ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 30.05.2023 й. 3-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2023 й. 2558-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2023 й.

N 2558-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ

ВАЗИРИНИНГ

30.05.2023 й.

N 3


БУЙРУҒИ



"Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги

аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2558, 2014 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б.Ф. Исламов






Буйруққа

ИЛОВА



"Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги

аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартибини белгилайди.";


б) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган ва инспекция вакили бошчилик қиладиган Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.";


г) 10-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "паспорти серияси ва рақами" деган сўзлар "паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 июнь















































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск