Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Лицензирование / Другие /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2023 й. 175-сон "Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2023 й.

N 175



ФУҚАРОВИЙ ВА ХИЗМАТ ҚУРОЛИ

ҲАМДА УНИНГ ЎҚ-ДОРИЛАРИ МУОМАЛАСИ

СОҲАСИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи бўйича талаблар кучайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;

ушбу қарор кучга кирганидан кейин:

а) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролини ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролини таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли лицензияси асосида амалга оширади;

б) оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуролидан ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуролидан фойдаланиш учун мўлжалланган тирлар ва ўқотиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади;

в) юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметргача бўлган пневматик ов қуроли ва (ёки) оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан кам бўлган пневматик спорт қуроли белгиланган тартибда ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларга ички ишлар органлари томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади;

г) "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий қурол сифатида муомаласи тақиқланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек, нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади;

д) фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади. Фуқаро томонидан ушбу қуролни сақлашга доир рухсатномани олиш ёки ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, қурол фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади ёки ушбу банднинг "г" кичик бандида белгиланган тартибда ички ишлар органларига топширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

барча турдаги пневматик қуролнинг муомаласи соҳасидаги фаолият ва ҳаракатларни ички ишлар органлари томонидан бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар асосида амалга ошириш;

биттадан ортиқ ҳар бир ов қуролига эгалик қилганлик учун ҳар йиллик йиғимни ундириш механизмини жорий этиш;

қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларга қўшимча равишда фуқаро ва у билан бирга доимий яшовчи шахслар томонидан қасддан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилганлигини, шунингдек, уларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда қораловчи маълумотлар мавжудлигини киритиш;

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиш учун ички ишлар органларининг йўлланмасини бериш тартибини белгилаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 1 майдаги

175-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск