ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.06.2023 й. 262-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

262-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар учун мўлжалланган энг яхши

теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача бўлган миқдорда молиялаштириладиган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини (кейинги ўринларда - танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танловда болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда эфирга узатиш имкониятига эга бўлган барча оммавий ахборот воситалари иштирок этишлари мумкин.


3. Танлов ҳар йили июль-август ойларида, унинг ғолибларини тақдирлаш сентябрь ойида ўтказилади.


4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


баҳолаш мезонлари - танлов натижаларини аниқлаш учун қўлланадиган кўрсаткичлар;


лойиҳа - танловда иштирок этиш учун тайёрланган ва тақдим этилган болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотлар;


талабгор - Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда теле- ва радиомаҳсулотлар тайёрлаш ва эфирга узатиш имкониятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (теле- ва радиоканаллар);


танлов ғолиби - тақдим этган лойиҳаси молиялаштириш учун тавсия этилган танлов иштирокчиси;


ташкилотчи - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;


ташкилий қўмита - танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш, шунингдек танлов учун тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш мезонларини ва ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш вазифаларини амалга оширувчи коллегиал тузилма;


ҳакамлар ҳайъати - танлов иштирокчиларининг лойиҳаларини баҳоловчи етти нафар аъзодан иборат экспертлар гуруҳи.


5. Танлов икки йўналишда - "болаларга мўлжалланган энг яхши телелойиҳа" ва "болаларга мўлжалланган энг яхши радиолойиҳа" номинациялари бўйича ўтказилади ҳамда жами 30 та энг яхши лойиҳа молиялаштирилади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Танлов ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

1-босқич - ташкилотчи ҳар йили июль ойининг 10-санасига қадар танлов ҳақидаги эълонни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида жойлаштиради.

Танлов ҳақидаги эълонда аризаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда теле- ва радиомаҳсулотларни ташкилий қўмитага тақдим этиш тартиби, муддати ва талаблари кўрсатилади;

2-босқич - талабгор ўзи тайёрлайдиган ва эфирга узатадиган болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотлар бўйича лойиҳаларини ҳар йили июль ойининг 25-санасига қадар ташкилотчига (шу жумладан, электрон тарзда) тақдим этади;

3-босқич - ташкилий қўмита танловга тақдим этилган лойиҳаларни ҳар йили август ойининг 10-санасига қадар ушбу Низом талаблари асосида дастлабки тарзда саралайди ва сараланган лойиҳаларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади;

4-босқич - ҳакамлар ҳайъати ҳар йили август ойининг 25-санасига қадар лойиҳаларни кўриб чиқади ва улар ҳайъат аъзоларининг очиқ овоз бериши орқали молиялаштириш учун тавсия этилади ёки молиялаштиришга тавсия қилиш рад этилади;

5-босқич - ташкилий қўмита ва ташкилотчи ҳар йили сентябрь ойида ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўради.

Лойиҳалари ғолиб деб топилган талабгорларнинг номлари ташкилотчининг расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилинади.


7. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар ташкилий қўмита томонидан рўйхатга олинади ва ушбу рўйхат ташкилотчи архивида беш йилгача сақланади.


8. Танловни ўтказиш бўйича умумий раҳбарлик ташкилотчи томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ТАШКИЛОТЧИ, ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

ВА ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Ташкилотчи:

танловни ташкил этади ва ўтказади;

танлов шартлари асосида тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштиради;

танловнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади;

ташкилий қўмита фаолиятига кўмаклашади;

танлов эълони, жараёнлари ва якунлари ҳақидаги ахборотни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилиб боради;

лойиҳаси молиялаштиришга тавсия этилган талабгорлар билан маблағ ажратиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузади;

ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлайди.


10. Ташкилий қўмита:

ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

тавсия этилган ҳар бир лойиҳани молиялаштириш юзасидан белгиланган харажатлар миқдорининг асослилигини ўрганади, шунингдек, харажатларни асоссиз деб топган тақдирда, умумий суммани тегишлича камайтириш бўйича ташкилотчига таклиф киритади;

танлов бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради;

молиялаштириладиган лойиҳаларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати томонидан шаффофлик мезонларига риоя қилинишини назорат қилади;

танловга келиб тушган лойиҳаларни баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

танлов иштирокчиларининг ҳакамлар ҳайъати қарорлари устидан қилган шикоятларини кўриб чиқади.


11. Ҳакамлар ҳайъати:

танловга келиб тушган лойиҳаларни адолатлилик, шаффофлик ва мазкур Низомда белгиланган баҳолаш мезонларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқади ва баҳолайди;

танлов доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларни саралаб оладива уларни молиялаштиришга тавсия этади;

танловга тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганади;

танлов иштирокчиларидан ушбу Низом талаблари асосида тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига йўл қўйилмаслик, натижалар эълон қилингунга қадар сир сақланишини таъминлайди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиш ва баҳолаш жараёнига аралашишга йўл қўйилмайди.


12. Ташкилий қўмита ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда тузилади.


13. Ташкилий қўмита мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида бир марта ўтказилади.


14. Ҳакамлар ҳайъати таркибига ташкилотчи, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилади.



4-БОБ. ТАНЛОВГА ЛОЙИҲАЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Талабгорлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан ташкилий қўмита номига (шу жумладан, электрон тарзда) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар.


16. Аризаларга лойиҳа бўйича маълумотлар (тақдим этилаётган лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, эфир вақтлари, томошабинлар қамрови, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқлиги ҳақида тақриз) .


17. Танлов учун тақдим этилаётган лойиҳа доирасида тайёрланадиган теле- ва радиомаҳсулотлар - телекўрсатув, видеолавҳа, мультипликацион фильм, аудиоматериал ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин.


18. Бир календарь йили давомида битта талабгорнинг кўпи билан бешта лойиҳаси молиялаштирилиши мумкин.


19. Танлов доирасида молиялаштирилган лойиҳа кўпи билан уч ой ичида амалга оширила бошланиши шарт.


20. Танлов учун тақдим этилаётган лойиҳаларда бошқа шахсларнинг турдош ҳуқуқлари объектларидан фойдаланиш тақиқланади.



5-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


21. Танлов иштирокчилари тақдим этган лойиҳалар қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинади:

оммавийлик (теле- ва радиомаҳсулот содда услубда, болалар учун тушунарли ва қизиқарли бўлиши);

болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ва жамоатчилик томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг акс эттирилганлиги;

ёритилаётган мавзу болаларнинг таълим-тарбиясига, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ва маънавиятини ўстиришга қаратилганлиги;

лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, танланган мавзуларнинг долзарблиги ва оммабоплиги;

болалар билан ишлашда янги ёндашувлар қўлланилганлиги;

ижодий ўзига хослик (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда ижодкорлик ва ғоя бетакрорлигининг мавжудлиги);

болаларда экологик маданиятни шакллантириш бўйича фойдалилиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилганлиги ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилганлиги);

болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича фойдалилиги;

кутилаётган натижа (теле- ва радиомаҳсулот оммалашиши, жамоатчиликни қизиқтириши ва болаларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилганлиги).



6-БОБ. ТАШКИЛОТЧИ ВА ТАЛАБГОР ЎРТАСИДА

ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ


22. Ҳакамлар ҳайъати лойиҳани молиялаштиришга тавсия этганидан сўнг ташкилотчи йигирма кун ичида буйруқ асосида ғолиб билан маблағ ажратиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузади.

Ушбу шартномада ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.


23. Шартномада қуйидаги қоидалар назарда тутилган бўлиши керак:

танловнинг мақсади;

молиялаштириладиган лойиҳанинг умумий шартлари ва ушбу шартларни амалга ошириш муддатлари;

лойиҳани молиялаштиришга ажратиладиган маблағ миқдори;

молиялаштириш муддати;

ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш бўйича назорат шакллари;

ҳисобот бериш муддати ва шакллари;

лойиҳа келишилган тартибда амалга оширилмаган тақдирда, ажратилган маблағни қайтариш шартлари.


24. Агар лойиҳаси молиялаштиришга тавсия этилган талабгор шартномани имзолашдан бош тортса ёки танлов давомида ўз фаолиятини тугатган ёхуд тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлса, ташкилотчи танловда иштирок этган ва лойиҳаси танлов мезонларига мувофиқ юқори баҳоланган кейинги талабгор билан шартнома имзолашга ҳақли.



7-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Танлов доирасида молиялаштирилган лойиҳалар, танловга тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган муддат ва шартларда амалга оширилмаган тақдирда, ташкилотчи талабгорга ажратилган маблағни қайтариш чораларини кўради. Агар талабгор маблағларни ўз ихтиёрига кўра қайтармаса, ташкилотчи томонидан суд тартибида ундирилади.


26. Ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада келишилган шартларни бажариш учун теле- ва радиоканалнинг муассиси ва (ёки) бош муҳаррири жавоб беради.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Танлов ташкилотчига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


28. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ташкилий қўмитага шикоят қилишлари мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Болалар учун мўлжалланган энг яхши

теле- ва радиолойиҳа танловини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъект


Тадбирлар


Бажариш муддати









1-босқич

Ташкилотчи (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)


Танлов ҳақидаги эълонни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиради.


Ҳар йили июль ойининг 10-санасига қадар







2-босқич

Талабгор


Ўзи тайёрлайдиган ва эфирга узатадиган болаларга мўлжалланган теле- ва радио-маҳсулотлар бўйича лойиҳаларини ташкилотчига тақдим этади.


Ҳар йили июль ойининг 25-санасига қадар







3-босқич

Ташкилий қўмита


1. Теле- ва радиомаҳсулотлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни белгиланган мезонлар асосида саралайди.


2. Сараланган лойиҳаларни ҳакамлар ҳайъатига молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тақдим этади.


Ҳар йили август ойининг 10-санасига қадар







4-босқич

Ҳакамлар ҳайъати


Лойиҳаларни кўриб чиқади ва улар ҳайъат аъзоларининг очиқ овоз бериши орқали молиялаштириш учун тавсия этилади ёки молиялаштиришга тавсия қилиш рад этилади.


Ҳар йили август ойининг 25-санасига қадар







5-босқич

Ташкилий қўмита,

Ташкилотчи


1. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўради.

Бунда, ташкилотчи ҳакамлар ҳайъати лойиҳани молиялаштиришга тавсия этганидан сўнг йигирма кун ичида буйруқ асосида ғолиб билан маблағ ажратиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузади.


2. Лойиҳалари ғолиб деб топилган талабгорларнинг номлари ташкилотчининг расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилинади.


Ҳар йили сентябрь ойида

         





Низомга

2-ИЛОВА



Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле-

ва радиолойиҳа танловини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, ташкилий қўмита раиси


2. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А.В. Шин

-

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари


4. У.У. Шарифходжаев

-

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари


5. Ш.Т. Ризаев

-

Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


6. Ш.Т. Қудратхўжа

-

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси (келишув асосида)


7. З.А. Тўрақулов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари


8. М.А. Сафаров

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари


9. Г.К. Хатамова

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи, ташкилий қўмита котиби

          

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган ходимлар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА


Болалар учун мўлжалланган энг яхши

теле- ва радио лойиҳа танловида иштирок этиш учун

________________________________________________ нинг

(оммавий ахборот воситасининг ёки муассисининг номи)

ТАЛАБНОМАСИ

Кириш қисми



Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси



Талабгорнинг номи (давлат рўйхатидан ўтказилган уставга мувофиқ), банк ҳисобварағи



Лойиҳа мазмуни



Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (жойлашган ери (яшаш манзили), телефон рақами)



Ташкилот ҳисобчисининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)



Лойиҳани амалга ошириш муддати (бошланиш санаси - тугатиш санаси)



Сўралаётган маблағ миқдори (сўм)



Муаммонинг қўйилиши

(мавжуд муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим)



Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари (лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари)



Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (сифат кўрсаткичлари ҳамда болалар тарбиясига ижобий таъсири)



Талабнома берувчининг ушбу соҳадаги тажрибаси (талабгорнинг фаолияти, эришган ютуқлари)



Лойиҳани амалга ошириш бўйича харажатлар сметаси


Харажат номи


Талаб этиладиган маблағ


Раҳбар Ф.И.О.





Имзо


сана

                               Муҳр ўрни

Бош муҳаррир Ф.И.О.





Имзо


сана

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь








































Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск