ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 30.05.2023 й. 4-сон "Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2023 й. 2803-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2023 й.

N 2803-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.05.2023 й.

N 4


БУЙРУҒИ



Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида

фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи

материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш

ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-797-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон буйруғига (рўйхат рақами 2803, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон,310-модда) билан тасдиқланган Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Б.Ф. Исламов






Буйруққа

ИЛОВА



Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида

фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи

материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш

ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.".


2. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Тоғ-консаноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш Тоғ-консаноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг (бошлиқ ўринбосарининг) буйруғи билан тузиладиган ҳудудий бошқарма вакили раислик қиладиган Портловчи материалларнинг йўқолиши сабабларини техник жиҳатдан текшириш комиссияси (бундан буёнматнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Комиссия йўқолган портловчи материалларнинг тури, номи, миқдори, хоссалари, йўқолган жой ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб Тоғ-консаноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили раислик қиладиган таркибда тузилиши мумкин.".


4. 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, (бундан буён матнда ҳудудий ички ишлар органлари деб юритилади) вакили (вакиллари) (Комиссияга Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг вакили раислик қилганда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили (вакиллари);".


5. 12-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 14-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "паспорт серияси ва рақами" деган сўзлар "паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакили Комиссия раиси бўлганда);".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 июнь


































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск