ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2023 й. 250-сон "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш ва сақлаш дирекцияси" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2023 й.

N 250




"АЛ-ХОРАЗМИЙ" МАЖМУАСИНИ БАРПО

ЭТИШ ВА САҚЛАШ ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ

УНИТАР КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

            

           

Урганч шаҳридаги "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш бўйича ишларни жадаллаштириш, объектнинг замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қурилиши ва ер участкаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Урганч шаҳрида "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 июлдаги 410-сон қарорига мувофиқ:

"Ал-Хоразмий" мажмуасини (кейинги ўринларда - Мажмуа) барпо этиш, Мажмуа ҳудудида буюк мутафаккир Абу Абдулла Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий хиёбонини ташкил этиш ва унинг янги ҳайкалини ўрнатиш, "Ал-Хоразмий" номидаги университет кампуси, ихтисослашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти, илмий-тадқиқот маркази, "IT-Park", дам олиш зоналари, яшил боғлар, замонавий кўп квартирали уйлар, технопарк ҳамда йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш бўйича ишларни амалга ошириш бошланганлиги;

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш ва сақлаш дирекцияси" ДУК (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Дирекциянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Мажмуани барпо этиш билан боғлиқ зарур геодезия, геология, гидрометеорология ва экологик муҳандислик-қидирув ва тадқиқот ишларини ташкил этиш;

шаҳарсозлик, тарихий-маданий, ижтимоий ва йўл-транспорт тадқиқотлари олиб борилишини ташкил этиш;

Мажмуани барпо этиш ҳамда унинг ҳудудида кўп квартирали уйлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқларни тайёрлаш;

бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, белгиланган тартибда лойиҳа-тадқиқот ва қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш ҳамда улар билан шартномаларни имзолаш;

объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник ва муаллифлик назорати олиб борилишини таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш;

Мажмуани барпо этиш ва унинг ҳудудида объектларни қуриш учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

Мажмуани қуриш ишларига салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида, интернет ахборот тармоғи орқали ва ижтимоий тармоқларда тақдимот тадбирларини ва кенг реклама компаниясини олиб бориш ишларини ташкил этиш;

Мажмуа ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергиятежамкор замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш.


3. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш ва сақлаш дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Дирекциянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва унинг қўшимча манбалари;

хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Мажмуани барпо этиш доирасида:

Дирекция томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, объектларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида иштирок этиш, муаллифлик ва техник назоратни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассис ва маслаҳатчилар белгиланган тартибда жалб қилиниши мумкин;

Дирекция ижтимоий соҳа объектлари ва иссиқлик таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда Мажмуа ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича буюртмачи функциясини амалга оширади.


6. Дирекция Мажмуа ҳудудидаги аэропортга туташ жойлашган ер участкаларида лойиҳа объектларини барпо этишда авиация соҳасида белгиланган халқаро стандартлар ва нормалар талабларининг инобатга олинишини таъминласин.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

а) Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида белгиланган тартибда:

икки ҳафта муддатда Дирекция тўғрисидаги уставни тасдиқласин;

бир ой муддатда Дирекцияга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бино, 2 та хизмат автотранспорт воситаси ҳамда зарур ташкилий техника ва жиҳозлар ажратилишини таъминласин;

ҳар йили белгиланган муддатда Дирекциянинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаб борсин;

б) "Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш ишларини жадаллаштириш бўйича:

Дирекция билан биргаликда Мажмуа ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ишларининг манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда шу асосда қурилиш ишларининг олиб борилишини ташкил этсин;

Мажмуани барпо этиш ва унинг ҳудудида объектларни қуриш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида аниқласин ҳамда уларнинг ечими бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминласин.


8. Кадастр агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Мажмуа ҳудудида жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйиладиган мулкдорлар рўйхатини шакллантирсин.


9. Хоразм вилояти ҳокимлиги ер участкалари олиб қўйилаётган мулкдорларга етказиладиган зарарларни ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликларининг ўрнини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаб берилишини таъминласин.


10. Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жалолиддин Мангуберди хиёбонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ҳудудларини ўз вақтида ободонлаштириш ва сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 июлдаги 378-сон қарорида назарда тутилган 1 та автоминора (Isuzu) 22 м ва 1 та юк ташишга мўлжалланган (Isuzu NQR 71PL) автотранспорт воситасини харид қилиш учун республика бюджетининг III чорак даромадларнинг режадан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Хоразм вилояти маҳаллий бюджетига зарур маблағларни ўтказиб берилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.

           

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

      

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 17 июндаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги

"Ал-Хоразмий" мажмуасини барпо этиш ва сақлаш

дирекцияси" давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

          










Директор























































Бош муҳандис-директор ўринбосари






















Бош режани амалга ошириш бўлими

2



Бош юрисконсульт














Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ҳужжатлари ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими

2






















Маркетинг, халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш, молиялаштириш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлими

4



Бош бухгалтер














Лойиҳаларни бошқариш,

қурилишни техник кузатиш ва

назорат қилиш бўлими

4

















Котиб-иш юритувчи




















          

Бошқарув ходимларнинг чекланган умумий сони - 17 нафар.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июнь

















































































Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск