ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2023 й. 247-сон "Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2023 й.

N 247



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ

ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ

ЭҲТИЁЖДАН ОРТИҚЧА ҚИСМИНИ СОТИШ

ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйдагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ, "Қуёшли хонадон" дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут учун) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартибн тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

истеъмолчилар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 20 кВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатганлиги ҳақида онлайн платформа орқали "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖни хабардор қиладилар;

2023 йил 20 июнга қадар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг "Электрҳисоб" дастури Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг "Yashil energiya" ва Солиқ қўмитасининг "Soliq" тизимлари билан интеграция қилинади;

2023 йил 20 июндан бошлаб Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига "Қуёшли хонадон" дастури доирасида ягона энергетика тизимига электр энергияси узатиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва шартномага оид маълумотлар, ягона электр энергетика тизимига узатилган ва тизимдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмлари ўртасидаги ижобий тафовут (кейинги ўринларда - ижобий тафовут ҳажми) миқдори ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.


4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

ижобий тафовут ҳажмига субсидия ажратилиши учун жисмоний шахслар солиқ органларининг "Soliq" мобиль иловасида рўйхатдан ўтадилар;

ижобий тафовут ҳажми тўғрисидаги маълумотлар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг биллинг тизими орқали шакллантирилиб, "Soliq" мобиль иловасига онлайн режимда тақдим этилади;

Солиқ қўмитаси томонидан ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай, аввалги календарь ой учун жисмоний шахсларга тўлаб бериладиган субсидияни ажратиш бўйича буюртма Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртмага асосан субсидия ажратиш учун зарур маблағларни Солиқ қўмитасининг ғазначилик махсус ҳисобварағига бир иш кунидан кечиктирмай ўтказади;

Солиқ қўмитаси томонидан ваколатли тижорат банкларида субсидия учун махсус ҳисобварақ очилади ва ҳар ой кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар субсидия оладиган жисмоний шахслар реестрини ва ажратиладиган субсидияни ваколатли тижорат банкларига тақдим этиб борилади;

тижорат банки махсус ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан субсидия оладигаи жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига ажратилган субсидияни тўлаб беради.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда 2023 йил 20 июнга қадар "Soliq" мобиль иловасида ижобий тафовут ҳажмини онлайн режимда (киловатт соатларда) акс эттириш ва ҳар бир киловатт соат учун субсидияни мобиль илова орқали тўлаб бериш имкониятини таъминласин.


6. Энергетика вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

аҳоли хонадонларида ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларини ўрнатувчи пудрат ташкилотларига бўлган талабларни белгилаш, мазкур электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича хорижий тажрибани таҳлилий ўрганиб чиққан ҳолда такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширсин;

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ иштирокида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиб олиш тўғрисидаги намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштирсин.


7. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ 2023 йил 1 июлга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилиши устидан мониторинг юритиш ва иш сифатини ошириш мақсадида тизим корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилган истеъмолчилар билан ишлаш бўлимларини ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Ресиубликасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июнь





























Время: 0.0289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск