ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2023 й. ПҚ-199-сон "Мард Ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2023 й.

N ПҚ-199



"МАРД ЎҒЛОН" ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.


2. "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Мард ўғлон" давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш.Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 июндаги

ПҚ-199-сон қарорига

ИЛОВА



"Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ


Ендирбаев Давронбек Гулман ўғли - Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)


Мамбетшарипов Юсуп Рахатович - Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти (Қорақалпоғистон Республикаси)


Азимов Сарварбек Қаюмжон ўғли - Андижон машинасозлик институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)


Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли - Андижон давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси (Андижон вилояти)


Садуллоев Анварбек Ойбек ўғли - Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)


Содиков Мухаммадали Кахрамонович - Бухоро шаҳридаги "AD Astra" ўқув маркази раҳбари (Бухоро вилояти)


Қодиров Умиджон Лапас ўғли - Жиззах давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)


Райимов Фурқатжон Фарход ўғли - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)


Номуродов Олимжон Обиджон ўғли - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)


Усмонов Махсуд Тулқин ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)


Исмоилов Абдуқодир Дилшод ўғли - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)


Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли - "Mash X Industry" масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Навоий вилояти)


Насриддинов Вохиджон Махаммадсоли ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Наманган вилояти)


Одашов Зайниддин Зухриддин ўғли - Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг гуруҳ командири (Наманган вилояти)


Закиров Руслан Олегович - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги марказнинг ҳайдовчи-қутқарувчиси (Самарқанд вилояти)


Исломов Шербек Маҳмуд ўғли - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич талабаси (Самарқанд вилояти)


Баҳриллаев Баҳром Азмиддин ўғли - Сардоба туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)


Краснов Анатолий Викторович - Сирдарё вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)


Турсунов Анвар Махмадиёр ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси (Сурхондарё вилояти)


Хуррамов Аббос Бахрамович - Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби услубчиси (Сурхондарё вилояти)


Абдуғаниев Турдали Абдукаюм ўғли - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази кинолог-қутқарувчиси (Тошкент вилояти)


Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Тошкент вилояти)


Йигиталиев Саидасрор Шавкат ўғли - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг опера ижрочиси (Фарғона вилояти)


Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғли - "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)


Аматбоев Оғабек Шоназар ўғли - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти)


Каримов Жавоҳир Абдукарим ўғли - Хива шаҳридаги Огаҳий номидаги ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)


Махмудов Абдуллох Алишер ўғли - Учтепа туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)


Мирзаахмедов Миразиз Мирвохид ўғли - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Yoshlar" радиоканали муҳарририяти бош муҳаррири (Тошкент шаҳри)



"Халқ сўзи", 2023 йил 30 июнь


















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск