тўлақонли фаолият кўрсатиши учун масъул ва шахсий жавобгар ҳисобланади;

маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хом-ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида хусусий шерикка ўз мажбуриятларини бажаришга ҳар томонлама, шу жумладан кўмир ёқилғисини муддатидан олдин жамлаб қўйишда амалий ёрдам кўрсатсин."


5. 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлиши";


6. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "шундан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун 250 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятига 50 млрд сўмдан маблағ ажратсин" сўзлари "ажратсин ҳамда давлат-хусусий шериклик битими расмийлаштирилишига қараб молиялаштириб борилишини таъминласин" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июнь






































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск