ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.06.2023 й. 262-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июндаги

262-сон қарорига

3-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий

тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли

миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон

топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ҳамда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган журналистлар ва таҳририят ходимларига (аввал хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган, шунингдек хорижий тиллар бўйича олий маълумотли ходимлари бундан мустасно) хорижий тилларни ўрганиш харажатларини қисман, имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ходимларнинг имтиҳон топшириш харажати қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланади.


3. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ходимларнинг (кейинги ўринларда - ОАВ ходимлари) хорижий тилларни ўрганиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилинади.

Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат (кейинги ўринларда - сертификат)га эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.


4. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ОАВ ходимларига сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган, ўқув курсларида хорижий тилларни ўрганиш мақсадида ўз ходимларини ўқитган ҳамда ўқитиш якунларига кўра ходимлари сертификатни олган оммавий ахборот воситалари;


верификация - ариза берувчи томонидан тақдим этилган сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш;


имтиҳон топшириш харажати - имтиҳонни ташкил этиш ваколатига эга хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи расмий тўлов миқдори;


компенсация - ариза берувчига ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатини қоплаб берувчи томонидан қоплаб бериладиган, имтиҳон топшириш, ўқитиш харажати суммаси (мазкур компенсация масъул ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили томонидан белгиланадиган имтиҳон топшириш билан боғлиқ қўшимча тўловларни ўз ичига олмайди);


масъул ваколатли ташкилот - имтиҳонни ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилот ёки унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили бўлган юридик шахс;


махсус тақдимнома - хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотлари билан имзоланган шартномалар, тўлов ҳужжатлари асосида шакллантирилган оммавий ахборот воситалари томонидан тасдиқланадиган ҳамда масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;


оммавий ахборот воситаси - оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари.


6. Ариза берувчи ўз ходими ушбу Низомга асосан компенсациядан фойдаланишни режалаштирган бўлса, бу ҳақда ариза берувчи ўз ходими хорижий тилларни ўрганишни бошлаган кунидан бошлаб ўн кун муддат мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

ОАВ ходими хорижий тилларни ўрганишни бошлаган хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилот номи, юридик манзили, телефон рақамлари;

хорижий тилларни ўрганишни бошлаган ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган йили, оммавий ахборот воситаси таҳририятида асосий иш жойи бўйича ҳақиқатда иш бошлаган санаси ва лавозими, телефон рақами;

ўқув курснинг бошланиш ва якунланиш муддати ҳамда нархи.


7. Хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган ўқув курслари хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқиш харажатлари ҳамда имтиҳон бўйича юқори балл (даража) олган ОАВ ходимларига имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича:

а) ариза берувчи ўз ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилотида ўқиш харажатларини ҳамда сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини қоплаш юзасидан сўровномани тўлдириб Агентликка юборади;

б) Агентлик:

ариза берувчидан ОАВ ходимларини асосий иш жойи бўйича ҳақиқатда ишлаётганлиги, ўқитиш юзасидан тузилган, икки томонлама тасдиқланган шартномалар, тўлов ҳужжати, хизмат бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга;

заруратга кўра, ОАВ ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилотининг ўқув курсларида ҳақиқатдан ўқиганлигини шунингдек аввал сертификатга эга бўлмаганлигини ўрганади;

сертификатни верификациядан ўтказади ёки сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли хорижий ташкилот орқали тасдиқлатиб олади;

ҳақиқийлиги тасдиқланган ўқиш харажатлари ва сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчининг ҳисобварағига ўтказади.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРГА ЎҚИТИШ ВА СЕРТИФИКАТ

ОЛИШ УЧУН ИМТИҲОН ХАРАЖАТЛАРИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


8. Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини компенсация қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


9. Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, заруратга кўра, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилади.


10. Ариза берувчи сўровномани ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) ОАВ ходимининг хорижий тилни ўқиганлигини тасдиқловчи шартнома ва тўлов ҳужжати нусхаси ёки имтиҳон топшириш харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси, ўқиш натижасида олган сертификати нусхаси;

б) сертификат нусхаси.


11. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.


12. Ариза берувчи томонидан сўровномага нотўғри маълумот киритилиши сўровномани рад этиш учун асос ҳисобланади.


13. Ариза берувчи харажатларни компенсация қилишнинг ҳар қандай босқичида уни олишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.


14. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Низомда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:

ОАВ ходимлари ҳақиқатда хорижий тилларга ўқитиш ташкилотларининг ўқув курсларида хорижий тилни ўрганиш бўйича ўқиб, ўқув курсини тўлиқ якунлаганидан кейин уч ойдан кўп бўлмаган муддатда имтиҳон топшириш натижаларига кўра сертификатга эга бўлганда;

имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл - В2 ва ундан юқори (даража)нинг минимал кўрсаткичи қайд этилганда;

ўқиш ёки сертификат берилган санадан бошлаб 1 календарь йил ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;

ўқиш ёки сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Агентлик томонидан тасдиқланганда.


15. Агентлик ариза берувчининг сўровномаси келиб тушганидан бошлаб:

йигирма кун ичида ОАВ ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида ҳақиқатда ўқиганлигини ўрганади;

ўн беш кун ичида ариза берувчининг сўровномаси келиб тушган пайтдан бошлаб сертификатни верификациядан ўтказади.

Агар сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, Агентлик имтиҳон ташкил этишга масъул ваколатли ташкилотга сертификатнинг ҳақиқийлиги бўйича сўров юборади. Бундай ҳолатда сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати ўттиз кунга узайтирилади.


16. Қуйидаги ҳолатларда:

ўқитиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақиқий эмаслиги ёки ОАВ ходими аввал сертификатга эга бўлганлиги аниқланганда;

верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Агентлик томонидан ўқитиш ёки сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди.


17. Агентлик томонидан масъул ваколатли ташкилотга юборилган сўровга 30 кун муддатда жавоб олинмаганда, шунингдек, сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда Агентлик бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.

Бунда, сертификатнинг ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи ушбу Низом талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан унга компенсация тўлаб берилади.


18. Муқаддам айнан бир ходим учун ўқиш ёки имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчига имтиҳонларнинг ушбу тури бўйича такроран топширилган имтиҳон харажати қопланмайди.

Муқаддам айнан бир ходим учун имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчи имтиҳонларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Низом талабларига мувофиқ компенсация тўлаб берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Агентлик томонидан молиялаштириладиган муддатда ариза берувчи ўз фаолиятини тўхтатган ёки ОАВ ходимлари билан асосий иш жойи тўғрисидаги меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда харажатлар компенсация қилинмайди.


20. Ариза берувчи ушбу Низом талаблари ижроси бўйича Агентлик ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил

давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган

ходимларнинг имтиҳон топшириш харажати қоплаб

бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Халқаро имтиҳон тизимларининг номи


Билиш даражаси

аниқланадиган

хорижий тил


Тўпланиши лозим бўлган

минимал балл/даража


1.

Миллий сертификат

хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, испан, араб ва хитой тиллари)


B2

2.

International English Language Testing System (IELTS)


инглиз тили

6,5

3.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT)


инглиз тили

94

4.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL ITP)


инглиз тили

543

5.

Cambridge Assessment English


инглиз тили

FCE 160

6.

Test of English for International Communication (TOEIC)


инглиз тили

1300

7.

Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF)


немис тили

B2

8.

Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF)


француз тили

DELF B2

9.

Diplome Approfondi de Langue Francaise (DALF)


француз тили

DALF С1

10.

Тest de Connaissance du Francais (TCF)


француз тили

B2

11.

Diplomas de Espanol como Lengua Extranjera

(DELE)


испан тили

B2

12.

Servicio Internacional de Evaluacion de la Lengua Espanola (SIELE)


испан тили

B2

13.

The Arabic Language Proficiency Test, Arabic Proficiency Test (ALPT, APT, E-TOAFL, American Council on the Teaching of Foreign Languages (ACTFL)


араб тили

B2

14.

AT Tanal Al Arabi


араб тили

B2

15.

Нanyu Shuiping Kaoshi (НSK)


хитой тили

НSK4

            





Низомга

2-ИЛОВА



Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун

имтиҳон харажатларини компенсация қилиш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъект


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи


Ариза берувчи ўзида фаолият кўрсатаётган журналист ёки таҳририят ходими хорижий тиллар ўқув курсларида ўқиганлиги ёхуд сертификат олиш учун имтиҳон топширганлиги ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (Агентлик) сўровнома юборади.


Ўқиш якунланган ёки сертификат берилган санадан бошлаб 1 календарь йилида







2-босқич

Агентлик


Ариза берувчининг ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида ҳақиқатда ўқиганлигини ўрганади.


Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 20 кун ичида







3-босқич

Агентлик


Сертификатни верификациядан ўтказади.


Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 15 кун ичида







4-босқич

Агентлик


Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.


Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 30 кун ичида







5-босқич

Агентлик


Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчининг ҳисобварағига ўтказади.


Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида (Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда, бу ҳақида 1 иш куни ичида ариза берувчига маълум қилинади).

        





Низомга

3-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий

тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли

миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон

топшириш харажатларини қоплаш юзасидан

СЎРОВНОМА

Ариза тартиб рақами


Қабул қилиш санаси


Қабул қилган шахс



I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот

1.1. Оммавий ахборот воситасининг номи



1.2. Жойлашган ери:



1.3. Телефон рақами:



1.4. Электрон почта манзили:



1.5. Банк реквизитлари



II. Ўқиш ёки имтиҳон тўғрисидаги маълумотлар

2.1. Ўқиш ёки имтиҳон тури


2.2. Ўқиш ёки имтиҳон топшириш харажати


2.3. Сертификат рақами


2.4. Қайд этилган балл/даража




2.5. Ўқиш бўйича ҳужжатлар ёки сертификат нусхаси

(илова қилинади)


2.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади)


2.7. Ўқиган муддат ёки тест топширилган сана


2.8. Масъул ваколатли ташкилот

(имтиҳон олувчи марказ) коди/номи




             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июнь





































Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск