ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 й. 261-сон "Республика чегараолди шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган "Ёш чегарачилар" клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2023 й.

N 261




РЕСПУБЛИКА ЧЕГАРАОЛДИ

ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИДАГИ УМУМИЙ ЎРТА

ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

"ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР" КЛУБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёшларни миллий қадриятлар ва маданиятга бўлган таҳдидлар ҳамда ёт ғоялардан асраш, ҳар томонлама ривожланган, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, миллий анъаналарга садоқатли, дунёқараши кенг, ватанпарвар ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга қаратилган "Ёш чегарачилар" клубларининг фаолиятини тартибга солиш, қўллаб-қувватлаш ва аҳоли орасида оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида чегараолди шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим мактабларида (академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар ёки махсус ҳарбийлаштирилган мактаблар бундан мустасно) чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўқувчилардан иборат "Ёш чегарачилар" клублари ташкил этилганлиги ва ҳар йили ушбу мактабларнинг жамоалари ўртасида уч босқичли мусобақа (кейинги ўринларда - мусобақа) ўтказиб келинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Ёш чегарачилар" клуби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби 3-иловага мувофиқ;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ва туман (шаҳар) қўмиталарининг намунавий таркиблари 4-4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (С.С. Курбанов):

мусобақанинг барча босқичлари белгиланган тартибда пухта ташкил этилишини таъминласин;

мусобақанинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларини ўтказиш бўйича маҳаллий ва ҳудудий ташкилий қўмиталар тузилишини ҳамда уларнинг фаолияти тўғри йўлга қўйилишини, шу жумладан ҳар бир босқич тўғрисида тўлиқ маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда мусобақанинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


5. Мусобақани ўтказишга масъул вазирлик ва идоралар ушбу қарорга 2-иловада белгиланган вазифалар сифатли бажарилишини таъминласин.


6. Белгилансинки, мусобақани ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорга 2-иловада келтирилган тақсимотга асосан тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

261-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини

ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

         

С.С. Курбанов

-

ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Б.Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


А.А. Муминов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари


Д.С. Эрматов

-

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи


И.М. Холиқов

-

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Маҳалла институтини ривожлантириш департаменти раҳбари


Р.Н. Курганов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатлар билан ишлаш ва тезкор алоқа бўлими бошлиғи


И.Ф. Юнусов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

М.А. Мўминов

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўлими бошлиғи


Ж.А. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари


Келишувга кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари


Келишувга кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази вакили


Келишувга кўра

-

Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши вакили


А.А. Мамуров

-

ДХХ Чегара қўшинлари Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи, ташкилий қўмита котиби


           

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзоларининг лавозими ва иш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган номзодлар қўмита таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

261-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик

мусобақасини ўтказиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон

Республикаси) ташкилий қўмитасининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

     

Лавозимига кўра

-

ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлик бошлиғининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят бошқамаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тарбиявий ишлар ва ихтисослаштирилган муассасаларни мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари, Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар ва ихтисослаштирилган муассасаларни мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиали директори


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари, Вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят кенгаши раиси


Лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят бўлими раҳбари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон кенгаши, вилоят кенгаши раиси


Лавозимига кўра

-

ДХХ Чегара қўшинлари Оператив қўмондонлиги ҳарбий хизматчиси, ташкилий қўмита котиби


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

261-сон қарорига

4а-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини

ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ташкилий қўмитасининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Лавозимига кўра

-

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Республика тез тиббий ёрдам маркази туман филиали директори


Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раиси


Лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг туман (шаҳар) кенгаши раиси


Лавозимига кўра

-

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, ташкилий қўмита котиби

                 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь



























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск