ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Электротехника саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2023 й. ПҚ-191-сон "Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2023 й.

N ПҚ-191



"ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ НИШОН

ТУМАНИДА ҚУВВАТИ 500 МВТ БЎЛГАН ҚУЁШ

ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD" (Хитой Халқ Республикаси) компанияси томонидан (кейинги ўринларда - Инвестор) "Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан 2023 йил 29 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида 2023 йил 29 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Инвестиция лойиҳаси доирасида ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) фойдасига воз кечиши;

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр тармоқларига улашни таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқларини Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда қуриши ва ишга тушириши;

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


3. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун ва подстанция қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ҳамда улар билан шартномалар тузишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


7. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ 1048,29 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини ҳокимлик захирасига қайтарсин.


9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Бунда:

а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан тегишли ер участкаси:

қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;

хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга ижарага берилишини таъминласин;

б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин;

Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.


10. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан:

Ташқи ишлар вазирлиги - Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);

Ички ишлар вазирлиги - Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 июндаги

ПҚ-191-сон қарорига

ИЛОВА



"Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати

500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш"

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа

мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган

ер участкалари координаталари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи


Ердан фойдаланувчи

номи


Контур рақами


Жами ер майдони

(гектар)


Шундан, яйлов

ва пичанзорлар

(гектар)


Қашқадарё вилояти Нишон тумани

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

11662қ


230,76

230,76

11663қ


85,7

85,7

11664қ


131,58

131,58

11665қ


141,8

141,8

11666қ


11,38

11,38

11667қ


18,7

18,7

11668қ


31,18

31,18

11675қ


9

9

11676қ


64,7

64,7

11677қ


162

162

11678


19,9

19,9

11679қ


27,2

27,2

11680қ


114,39

114,39

Жами


1048,29

1048,29

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июнь


















































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск