ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Рақамли технологиялар вазирининг 09.06.2023 й. 252-мҳ-сон "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2023 й. 1211-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2023 й.

N 1211-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ

09.06.2023 й.

N 252-мҳ


БУЙРУҒИ



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш

учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2002 йил 29 декабрдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 1211, 2003 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Ш.Х. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш

учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (бундан буён матнда ФВДТ деб юритилади) - аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари, кучлари ва воситаларидан иборат тизим.";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи.";

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (бундан буён матнда ФВ деб юритилади) - муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар.".


3. 9-банддаги ва 4-параграф номидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 21-бандда:


"д" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"е" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"а" кичик банддаги "ФВларнинг олдини олиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар Давлат тизими" деган сўзлар "ФВДТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


"з" кичик банддаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси" деган сўзлар "Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 5-параграф номидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 26-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлинмаси раҳбарига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июнь
























































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск