ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 й. 263-сон "Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2023 й.

N 263



ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН

ЙИЛЛИК УЗАЙТИРИЛГАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ

ДАВОМИЙЛИГИ МЕЪЁРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги меъёрларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

263-сон қарорига

ИЛОВА



Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган

меҳнат таътили давомийлиги

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи

Йиллик

узайтирилган

меҳнат таътили

(календарь кунда)


I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1. Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари


1.

Директор


42

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог


56

3.

Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, психолог


42

4.

Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси


27

2. Жисмоний ёки психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган

болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда реабилитация марказига

эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган

мактабгача таълим ташкилотлари

1.

Директор


56

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог


56

3.

Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, эшитиш хонаси йўриқчиси


56

4.

Психолог


42

5.

Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси


27

II. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1. Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар,

Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар,

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган

таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари

1.

Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси


56

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси


56

3.

Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, тунги тарбиячи, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси


42

2. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари,

Республика олимпия заҳиралари мактаби, Спорт турларига тайёрлаш

марказлари, Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари,

Спорт турлари бўйича академиялар

1.

Директор, унинг ўринбосарлари


27

2.

Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари


56

3.

Тренер, тарбиячи, психолог


42

3. "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси

1.

Директор, унинг ўринбосарлари, тарбиячи ёрдамчиси


27

2.

Умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича педагог ходимлар, мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа раҳбари


56

4. Меҳрибонлик уйлари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари


56

2.

Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, мусиқа раҳбари, катта тарбиячи, тарбиячи, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи, тренер-йўриқчи, меҳнат бўйича йўриқчи, тўгарак раҳбари


56

3.

Психолог


42

4.

Жисмоний тарбия билан даволовчи йўриқчи, сузиш бўйича йўриқчи


27

III. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1. Баркамол авлод болалар мактаблари, Ўқувчи ёшлар маркази

1.

Директор, унинг ўринбосарлари


27

2.

Услубчи, тўгарак раҳбарлари


42

3.

Тадбирлар ташкилотчиси


27

2. Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари,

Болалар-ўсмирлар олимпия заҳираси спорт мактаблари,

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Спорт мактаблари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари


27

2.

Тренер (тренер-ўқитувчи)


42

3.

Психолог


42

4.

Йўриқчи-услубчи, хореограф, мусикий оператор-аккомпаниатор, селекция бўйича тренер


27

3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари


27

2.

Ўқитувчи, концертмейстер


56

IV. ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1.

Директор, ижрочи директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, услубчи


27

2.

Ўқитувчи, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейстер


56

3.

Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари


42

V. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1. Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар

1.

Директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, катта уста, устахона мудири, услубчи


27

2.

Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейстер, тренер-ўқитувчи


56

3.

Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари


42

2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари, инструктор-методист


27

2.

Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари


56

3.

Тренер, тарбиячи, психолог, спорт психологи


42

VI. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

1.

Олий таълим ташкилоти ректори (директор, ижрочи директор), проректорлари (ўринбосарлари), илмий кенгашнинг илмий котиби, олий таълим муассасаси кенгаши котиби, ўқув-услубий (бошқарма), илмий ва маънавият бўлими раҳбари, унинг ўринбосарлари, факультет декани ва унинг ўринбосарлари, тьютор, услубчи


27

2.

Профессор-ўқитувчилар


56

3.

Тарбиячи-педагог, психолог


42

VII. КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаси раҳбари ва унинг ўринбосарлари, факультет декани ва унинг ўринбосарлари, ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари ва унинг ўринбосарлари, услубчи, методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фан методистлари


27

2.

Профессор-ўқитувчилар


56

3.

Психолог


42

              

Изоҳ. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь












































Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск