Внимание!

NB! Мазкур Конун 1 ва 2-моддаларининг коидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан хам татбик этилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 16.06.2023 й. ЎРҚ-847-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.02.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.06.2023 й.

N ЎРҚ-847



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА НОРАСМИЙ БАНДЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган


Мамлакатимизда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш, шунингдек ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ҳар ойлик ижтимоий солиқ суммаси миқдорининг юқорилиги, шахсий томорқа ер участкасида фаолиятни амалга ошираётган фуқаролар учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш чоғида ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги қонунчиликда назарда тутилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш имконини бермайди.

Шу сабабли ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига савдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларни истисно этган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ суммасининг миқдори йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан бир бараваригача миқдорга камайтирилишини, шунингдек шахсий томорқа ер участкаларида фаолиятнинг айрим турлари билан банд бўлган фуқаролар томонидан томорқа ер участкаси майдонидан ҳамда улар парвариш қилаётган уй ҳайвонлари ва паррандалар сонидан қатъи назар, ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек "Томорқа хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига томорқа хўжалигида меҳнат фаолиятини тартибга солувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун бундан буён норасмий бандлик улушини қисқартиришга, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар, томорқа хўжалигида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар учун ижтимоий солиқ тўловининг ҳисоб-китобини ва уларнинг меҳнат стажи ҳисобланишини соддалаштиришга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан янада кўпроқ иш ўринлари сони яратилишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 408-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "иккинчи қисмида" деган сўзлар "иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) савдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида";

3-банди учинчи хатбошисининг ўзбекча матни "50 фоизи миқдорида" деган сўзлардан кейин "мажбурий тартибда тўланади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:

ўзини ўзи банд қилган шахслар;

шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар);

деҳқон хўжалигининг аъзолари (бундан деҳқон хўжалиги бошлиғи мустасно) ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар;

меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар томонидан ихтиёрий тартибда солиқ тўланади.

Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида:

"Ҳунарманд" уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари;

"Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари - улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;

деҳқон хўжалиги бошлиғи;

якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган жисмоний шахслар мустасно) томонидан мажбурий тартибда солиқ тўланади.

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади";

тўртинчи - ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "иккинчи қисмида" деган сўзлар "иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун" деган сўзлар "якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "(деҳқон хўжаликлари аъзолари учун -йил)" деган сўзлар "(деҳқон хўжаликлари аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар, шунингдек ушбу модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган жисмоний шахслар учун -йил)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида, учинчи қисми бешинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи - олтинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади";


2) 482-модда бешинчи қисмининг 1-бандидаги "408-моддасининг тўртинчи қисмида" деган сўзлар "408-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган "Томорқа хўжалиги тўғрисида"ги ЎРҚ-681-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 287-модда) 11-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар) ижтимоий солиқ тўлаши мумкин".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1 ва 2-моддаларининг қоидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июнь














































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск