ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 й. ПҚ-184-сон "Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2023 й.

N ПҚ-184



ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ

НОМИДАГИ ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

      

     

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Қуролли Кучлар тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва бу борада Мудофаа вазирлиги тизими учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимиз ва миллатимиз фахри, жасур саркарда, миллий қаҳрамон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, тарихимиздаги ўчмас жасорати ёш авлодларимиз учун ўзига хос намуна бўлиб, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим маънавий қалқон вазифасини ўтаб келмоқда.

Ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш мақсадида:


1. Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:

Мудофаа вазирлиги таркибида давлат муассасаси шаклида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейини (кейинги ўринларда - лицей) ташкил этиш;

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Халқ сўзи кўчаси, 2-уй манзилида янги қуриб битказилган бино ва иншоотларни Мудофаа вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш ва уларга лицейни жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;

халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг қолдирган бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;

ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ҳамда таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;

нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.


3. Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланади;

лицейга қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади;

лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади;

ушбу лицейга илмий-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Урганч давлат университети ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти бириктирилади;

лицейга ўқув-методик жиҳатдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари учун белгиланган талаблар лицейга, жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва оширилган лавозим маошлари миқдорлари, устама тўловлар, бошқа кафолат, ҳуқуқ ва имтиёзлар лицейнинг тегишлича раҳбар ва педагог ходимлари, ишчи ва хизматчилари, ҳарбий хизматчилари ва ўқувчиларига нисбатан татбиқ этилади;

мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилда Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ва вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда кўзда тутилади;

лицей ўқувчиларининг кийим-бош намуналари ва уларни кийиб юриш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

          

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев

     

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 июндаги

ПҚ-184-сон қарорига

ИЛОВА



Жалолиддин Мангуберди

номидаги ҳарбий-академик лицейининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

            


















Директор*

1* (1-0-0-0)







































Илмий педагогик кенгаш
































































































































































Директорнинг маънавий-

маърифий ва тарбиявий

ишлар бўйича биринчи

ўринбосари*

1 (1-0-0-0)








Директорнинг ўқув

ишлари бўйича

ўринбосари

1 (0-0-0-1)







Директорнинг маъмурий-

хўжалик ишлари бўйича

ўринбосари

1 (0-0-0-1)









































































































Ахборот-ресурс

маркази

3 (0-0-0-3)



Тўгараклар

4 (0-0-0-4)




Ўқув бўлими

2 (0-0-0-2)



Ахборот-

лаштириш

ва алоқа

бўлинмаси

3 (0-0-0-3)



Маъмурий

бўлинма

3 (0-0-0-3)



Хўжалик

бўлинмаси

14*** (0-0-0-14)

























































Психолог

1 (0-0-0-1)











Аниқ фанлар

ўқув қисми

19** (0-0-0-19)



























Ўқув курси

(158 (1-7-150-0)





Лаборатория

3 (0-0-0-3)



Қўриқлаш

бўлинмаси

8 (0-0-0-8)



Тиббиёт

бўлинмаси

4 (0-0-0-4)























































































Автомобиль

секцияси

5** (0-1-0-4*)



Ижтимоий-

гуманитар

фанлар

ўқув қисми

16** (0-0-0-16)











































Юрисконсульт

1 (0-0-0-1)
















































































































Ўқув гуруҳи

26 (0-1-25-0)

















Кадрлар

бўлинмаси

2 (0-1-0-1)




















































































































































Молия хизмати

3 (0-1-0-2)















































































         

Изоҳ:


*) фуқаро ходимлар эгаллаши мумкин бўлган лавозим;


**) ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда, сони ўзгартирилиши мумкин;


***) иш юкламасидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин.

          

Қавсда қуйидагилар кўрсатилган:

1-рақам - ШАҲХ офицерлар таркиби;

2-рақам - ШАҲХ сержантлар таркиби;

3-рақам - ўқувчилар;

4-рақам - ишчи ва хизматчилар.

          

Шахсий таркиб сони

     

Жами

Офицерлар

Сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий

хизматчилар

       

Ўқувчилар

Ишчи ва хизматчилар

қитувчилар)

    

2023 йил 1 августдан - 2024 йил 1 июлгача

         

221


2

10

150

59 (39)

2024 йил 1 августдан

        

411


3

17

300

91 (39)

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июнь







































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск