ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.2023 й. ЎРҚ-846-сон "Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.05.2023 й. қабул қилинган Сенат томонидан 02.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.2023 й.

N ЎРҚ-846



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА

АЙРИМ  ФАОЛИЯТ  ТУРЛАРИНИ  АМАЛГА

ОШИРГАНЛИК УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРЛАРИ

МАҚБУЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

"ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

        

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 июнда маъқулланган

         

        

Кейинги йилларда мамлакатимизда телекоммуникациялар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, ўтган даврда телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензия бериш тартиби соддалаштирилди. Лицензия берганлик учун йиғимлар ва давлат божи тўловларини ягона биллинг тизими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди.

Бироқ ўзининг мустақил алоқа тармоғига эга бўлмаган ва уяли алоқа операторларида мавжуд бўлган алоқа тармоқлари орқали радиотелефон (уяли) алоқа хизматларини кўрсатувчи уяли алоқа виртуал операторларига (провайдерларга) лицензиялар берганлик учун давлат божи ставкаларининг алоҳида миқдорлари мавжуд эмаслиги, шунингдек телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишга доир лицензия учун белгиланган йиллик давлат божларининг миқдори юқорилиги ҳамда давлат божини тўлашнинг амалдаги тартиби мураккаблиги мазкур соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти янада ривожлантирилишини чеклаб қўймоқда.

Мазкур Қонун билан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишга доир лицензиялар берганлик учун давлат божининг миқдори мақбуллаштирилишини, шунингдек телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдори камайтирилишини ҳамда уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги, хусусан, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телекоммуникация тармоқларининг модернизация қилинишига, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 816-модда) илованинг 33-бандига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" деган сўзлар "Рақамли технологиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) "э" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"


э) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш (бундан уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш мустасно)

  

- БҲМнинг 140 000 баравари

";

  

3) қуйидаги мазмундаги "э-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

        

"


э-1) уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш

  

- БҲМнинг 25 000 баравари

";

  

4) "зз", "ии", "кк", "лл" ва "мм" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

           


"


зз) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш


- БҲМнинг 170 баравари




ии) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш


- БҲМнинг 10 баравари




кк) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш


- БҲМнинг 10 баравари




лл) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш


- БҲМнинг 75 баравари




мм) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш


- БҲМнинг 75 баравари

";

  

5) изоҳ:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, "э-1" кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади.

Уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан ўтган молия йилида кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегириб ташланган ҳолда аниқланади";

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"зз", "ии", "кк", "лл", "мм" кичик бандларда назарда тутилган фаолият турлари учун навбатдаги ҳар йилги давлат божини ҳар чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар келгуси чорак учун тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 4-банди, 5-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

         

           

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июнь


"Халқ сўзи", 2023 йил 15 июнь










































































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск