ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2023 й. ПҚ-197-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2023 й.

N ПҚ-197



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг хусусий секторга ўтказиладиган функциялари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тизими жорий этилсин:

туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилади;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тиббий ёрдам кўрсатишнинг даражалари ва турлари кесимида, шу жумладан дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмларини назарда тутган ҳолда тасдиқласин.


3. 2024 йилдан бошлаб йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилсин.


4. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

а) қуйидагилар:

Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;

7-иловага мувофиқ тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (кейинги ўринларда - техникумлар) ташкил этилсин. Бунда, зарур ихтисосликлар бўйича икки ва уч йиллик дастурлар асосида табақалашган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилсин;

б) тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқиш муддати тўрт йиллик "олий малакали ҳамшира" бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш жорий этилсин;

в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

техникумларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, уларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини;

тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасалари талабаларининг билимларини икки босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизимини жорий этсин;

г) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган узлуксиз касбий таълим портали жорий этилсин:

ходимларнинг электрон портфолиосини шакллантириш ва уларга малака оширишнинг вақти, жойи ва шакли, ўқув мавзуларини танлаш имкониятини яратиш;

малака ошириш курсларининг ягона реестрини шакллантириш;

касбий ривожлантириш натижалари ва ўзлаштирилган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш.

Бунда, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш курсларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилишини таъминласин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра тиббиёт соҳасида хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш учун 2023 йил якунига қадар нодавлат тиббиёт ташкилотларининг лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилиши мониторингини юритиш қуйидагича ташкил этилади:

а) барча нодавлат тиббиёт ташкилотларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига улаш;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизими орқали:

нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторингини юритиш;

тиббий фаолиятни назорат қилишда "хавфни таҳлил қилиш" тизимини йўлга қўйиш.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт объектининг фаолият йўналиши ва қувватидан келиб чиқиб, лицензия талаб ва шартларини илғор стандартлар асосида такомиллаштириш ва тўловлар миқдорини табақалаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Қуйидагилар:

а) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилсин.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида:

тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилсин;

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилсин.

Белгилансинки, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида аккредитациядан ўтган нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномани қўшимча талабларсиз имзолайди.


8. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

1-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятининг

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

            

а) соғлиқни сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

б) соҳага оид комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритадиган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини қўллаб-қувватлаш;

в) давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш орқали тиббий хизматлар сифати ва манзиллилигини ошириш;

г) тиббиёт соҳасини рақамлаштириш;

д) тиббий таълимни такомиллаштириш, тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, баҳолаш ва уларнинг юқори масъулиятини таъминлаш бўйича самарали тизимни шакллантириш;

е) соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш ва хусусий сектордаги тиббий хизматлар сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш;

ж) аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;

з) озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, юқумли касалликларнинг эпидемиологик назоратини таъминлаш;

и) тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, тиббий хизматлар сифатини стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш, патронаж хизмати ва диспансеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали касалликларни эрта босқичда аниқлаб, даволаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

к) бирламчи тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш орқали ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш;

л) хотин-қизлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ривожлантириш, замонавий скрининг дастурлари ва репродуктив технологияларни жорий этиш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

2-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

муассасаларни қайта ташкил қилиш

ДАСТУРИ

         

Т/р

        

Ташкилотнинг амалдаги

тўлиқ (расмий) номи

        

Ташкилотнинг таклиф

қилинаётган (расмий) номи

         

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг

фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

       

1.

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

а) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;

б) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

в) давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;

г) тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

д) тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;

е) фармакологик назоратни амалга оширади;

ж) тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;

з) тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;

и) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

к) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.


2.

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази

а) тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлайди;

б) тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқади;

в) лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга оширади;

г) тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;

д) нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган аккредитациядан ўтказишда қатнашади ва уларни қўллаб-қувватлайди;

е) халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини оширади ва "хавфсиз тиббиёт" стандартларини жорий қилади.


3.

Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Ҳамширалар академияси

а) олий ва профессионал маълумотли ҳамшираларни тайёрлайди, малакасини оширади ва қайта тайёрлашни амалга оширади;

б) олий ва профессионал маълумотли тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш бўйича ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади;

в) ҳамширалик ишини такомиллаштириш бўйича халқаро алоқаларни йўлга қўяди;

г) давлат ва нодавлат профессионал тиббий таълим ташкилотлари махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишда қатнашади.


4.

Тиббиёт коллежлари (27 та)

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (27 та).


а) умумий амалиёт ҳамшираси ҳамда ихтисослашган ҳамшираларни тайёрлайди;

б) хорижий давлатларнинг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин тиббиёт ходимларини тайёрлайди.


5.

"O`zmedimpeks" МЧЖ

"O`zmedimpeks" давлат муассасаси


"O`zmedimpeks" давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади, унинг вазифа ва функциялари сақлаб қолиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритади.


6.

"IT-Med" МЧЖ

"IT-Med" давлат муассасаси


"IT-Med" давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади, унинг вазифа ва функциялари сақлаб қолиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритади.


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         

















Соғлиқни сақлаш вазирлиги


























































































































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Давлат тиббий суғуртаси жамғар-

маси


Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти


"O`zme-

dimpeks" давлат муассасаси


"IT-Med" давлат муассасаси



     

"Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази" давлат муассасаси

      


"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


Санитария-

эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитаси



























































































        

"Фарма-

цевтика маҳсулотлари хавфсизлиги

маркази" давлат муассасаси

    

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари



"O`ztibtexnika"

давлат муассасаси





         

Республика тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар

     



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари























































































































      

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

соғлиқни сақлаш бошқармалари

      






     

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ҳудудий ташкилотлар

      




































































































      

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)

     



Ҳудудий тиббиёт ва

ёрдамчи ташкилотлар





















































       

Хусусий ва идоравий

тиббиёт ташкилотлари

      






Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари







     

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги туман (шаҳар) ташкилотлари

      





























































      

Туман (шаҳар)лар марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғуруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар

          







































































         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         
































Санитария-эпидемиология ҳайъати



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-

эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги қўмитаси


           

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, "Навоий КМК" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг санитария-эпидемиология хизматлари

         
























































































Миллий референс лаборатория



          

Республика ОИТСга қарши курашиш

маркази

     


Республика ўлат профилактика

маркази


Республика

дезинфекция

станцияси



Фуқаро авиацияси объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

























































Санитария-

эпидемиология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

14



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ОИТСга қарши курашиш

марказлари

14


Республика ўлат профилактика маркази

филиаллари

3


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри дезинфекция

станциялари

14



Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази



















































Санитария-

пидемиология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари*



Марказларнинг туманлараро лабораториялар базасидаги филиаллари

63


Республика ўлат профилактика маркази

филиалларининг бўлинмалари

6








































Вирусология илмий-тадқиқот

институти

















































































































Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти










































































        

*) Ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан бирлик.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

5-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини

такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

       

Т/р

  

Чора-тадбирлар номи

   

Амалга ошириш механизми

      

Бажариш

муддати

       

Молиялаштириш

манбалари

     

Ижро учун масъуллар

         

        

I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ҚОНУНЧИЛИК

БАЗАСИНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ

        

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш.


1. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш.


2. Тизим ташкилотларининг тузилмалари, штат бирликлари ҳамда низомларини тасдиқлаш.


2023 йил

1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида ташкил этилаётган давлат муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.


Қуйидаги давлат муассасалари фаолиятини тартибга солиш юзасидан низомларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;

Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.


2023 йил

1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


3.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.


Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни тартибга солиш;

мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмларини жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини яхлит ҳужжатда жамлаш ва бошқалар.

Лойиҳа юзасидан нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсияларини олиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш чораларини кўриш.


2024 йил

1 январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

       

II. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ХИЗМАТИ

         

4.

Бирламчи тиббий-санитария хизматини аҳолига яқинлаштириш.

1. Қуйидагиларни ташкил этиш:

500 та маҳалла тиббиёт пунктлари;

30 та оилавий поликлиника;

110 та оилавий шифокор пунктлари.


2. Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тиббий ёрдам кўрсатишнинг даражалари ҳамда турлари кесимида ишлаб чиқиш.


3. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида физиотерапия хизматлари кўламини кенгайтириш ва кундузги шифохона ўринлари сонини кўпайтириш чораларини кўриш.


2023 йил

давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


5.

Жарроҳлик амалиётларини ўтказган беморларни тиббий реабилитация қилиш сифатини ошириш.


1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, инфаркт ва инсульт касаллиги асоратларини даволаш, шикастланиш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг тикланиш ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд бўлган беморларни махсус даволаш (қайта тиклаш муолажаси ва тиббий реабилитация) тизими концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Бир-бирини такрорловчи тиббий хизматларни кўрсатувчи бўлинмаларни қисқартириш, хусусий секторни жалб қилиш ҳисобига реабилитация марказлари (бўлинмалар, хоналар)ни ташкил этиш.


2023 йил

1 сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


6.

Аҳолининг профилактик кўрик ҳамда мақсадли скрининг текширувларидан ўтказилишини таъминлаш.


1. 13 миллиондан ортиқ аҳолини профилактик кўрикдан, сурункали касаллиги бўлмаган 40 ёш ва ундан катта ёшдаги 6 миллиондан зиёд аҳолини юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги, 3 миллиондан ортиқ аёлларни онкологик касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувларидан ўтказиш.


2. Янги туғилган чақалоқларни аудиоскрининг ҳамда травматолог-ортопед кўригидан ўтказиш ишларини йўлга қўйиш.


3. Ҳомиладорлар ва янги туғилган чақалоқларни ирсий ва туғма касалликлар бўйича скринингдан ўтказиш.


2023 йил

давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


7.

Иммунизация миллий дастурига асосан болаларни эмлаш тадбирларини амалга ошириш.


Болаларни эмлаш календари бўйича эмлашни ташкил этиш.


2023 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


8.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари мутахассисларининг билимларини ошириш.


Амбулатор даражада аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган ҳамда стационар даражада шифохонага жойлаштириб даволанаётган энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича мутахассисларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш.


2023 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш ва жиҳозлаш.


Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини қуриш ва жиҳозлашнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

Келгусида мазкур тиббиёт муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш тендер савдолари натижасига кўра ғолиб деб топилган намунавий лойиҳалар асосида амалга оширилишини назарда тутиш.


2023 йил

давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


          

III. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

       

10.

Ихтисослаштирилган хизматлар кўламини янги даволаш ва диагностика усуллари ёрдамида кенгайтириш.


Республика ихтисослаштирилган марказлар амалиётига 200 та, уларнинг вилоят филиалларида 370 та ҳамда туман даражасида 150 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини жорий қилиш.


2023 йил

давомида

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11.

Ҳудудларда юқори технологияли амалиётлар сонини ошириш.


Ҳудудларда камида 15 минг нафар беморга юқори технологияли амалиётларни бажариш.


2023 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров)


12.

Реконструктив ва пластик жарроҳлик ҳамда трансплантация амалиётларини жорий қилиш, трансплантациялар сонини кўпайтириш.


Республика ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ёрдамида ҳудудларда реконструктив ва пластик жарроҳлик, жигар, юрак қон-томир, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси жарроҳлиги, кўз микрохирургияси ҳамда трансплантация амалиётларини кенг жорий этиш. Буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини 350 тадан 500 тага, жигар трансплантациясини 20 тадан 50 тага етказиш.


2023 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


13.

Республика ихтисослаштирилган марказлари ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


Вазирлик, ҳокимликлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан имзоланган уч томонлама шартнома доирасида ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар ҳудудий филиалларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2023 йил

якунига

қадар

Республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


14.

Онкологик касалликка чалинган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ривожлантириш.


"ЕDСҒ" жамғармаси (Корея) иштирокидаги "Онкология хизматларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида таклиф ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


        

IV. ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

         

15.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш.


1. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 август


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни 7 турдаги витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш.


3. Ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратиш.


4. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида такрорланувчи хизмат турларини оптималлаштириш.


2023 йил

якунига

қадар


16.

Болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини тиклаш.


1. Болаларнинг тўғри ўсиши ва ақлий ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болалар, ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлаш.


2. Болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини тиклаш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмларни харид қилиш.


2023 йил

якунига

қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Баситханова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


           

V. ТИББИЁТ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

        

17.

Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш.

1. Давлат тиббиёт муассасаларини зарур компьютер техникалари билан таъминлаш:


2023-2024

йиллар

давомида



Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

а) Қорақалпоғистон Республикаси - 1430 та;

Андижон вилояти - 2045 та;

Бухоро вилояти - 1737 та;

Жиззах вилояти - 2548 та;

Қашқадарё вилояти - 2517 та;

Навоий вилояти - 923 та;

Наманган вилояти - 2800 та;

Самарқанд вилояти - 3609 та;

Сурхондарё вилояти - 2678 та;

Сирдарё вилояти - 1775 та;

Тошкент вилояти - 3184 та;

Фарғона вилояти - 3423 та;

Хоразм вилояти - 3170 та;

Тошкент шаҳри - 880 та;



Республика бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари


б) Қорақалпоғистон Республикаси - 1532 та;

Андижон вилояти - 2190 та;

Бухоро вилояти - 1862 та;

Жиззах вилояти - 946 та;

Қашқадарё вилояти - 970 та;

Навоий вилояти - 989 та;

Наманган вилояти - 1253 та;

Самарқанд вилояти - 1365 та;

Сурхондарё вилояти - 1037 та;

Тошкент вилояти - 1406 та;

Фарғона вилояти - 1612 та;

Хоразм вилояти - 1481 та;

Тошкент шаҳри - 942 та.



Маҳаллий бюджет

маблағлари


2. Давлат тиббиёт муассасаларини локал тармоқлар билан таъминлаш.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри тиббиёт муассасаларида 2023 йил 1 июлга қадар ички локал тармоқларини ўрнатиш ишларини якунлаш.


3. Электрон соғлиқни сақлаш ягона платформасига мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш талабларини ишлаб чиқиш.

Бунда, 2023 йил 1 декабрга қадар ягона электрон тиббий карта, электрон шифохона, электрон поликлиника ва электрон рецепт тизимларини йўлга қўйиш.


4. Фуқаролар учун шахсий кабинет ва мобил илова яратиб, интерактив хизматларни (шифокор қабулига ёзилиш, йўлланма ва бошқалар) жорий этиш.



Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

18.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида "Очиқ соғлиқни сақлаш" интерактив порталини ишга тушириш.


Интерактив портални ишга тушириш ва қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб, ҳар чоракда янгилаб бориш:

соғлиқни сақлаш тизими фаолиятига доир таҳлилий маълумотлар ва норматив- ҳужжатлар;

тиббий ёрдам сифатига оид ахборотлар;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхати;

касалланишга оид статистик ахборотлар ва бошқа маълумотлар.


2023 йил

якунига

қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, вазирлик ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов)


19.

Мавжуд тиббий техника ва жиҳозларнинг ягона электрон базасини яратиш.


Барча давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлган тиббий техника ва жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш.


2023 йил

якунига

қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов)


20.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларини зарур бўлган тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.


Халқаро молия институтларининг грант ҳамда узоқ муддатли ва имтиёзли кредит маблағларини жалб қилинган ҳолда, зарур бўлган тиббий техника ва жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш.


2023 йил

якунига

қадар

Халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов)


21.

"Қон хизмати" ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш.


Қон билан ишлаш хизматларида локал компьютер тармоғини яратиш ва ўзаро боғлаш орқали "Қон хизмати" ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.


2023 йил

20 ноябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов)


           

VI. ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТИББИЁТ

ХОДИМЛАРИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ,

УЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА МАСЪУЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ

БЎЙИЧА САМАРАЛИ ТИЗИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

         

22.

Тиббий таълим тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.


Тиббий таълим, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларни назарда тутиш:



-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)


ҳамшира ва фельдшерларни зарур ихтисослик бўйича икки ва уч йиллик ўқув дастурлари асосида табақалаштирилган ҳолда ўқитиш;

халқаро экспертлар тавсиялари асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув адабиётлари асосида янги авлод адабиётларини яратиш;


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш.


2023-2025

йиллар


23.

Олий тиббий таълимни ривожлантириш.


1. "ЕDСҒ" жамғармаси (Корея) иштирокидаги "Тиббиёт университетини ташкил қилиш" лойиҳаси доирасида таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

1 август


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

2. Етакчи хусусий клиникаларда клиник ординатура дастурлари асосида тор доирадаги мутахассисларни тайёрлашни ташкил қилиш.


Режага

мувофиқ


3. Тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқиш муддати тўрт йиллик "олий малакали ҳамшира" бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашни жорий этиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


4. Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Бухоро давлат тиббиёт институтининг филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

1 август


24.

Тиббиёт олий таълим муассасалари талаба ва битирувчиларининг билимларини икки босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизимини жорий этиш.


Икки босқичли мустақил баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш.


2024/2025

ўқув

йилидан


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов


         

VII. CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ХУСУСИЙ СЕКТОРДАГИ ТИББИЙ

ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ВА КЎЛАМИНИ ОШИРИШ

       

25.

Тиббиётда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.


Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган камида битта соғлиқни сақлаш объектини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш (реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш), жиҳозлаш ва эксплуатация ишларини ташкил қилиш.


2023 йил

якунига

қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров)


26.

Давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш.


Давлат тиббиёт муассасаларини аутсорсинг тамойиллари асосида магнитрезонансли ва мультислайдли компьютер томографлари (МРТ, МСКТ) билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


2023 йил

якунига

қадар


Маҳаллий ва хорижий инвестиция маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фазилкаримов)


27.

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашни йўлга қўйиш.


1. Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий миллий аккредитациялаш тизимига улашни жорий этиш ҳамда аккредитациядан ўтган ташкилотлар реестрини юритишни йўлга қўйиш.


2. Аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни қўшимча талабларсиз тузиш.


2023 йил

1 августдан

бошлаб

Ижрочиларнинг бюджет ташқари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Шарипов)


        

VIII. ФАРМАЦЕВТИКА БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ,

ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ

УСТИДАН НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

         

28.

Дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш.


1. Дори воситаларини рўйхатга олиш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Бунда, қуйидагилар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:

фармацевтика соҳасида лицензиялаш талабларини зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, шу жумладан ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотларини лицензиялаш талабларида мос равишда "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)", "Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)" ва "Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)" талабларини инобатга олиш;

фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги устидан назорат тизимини кучайтириш.


2023 йил

1 август


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

2. Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида фармацевтика фаолиятини лицензияловчи ваколатли органни ўзгартириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 сентябрь

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

6-ИЛОВА



Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг хусусий

секторга ўтказиладиган функциялари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

       

Функция

        

Ваколатли орган

       

Функцияни хусусий

секторга ўтказиш муддати

       

1.

178 та туман (шаҳар) профилактик дезинфекция хизмати


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


2024-2025 йиллар


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июндаги

ПҚ-197-сон қарорига

7-ИЛОВА



Абу Али ибн Сино номидаги

Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта

ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги

тиббиёт коллежлари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

         

Ҳудуд номи

        

Коллеж номи

     

Коллежлар негизида ташкил этиладиган

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат

саломатлиги техникумлари

        

1.

Андижон вилояти


Хўжаобод тиббиёт коллежи


Хўжаобод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


2.

Асака тиббиёт коллежи


Асака Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


3.

Балиқчи тиббиёт коллежи


Балиқчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


4.

Бухоро вилояти


Ғиждувон тиббиёт коллежи


Ғиждувон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


5.

Жиззах вилояти


Ғаллаорол тиббиёт коллежи


Ғаллаорол Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


6.

Қашқадарё вилояти


Деҳқонобод тиббиёт коллежи


Деҳқонобод Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


7.

Навоий вилояти


Зарафшон тиббиёт коллежи


Зарафшон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


8.

Наманган вилояти


2-Наманган тиббиёт коллежи


2-сон Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


9.

Поп тиббиёт коллежи


Поп Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


10.

Чуст тиббиёт коллежи


Чуст Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


11.

Самарқанд вилояти


Пайариқ тиббиёт коллежи


Пайариқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


12.

Сўзангарон тиббиёт коллежи


Сўзангарон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


13.

Сурхондарё вилояти


Шўрчи тиббиёт коллежи


Шўрчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


14.

Сирдарё вилояти


Гулистон тиббиёт коллежи


Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


15.

Янгиер тиббиёт коллежи


Янгиер Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


16.

Тошкент шаҳри


2-Республика тиббиёт коллежи


2-сон Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


17.

Сергели тиббиёт коллежи


Сергели Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


18.

Тошкент вилояти


Чирчиқ тиббиёт коллежи


Чирчиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


19.

Ангрен тиббиёт коллежи


Ангрен Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


20.

Фарғона вилояти


Бувайда тиббиёт коллежи


Бувайда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


21.

2-Фарғона тиббиёт коллежи


2-сон Фарғона Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


22.

Фарғона тумани тиббиёт коллежи


Фарғона тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


23.

Қўқон тиббиёт коллежи


Қўқон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


24.

Хоразм вилояти


Хива тиббиёт коллежи


Хива Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


25.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус 2-тиббиёт коллежи


2-сон Нукус Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


26.

Тўрткўл тиббиёт коллежи


Тўрткўл Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


27.

Элликқалъа тиббиёт коллежи


Элликқалъа Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июнь














































































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск