ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /Адлия вазирининг 27.06.2023 й. 7-мҳ-сон "Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2023 й. 3308-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.06.2023 й.
N 3308-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
27.06.2023 й.
N 7-мҳ
БУЙРУҒИ
Тошкент давлат юридик университети қошидаги
академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент
давлат юридик университетига якка тартибда
суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига
қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 9 июндаги 12-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3308, 2021 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 10/21/3308/0541-сон) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Cambridge Assessment English FCE" деган сўзлардан кейин ", Cambridge Assessment English Linguaskill" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 27 июнь