ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2023 й. ПФ-96-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.06.2023 й.

N ПФ-96



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА

       

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 июндаги

ПФ-96-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг 2 ва 2-1-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            

"

2.

Қалбакилаштирилган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида фақатгина шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилишни назорат қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 кун



2-1.

Қалбакилаштирилган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган маҳсулотлар, рецепт билан бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рецептсиз сотилишининг олдини олиш мақсадида фақатгина шундай маҳсулотларни чакана реализация қилиш бўйича ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни назорат қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


1 кун

".

            

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатининг 479 ва 480-позициялари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 583-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки, 2023 йил 15 июндан эътиборан:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама тўлови амалга оширилади";


б) 1-илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги "200 фоиз" сўзлари "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:


а) 28-иловада:


4-банддан "ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "11,25 фоизи" сўзлари "33,75 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банддаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 29-иловада:


4-банддан "ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банддаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 июндаги

ПФ-96-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4847-сон қарорининг 1, 2, 4 ва 6-бандлари ҳамда қарорга 1-5-иловалар.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5124-сон қарорининг 1-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 июнь










































































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск