ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2023 й. 253-сон "Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2023 й.

N 253



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ

БЕЛГИЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ВА УЛАРГА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ

РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ

31 АВГУСТДАГИ 683-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича аукцион орқали сотиш тизими жорий қилинди.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштиришда шаффофликни ҳамда рақобатбардошликни таъминлаш билан бир қаторда Давлат бюджети маблағларининг сезиларли даражада ортишига хизмат қилмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин:

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта аукцион савдоларига электрон тизим орқали автоматик равишда қўйиш;

аукционда ютиб олинган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш муддатларини узайтириш, шунингдек, ушбу рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини яқин қариндошларнинг транспорт воситаларига расмийлаштириш тартибини жорий этиш;

айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион орқали оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари рўйхатига киритиш.


2. Белгилансинки, 2023 йил 1 июлдан бошлаб аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июндаги

253-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт

воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш

тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил

31 августдаги 683-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

"Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"(кейинги ўринларда биржа деб аталади)" сўзлари "(кейинги ўринларда - биржа)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармасини" сўзлари "ЙҲХХ ва ҳудудий бошқармаларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 5-бандда "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. 6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг" сўзлари "ЙҲХХ билан биргаликда ҳудудий бошқармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 7-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 1-иловада:


1-банддаги "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) органларида" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 - 9-бандлардаги, 11 ва 12-бандлардаги, 14-банддаги, 16-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 20-банддаги, 22-банддаги, 23-банднинг учинчи хатбошисидаги, 24-банддаги, 33-банддаги, 34-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 35-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 36-банддаги, 36-1-банддаги, 42-банддаги, 43-44 ва 46-бандларнинг бешинчи хатбошисидаги, 48-банддаги, 51-55-бандлардаги, 57-59-бандлардаги, 63 ва 67-бандлардаги тегишли сон ва келишикдаги "ЙҲХДХ органи" ҳамда "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

олтинчи хатбошидаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий ЙҲХДХ органларга" сўзлари "ҳудудий бошқармаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илгари фойдаланишда бўлган РЎДРБ такроран фойдаланиш учун берилмайди ва белгиланган тартибда йўқ қилинади (оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ ҳамда харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари учун жорий этилган алоҳида серияли РЎДРБлари бундан мустасно)";


28-банддаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ транспорт воситасининг аввалги эгасининг аризасига кўра ҳудудий бошқармаларга ўн икки ой муддатга сақлаш учун топширилиши мумкин. РЎДРБни ўн икки ой муддатга сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди.

Ушбу муддат тугагандан сўнг, қўшимча равишда бир маротаба ўн икки ойдан ошмаган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўлаган ҳолда РЎДРБ сақлаш муддатини узайтириш мумкин.

Сақлаш учун ундирилган тўлов суммаси ЙҲХХнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади";


31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБлар автотранспорт воситаларининг эгалари томонидан сақланмаганда, белгиланган тартибда ҳудудий ДЙҲХХ органлари томонидан олиб қўйилади ва биржанинг ахборот базасида очиқ савдога белгиланган тартибда уларни кейинчалик бериш учун чиқарилади.

Бунда ҳудудий бошқармалар оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун янги РЎДРБларни белгиланган тартибда илгари фойдаланилган ўхшаш ҳарф ва рақамлар комбинацияси ўрнига тайёрланишини таъминлайди.

Олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар, улар автотранспорт воситалари эгалари томонидан сақланмаган ҳолатларда ҳудудий бошқармалари томонидан олиб қўйилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Бошқа ҳудудларнинг ҳудудий кодларига эга бўлган олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБлар, шу жумладан оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади. Бошқа ҳудудларнинг ҳудудий кодларига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар йўқ қилинганлиги ҳақида олдинги ҳисоб жойи бўйича ҳудудий бошқармалари 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.

Бунда аввалги эгасининг аризасига кўра олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) бошқа ҳудудларнинг ҳудудий кодларига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар автотранспорт воситаси ҳисобдан чиқарилгандан сўнг автотранспорт воситасини ҳисобдан чиқарган ҳудудий бошқарма томонидан РЎДРБнинг ҳудудий кодларига мувофиқ тегишли ҳудудий бошқармага қайтарилади.

32. Мазкур Низомнинг 30 ва 31-бандларига (иккинчи хатбоши бундан мустасно) мувофиқ олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБларни такроран бериш фақат улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлганда, шу жумладан РЎДРБнинг ҳудудий кодига, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш жойига мувофиқ бўлганда, шунингдек РЎДРБ бериш учун белгиланган тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг йўл қўйилади.

Олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар такроран мазкур Низомнинг 30-бандига асосан берилганда оширилган тўлов ставкаси назарда тутилмаган ҳолда РЎДРБни бериш учун тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов суммаси белгиланади";


34, 35, 43 ва 44-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ҳисобга қўйиш учун нотариус ва консуллар томонидан уларнинг электрон шакллари ҳудудий бошқармаларига юборилади ёки ЙҲХХнинг автомототранспорт воситаларини ҳисобга қўйишни рўйхатдан ўтказиш Ягона автоматлаштирилган тизимига киритилади."

иккинчи хатбошидаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банддаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-банднинг еттинчи хатбошисидаги "гувоҳномага" сўзи "тасдиқномага" сўзи билан алмаштирилсин;


56-банддаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


65 ва 66-бандлардаги "ҳудудий ЙҲХДХ органлари" сўзлари "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


9. 2-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Савдоларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) томонидан биржага тақдим қилинган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) иштирок этади.";


7-банддаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Савдолар босқичи ЙҲХХ ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда биржа томонидан белгиланади";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилган ҳолатда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаган ҳолатда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади";


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ" сўзлари "ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ" сўзлари "ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан ва "10 календарь кун" сўзлари "30 календарь кун" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ғолиб (жисмоний шахс) молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплагандан кейин ўзининг яқин қариндошига (ота-она, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари)га, шунингдек, умумий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ва меросхўрларга тегишли бўлган автотранспорт воситасига РЎДРБни расмийлаштиришга розилик бериши мумкин.";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ расмийлаштирилгандан сўнг ЙҲХХнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали битим бўйича мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар инсон омилисиз автоматик тарзда ҲКПга юборилади. ҲКП эса битим суммасини ва биржа воситачилик йиғимидан ажратмани Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисобварақларга ўтказади";


22-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларига" сўзлари "ҳудудий бошқармаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББга" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда ЙҲХХга" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ" сўзлари "ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ" сўзлари "ЙҲХХ" сўзи билан;

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлигига ва" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 1-иловада:

"Субъектлар" устунидаги "йўл ҳаракати хавфсизилиги бош бошқармаси" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "рақамлари" ва "Молия вазирлиги" сўзлари "варақлари" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган

I, IA, IЕ, III, IIIA, IIIЕ типидаги автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат

рақами белгиларининг

РЎЙХАТИ

          

Т/р

   

Тоифаси

   

РЎДРБнинг

сериядаги

сони

        

РЎДРБ* рақам

комбинациялари

         

РЎДРБнинг бошланғич нархи

ҲМда**)

РЎДРБга ҳар хил

комбинациядаги

ҳарфлар билан

          

РЎДРБга бир хил

комбинациядаги

ҳарфлар билан

         

        

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

         

1.

1-тоифа

9 жуфт

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


100

130

2.

2-тоифа

20 жуфт

002, 005,

010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


30

40

3.

3-тоифа

26 жуфт

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


10

15

4.

4-тоифа

36 жуфт

006, 099

330, 440, 606, 666, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 710, 711, 712, 715, 721, 722, 727, 737, 747, 767, 771, 772, 773, 774, 775, 776, 778, 779, 787, 797, 880, 990


8

10

5.

5-тоифа

72 жуфт

021, 060, 066

102, 121, 131, 141, 151, 161, 171, 177, 181, 191

212, 215, 232, 242, 252, 262, 272, 277, 282, 292

313, 323, 343, 353, 373, 383, 393

414, 424, 434, 454, 464, 474, 484, 494

515, 525, 535, 545, 565, 570, 571, 575, 577, 585, 595, 616, 656, 660, 676

733, 744, 755, 788, 799

818, 828, 838, 848, 858, 878, 898

919, 929, 939, 949, 959, 979, 989


7

8

6.

6-тоифа

184 жуфт

012, 015, 017, 071, 075, 107, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 122, 123, 133, 144, 155, 166, 170, 188, 199.

201, 203, 205, 207, 210, 211, 221, 223, 224, 225, 226, 227, 228, 229, 233, 234, 244, 255, 266, 288, 299.

301, 307, 311, 322, 331, 332, 334, 335, 336, 337, 338, 339, 344, 345, 355, 366, 363, 377, 388, 399.

401, 402, 407, 411, 422, 433, 441, 442, 443, 445, 446, 447, 448, 449, 455, 456, 466, 477, 488, 499.

501, 507, 510, 511, 522, 533, 544, 551, 552, 553, 554, 556, 557, 558, 559, 564, 566, 567, 588, 599.

601, 607, 611, 622, 626, 633, 636, 644, 646, 655, 661, 662, 663, 664, 665, 667, 668, 669, 677, 678, 686, 688, 696, 699.

713, 714, 716, 718, 719, 725, 720, 723, 730, 735, 740, 750, 760, 766, 780, 786, 789, 790.

801, 807, 811, 822, 833, 844, 855, 866, 868, 877, 881, 882, 883, 884, 885, 886, 887, 889, 899.

901, 907, 911, 922, 933, 944, 955, 966, 969, 977, 988, 991, 992, 993, 994, 995, 996, 997, 998.


6

7

        

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ВИЛОЯТЛАР

        

7.

1-тоифа

9 жуфт

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


25

30

8.

2-тоифа

20 жуфт

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


10

15

9.

3-тоифа

26 жуфт

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


8

9

10.

4-тоифа

36 жуфт

006, 099

330, 440, 606, 666, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 710, 711, 712, 715, 721, 722, 727, 737, 747, 767, 771, 772, 773, 774, 775, 776, 778, 779, 787, 797, 880, 990


7

8

11.

5-тоифа

72 жуфт

021, 060, 066

102, 121, 131, 141, 151, 161, 171, 177, 181, 191

212, 215, 232, 242, 252, 262, 272, 277, 282, 292

313, 323, 343, 353, 373, 383, 393

414, 424, 434, 454, 464, 474, 484, 494

515, 525, 535, 545, 565, 570, 571, 575, 577, 585, 595, 616, 656, 660, 676

733, 744, 755, 788, 799

818, 828, 838, 848, 858, 878, 898

919, 929, 939, 949, 959, 979, 989


6

7

12.

6-тоифа

184 жуфт

012, 015, 017, 071, 075, 107, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 122, 123, 133, 144, 155, 166, 170, 188, 199.

201, 203, 205, 207, 210, 211, 221, 223, 224, 225, 226, 227, 228, 229, 233, 234, 244, 255, 266, 288, 299.

301, 307, 311, 322, 331, 332, 334, 335, 336, 337, 338, 339, 344, 345, 355, 366, 363, 377, 388, 399.

401, 402, 407, 411, 422, 433, 441, 442, 443, 445, 446, 447, 448, 449, 455, 466, 456, 477, 488, 499.

501, 507, 510, 511, 522, 533, 544, 551, 552, 553, 554, 556, 557, 558, 559, 564, 566, 567, 588, 599.

601, 607, 611, 622, 626, 633, 636, 644, 646, 655, 661, 662, 663, 664, 665, 667, 668, 669, 677, 678, 686, 688, 696, 699.

713, 714, 716, 718, 719, 725, 735, 720, 723, 730, 740, 750, 760, 766, 780, 786, 789, 790.

801, 807, 811, 822, 833, 844, 855, 866, 868, 877, 881, 882, 883, 884, 885, 886, 887, 889, 899.

901, 907, 911, 922, 933, 944, 955, 966, 969, 977, 988, 991, 992, 993, 994, 995, 996, 997, 998.


5

6

         

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори".


иловага 2а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига

асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига

эга бўлган 1 - 3-тоифадаги автотранспорт воситалари учун

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

аукционга қўйиладиган бошланғич

НАРХЛАРИ


Т/р

РЎДРБ* рақам

комбинациялари

         

Исталган ҳарф комбинациялари учун

тўлов ставкалари (БҲМда**)

     

Тошкент шаҳрида

     

Қорақалпоғистон

Республикаси ва

вилоятларда

         

1.

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


900

500

2.

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


600

300

3.

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


300

200

  

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори".


10. 3-иловада:


3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақам белгилари 6-тоифага мувофиқ бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади";


5-банддаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (кейинги ўринларда ҳудудий ЙҲХДХ органлари деб аталади)" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6 - 8-бандлар ва илова матнидаги тегишли сон ва келишикдаги "ЙҲХДХ органи" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "ҳудудий бошқармалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "ҳудудий ЙҲХДХ органи" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 июнь



































































Время: 0.0612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск