ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Иш вақти ва дам олиш вақти /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 24.05.2023 й. 16-2023/Б-сон "Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.06.2023 й. 2506-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2023 й.

N 2506-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

24.05.2023 й.

N 16-2023/Б


БУЙРУҒИ



Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 23 августдаги 64-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2506, 2013 йил 9-сентабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг (бундан буён матнда ҳайдовчи деб юритилади) иш вақти ва дам олиш вақтини белгилайди.".


2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ҳайдовчилар байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашлари ман этилади. Ҳайдовчиларни шу кунлари иш берувчининг буйруғи билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 210 ва 212-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь








































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск