ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2023 й. ПФ-101-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
20.06.2023 й.
N ПФ-101
МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР
ДОИРАСИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида:
а) Вазирликнинг марказий аппарати:
сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини ҳамда бу борада маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди;
ўз тизимига ва ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳудудий органлари фаолиятини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилайди ҳамда уларга эришиш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳуқуқий тартибга солиш функцияси доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати, ҳудудларнинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолатига оид муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради, ўз ваколати доирасида ҳуқуқий тартибга солиш ва назорат функцияларини амалга оширади;
таркибий тузилмаларни малакали кадрлар билан тўлдириш, уларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг муносиб ва адолатли шарт-шароитларини яратади;
сув хўжалиги соҳаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва умумлаштиради;
б) ҳудудий бўлинмалар:
тегишли ҳудудда сув хўжалиги соҳаси бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий ва манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;
сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати, ҳудуднинг сув таъминоти, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва соҳадаги муаммоларни таҳлил қилган ҳолда, уларни бартараф этиш ҳамда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
жойларда қонунчилик ҳужжатлари ҳамда топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда давлат назорати тадбирларини амалга оширади.
3. Сув хўжалиги вазирига ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
4. Сув хўжалиги вазирлиги (Б. Камалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Каримов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2030 йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлигининг қуйи (туман) бўғинда сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функциясининг босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилишини таъминласин.
Бунда, 2023 йил сентябрь ойига қадар:
туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш шартлари ҳамда намунавий шартнома ишлаб чиқилсин;
ушбу лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириш бўйича аниқ рағбатлантирувчи механизмлар белгилаб олинсин;
барча туманларда сув ресурсларини бошқаришни давлат-хусусий шерикликка ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин.
5. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) этиб қайта номлансин.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қуйидаги функциялари Инспекцияга ўтказилсин:
барча ер усти сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидалари (тартиби)га риоя этилиши устидан назорат қилиш;
сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
барча ер усти сув объектларида сувдан фойдаланишга доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.
Мазкур бандда белгиланган функцияларни самарали амалга ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг сунъий сув объектларида сувдан фойдаланиш назоратини амалга оширувчи 159 та штат бирлиги Инспекцияга ўтказилсин.
7. Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг Инспекциянинг юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, Инспекциянинг марказий аппарати фаолияти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Инспекция 2023 йил 1 августдан бошлаб сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошириши белгилаб қўйилсин.
Инспекцияга ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ваколати берилсин.
9. Белгилансинки, сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун Инспекция томонидан ваколати доирасида қўлланиладиган жарималар миқдорининг 30 фоизи республика бюджетига ва 70 фоизи Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
10. Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари ҳамда Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари фаолиятини молиялаштиришни 2024 йил 1 январдан тегишли маҳаллий бюджетлардан Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган бюджет сўровига асосан Республика бюджетига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
11. "Агробанк" АТБ бошқаруви раиси Р. Маматкулов бошчилигида сув хўжалигидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, сувдан фойдаланишда замонавий тежамкор технологиялар ва илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича лойиҳа офиси ташкил қилинсин. Бунда:
а) Лойиҳа офисига қуйидаги ваколатлар берилсин:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиққан тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа ташаббусларини Сув хўжалиги вазирлиги билан бирга кўриб чиқиш ва амалга ошириш; хорижий малакали мутахассисларни жалб қилиш, "Сувчилар мактаби" фаолиятини юритиш ҳамда молиялаштириш;
соҳадаги маҳаллий ва хорижий лойиҳа институтлари (компаниялари) билан тўғридан-тўғри ишларни ташкил қилиш ҳамда шартномалар имзолаш;
б) Лойиҳа офиси:
сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳа илмий ходимларига 10 млрд сўм миқдорида грант ажратсин;
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига сувни тежаш ва ҳисобга олишнинг илғор тажрибаларини жорий қилиш бўйича ахборот киритиб борсин.
12. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев):
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида:
2023-2024 йилларда сув хўжалиги ташкилотларини зарур компьютер техникалари, локал тармоқлар ва замонавий сервер қурилмалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2025 йил 1 январга қадар сув хўжалиги соҳасидаги "Вазиятлар маркази" ахборот тизимини тубдан такомиллаштирган ҳолда "Рақамли сув хўжалиги" ягона ахборот тизими яратилиши ва сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотларнинг мазкур тизимга босқичма-босқич интеграция қилинишини таъминласин;
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг
устувор йўналишлари
Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) ер усти сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этиш;
б) республика аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
в) Ўзбекистон Республикасида барча ер усти сув ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши бўйича назоратни амалга оширишга оид тегишли тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, сув балансини шакллантириш;
г) сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш, соҳани ривожлантириш учун хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағлари, шунингдек, малакали хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш;
д) сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини илмий-техник қўллаб-қувватлаш, соҳада коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий механизмларини такомиллаштириш;
е) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш салмоғини ошириш, бунда илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий қилиб, давлат томонидан рағбатлантириб бориш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
ж) соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш, йирик сув хўжалиги объектларининг рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш;
з) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, электр энергияни тежаш ҳамда соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш, бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида сувни етказиб бериш харажатларининг бир қисмини босқичма-босқич сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимига ўтиш;
и) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этишни таъминлаш;
к) трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;
л) сув омборлари, сел-сув омборлари бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги, ишончли ишлаши ҳамда қўриқланиши назорат қилинишини таъминлаш.
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Сув хўжалиги вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари |
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси |
Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати |
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси |
Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази |
Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази
|
||||||||||||||||||||||||||||||||
Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси
|
Ирригация ва сув муаммолари илмий- тадқиқот институти |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
Ирригация тизими бошқармалари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси
|
"Сувқурилишинвест" давлат муассасалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
Туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Насос станциялари ва энергетика бошқармалари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мелиоратив экспедициялар |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жиззах бош насос станцияси бошқармаси
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни
чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини
трансформация қилиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Сув хўжалиги объектлари
хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
|
Экспертлар кенгаши |
||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари
|
|||||||||||||||||||||||||||
"Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази" ДУК
|
|||||||||||||||||||||||||||
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:
а) "4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" бўлимида:
"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2 153 |
1 133 |
1 020 |
"; |
"Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
5. |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
308 |
303 |
5 |
"; |
б) "5. Сув хўжалиги вазирлиги" бўлимида:
"Сув хўжалиги вазирлиги" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
Сув хўжалиги вазирлиги |
1 316 |
1 316 |
"; |
"Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
1. |
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
182 |
182 |
". |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги "Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш" лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2073-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "10 лет (2014-2023 годы)" сўзлари "11 лет (2014-2024 годы)" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2332-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "8 лет (2015 - 2022 годы)" сўзлари "9 лет (2015-2023 годы)" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
8. |
Продолжительность инвестиционного периода |
лет |
9 |
".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 августдаги "Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2396-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида:
а) 2.1-позициянинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
- строительство трубопроводов для насосной станции Кызылтепа-1 |
тыс. долл. США |
12 839,6 |
12 839,6 |
";
б) 2.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
2.4 |
физические непредвиденные расходы |
тыс. долл. США |
16 292,8 |
16 292,8 |
";
в) 8-позициядаги "2014-2023 гг." сўзлари "2014-2024 гг." сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5055-сон қарорида:
а) 1 - 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 6-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин;
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Марказнинг буюртманомаларига мувофиқ уни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминласин";
г) 1 - 11-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарорининг 8-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибида 1 штат бирлигидан иборат ички аудит гуруҳи бош инспектори лавозими (кейинги ўринларда - ички аудит гуруҳи бош инспектори) жорий этилсин";
б) "а" кичик банддаги "ИТҲБ ички аудит гуруҳлари" сўзлари "ички аудит гуруҳи бош инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) "б" кичик банддаги "ИТҲБ ички аудит гуруҳларининг" сўзлари "ички аудит гуруҳи бош инспекторининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-145-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги "2023 йил якунига қадар" сўзлари "2026 йил якунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорининг 4-иловаси 25-позициясининг "Амалга ошириш механизми" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш. Бунда:
14,3 минг км коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш;
2,1 минг дона мелиоратив қудуқларга ерости сувлари минераллашувини онлайн назорат қилувчи қурилмаларни ўрнатиш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича шўрланган майдонлар харитасини ишлаб чиқиш".
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 95-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"туман ишчи гуруҳлари томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ишларини жойларда пухта ўрганиб, субсидия ажратилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиб боришга";
б) 1-илова қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
"21. Пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар Сув хўжалиги вазирлигининг Ички аудит, комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ички аудит гуруҳи бош инспекторлари томонидан ўрганилади.
Сув хўжалиги вазирлигининг Ички аудит, комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ички аудит гуруҳи бош инспекторлари:
пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали келиб тушган талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни ўн кунда таҳлил қилади;
агар тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотларда камчилик аниқланса, жойига чиққан ҳолда технологиянинг ишлаш жараёнини ўрганади;
пахта хом ашёсини етиштириш учун томчилатиб суғориш технологияси жорий қилган талабгорларга субсидия ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисидаги хулосаларни ҳар беш кунда Сув хўжалиги вазирлигининг Сувни тежайдиган, илмий ва инновацион технологияларни жорий қилиш бошқармасига тақдим қилиб боради";
в) Низомга 4-иловадаги Пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш схемасида:
2-босқичнинг "Чора-тадбирлар" блоки бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилгандан сўнг "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилади";
4-босқичнинг "Чора-тадбирлар" блоки биринчи хатбошисидаги "тақдим этилган талабгорлар рўйхатларини" сўзлари "Agro-subsidiyа" ЯАТ орқали келиб тушган хулосаларни" сўзларига ҳамда иккинчи хатбошисидаги "рўйхатларга" сўзи "хулосаларга" сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқичнинг "Чора-тадбирлар" блоки биринчи хатбошисидаги "талабгорлар рўйхатларини" сўзлари "хулосаларни" сўзи билан ҳамда иккинчи хатбошисидаги "рўйхатларга" сўзи "хулосаларга" сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқичнинг "Чора-тадбирлар" блоки биринчи хатбошисидаги "ва умумлаштиради" сўзлари чиқариб ташлансин.
Президентининг
2023 йил 20 июндаги
ПФ-101-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ўз кучини йўқотган деб эътироф
этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 69-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6200-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-167-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3672-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарорига 33-илованинг 8-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5090-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4486-сон қарорининг 13-банди ҳамда 7-иловаси.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 21 июнь