ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 06.06.2023 й. 155-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2023 й. 3097-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2023 й.

N 3097-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

06.06.2023 й.

N 155


БУЙРУҒИ



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-830-сон "Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    А.Х. Кулдашев






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 39-банддаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" деган сўзлар "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 47-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг техник кенгашларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари қошидаги шаҳарсозлик кенгашларида иштирок этиш;".


3. 62-банддаги "Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспексияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"98. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

МЖтКнинг 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ушбу жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жаримани ундириб олинишига йўл қўйилмайди.".


5. 15-иловада:

"етмиш фоизини" деган сўзлар "эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь















































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск