Практическая Бухгалтерия
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича Тавсиялар (АВ томонидан 14.06.2023 й. 3443-сон билан рўйхатга олинган камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 15.05.2023 й. 11-2023/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2023 йил 14 июнда 3443-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирининг
2023 йил 15 майдаги
ИЛОВА
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий
жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ
моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича
ТАВСИЯЛАР
Мазкур Тавсиялар ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни белгилайди.
1. Мазкур Тавсияларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тўлиқ моддий жавобгарлик - тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходимга ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик тури;
якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома - пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида ушбу қимматликлар билан бевосита муомала қилаётган ходим ва иш берувчи ўртасида тузиладиган шартнома;
жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома - ходимлар ўзига топширилган қимматликларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни сотиш (чиқариш), ташиш, қўллаш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган алоҳида иш турларини биргаликда бажарганда, шунингдек
...