ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Рақамли технологиялар вазирлигининг 07.06.2023 й. 250-mh-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 06.06.2023 й. 24-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2023 й. 3061-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2023 й.

N 3061-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.06.2023 й.

N 250-mh


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

06.06.2023 й.

N 24


ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Ш.Х. Шерматов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

         

Д.Ф. Рахимов

       







Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 14 ва 14-1-бандлардаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 40-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 июнь









































Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск