Практическая Бухгалтерия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2023 й. 253-сон "Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2023 й.

N 253



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ

БЕЛГИЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРГА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ

РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ

31 АВГУСТДАГИ 683-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича аукцион орқали сотиш тизими жорий қилинди.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштиришда шаффофликни ҳамда рақобатбардошликни таъминлаш билан бир қаторда Давлат бюджети маблағларининг сезиларли даражада ортишига хизмат қилмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин:

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта аукцион савдоларига электрон тизим орқали автоматик равишда қўйиш;

аукционда ютиб олинган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш муддатларини узайтириш, шунингдек, ушбу рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини яқин қариндошларнинг транспорт воситаларига расмийлаштириш тартибини жорий этиш;

айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион орқали оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари рўйхатига киритиш.


2. Белгилансинки, 2023 йил 1 июлдан бошлаб аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июндаги

253-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт

воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш

тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил

31 августдаги 683-сон қ

...
Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск