ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-95-сон "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.06.2023 й.

N ПФ-95



БОЛАЛАРНИНГ ДАМ

ОЛИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

     

          

Сўнгги йилларда болаларнинг дам олишини ташкил этиш, уларни соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, болалар оромгоҳлари фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилиб, соҳадаги бошқарув ягона тизим асосида йўлга қўйилди.

Болалар оромгоҳлари фаолиятини ягона тизим асосида йўлга қўйиш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва оромгоҳларга ёшларни жалб этиш қамровини кенгайтириш мақсадида 65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди.

Болалар оромгоҳларида мавсумдан ташқари вақтларда дам олиш масканлари фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Болаларнинг дам олишларини тизимли йўлга қўйиш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этишда болалар оромгоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

айрим болалар соғломлаштириш оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилганлиги ҳамда айримларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқланганлиги;

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ негизида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

таътил пайтларида болаларнинг мароқли дам олишлари учун қулай имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда болалар оромгоҳларини молиявий соғломлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ қуйидагилар:

санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш бўйича айланмаларга қўшилган қиймат солиғи солинмаслиги;

спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерларга ер солиғи солинмаслиги;

реализация қилишга доир айланмалари солиқ солинмайдиган айланмалар бўлган чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматларни олиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар реализация қилинган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва уларни сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланиши;

нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков)га Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан биргаликда икки ой муддатда:

касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари вақтда ташкил этилган дам олиш масканлари (дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари)нинг ушбу йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган даромадлари 2026 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод этилишини;

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари вақтда ташкил этиладиган дам олиш масканлари (дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари)ни мажбурий сертификатлаштириш талабини бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия этилсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

           

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 июндаги

ПФ-95-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5527-сон Фармонига 2-илованинг 20-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонига 5-илованинг 5-позицияси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон Фармонига 1-илованинг 8 ва 15-позициялари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4916-сон қарорининг 4-иловасида:

13-позиция чиқариб ташлансин;

изоҳдаги "**Бўш ер майдони хатловдан ўтказилиб, ортиқча ер майдони маҳаллий ҳокимлик захирасига олинган ҳолда, белгиланган тартибда савдоларга чиқарилади" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорига 2-илованинг 73, 367, 519, 530, 532, 759, 1377 ва 1411-позициялари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-427-сон қарорида:


а) 1-бандда:

"б" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "оромгоҳларга" сўзидан кейин "ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали уларнинг аъзоларига" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "в" кичик банди билан тўлдирилсин:

"в) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги оромгоҳларни муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари шаклида ташкил этиш";


б) 4-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари ва ташкилотларида жамоа шартномаларига мувофиқ ўз ходимлари томонидан фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархи иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, молиявий имкониятига қараб, тўлиқ миқдорда ёки унинг бир қисми тўлаб берилиши мумкин";

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига белгиланган тартибда тақсимланадиган ижтимоий солиқ тушумларнинг бир қисми қуйидаги харажатларни қоплашга йўналтирилади:

ходимларни санаторийларда соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархининг бир қисмини қоплаш учун ижтимоий солиқ тушумидан ажратмани ҳисобга олган ҳолда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали унинг аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида компенсация бериш";


в) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия қарори асосида болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш ишлари босқичма-босқич мактаб таътиллари (ёзги, кузги, қишки ва баҳорги) даврида ташкил этилади, қолган вақтларда оромгоҳлар дам олиш маскани сифатида фаолият юритади. Бунда дам олиш масканининг сертификатлаштирилиши талаб этилмайди";


г) 1-иловада:

24-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

          

24.

"Шабада"

болалар оромгоҳи

            

Китоб тумани, Қайнар қишлоғи

        

6,10

1119,82

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

         

          

";

           

46 ва 64-позициялари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 57-1-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

          

57-1.

Собиқ ҳарбий қисм бино ва иншоотлари

      

Фарғона тумани, Навкент МФЙ

        

3,40

1 376,00

Фарғона тумани ҳокимлиги

          

";

          

қуйидаги мазмундаги 66-69-позициялар билан тўлдирилсин:

          

"

          

66.

Болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари


Оҳангарон тумани, Санам МФЙ


20,30

4 193,9

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси


67.

"Транспортчи авлод" болалар оромгоҳи


Оҳангарон тумани, Қўрама ҚФЙ, Бешқўл қўрғони


30,00

8 811,20

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси


68

"Чотқол" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, Юсуфхона қўрғони


18,00

7 202,00

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси


69.

"Космос" соғломлаштириш оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, Кўктўнли МФЙ


13,76

1 308,00

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси


          

";

          

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: объектларнинг ер участкаси ҳамда бино ва иншоотлар майдонига кадастр ҳужжатларига мувофиқ аниқлик киритилиши мумкин";


д) 2-иловада:

17 ва 18-позициялари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 36-позиция билан тўлдирилсин:

            

"

           

36.

"Кимёгар" болалар оромгоҳи

             

Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи


2,80

3 658,61

"Maxam-Chirchiq" АЖ

          

".

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июнь







































































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск