ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 10.06.2023 й. 30-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.06.2023 й. 2175-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2023 й.

N 2175-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.06.2023 й.

N 30


БУЙРУҒИ



"Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича

компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сонҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги, 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.



Вазир                                                            Ш. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича

компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги, 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги, 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


1) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизмини белгилайди.";


2) 1-бандда:


"а" ва "б" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар;";


"е" кичик банддаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"з" кичик банддан "пенсия ёшидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 1-1-банддаги "1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари жами даромад таркибига киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақалар тўланадиган тартиб ва муддатларда тўланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчи пенсионерларга компенсациялар пенсияларни тўлаш муддатларида пенсия тайинланган ташкилот орқали тўланади.";


5) 4, 6 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


6) 5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, ушбу Низомнинг 1-банди "е" кичик бандида келтирилган имтиёзли шахслар томонидан компенсация тайинлаш тўғрисида ариза берилганда, аризага компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилиш талаб этилмайди. Мазкур шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар асосида аниқланади.";


7) 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади.";


8) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь














































Время: 0.2123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск