ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2023 й. 267-сон "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2023 й.

N 267




ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, мазкур йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"йўл харитаси"да масъул ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари тегишли топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

"йўл харитаси"нинг масъул ижрочилари тегишли чора-тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар чорак якунида ҳисобот тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Концепция ва "йўл харитаси" ижросини назорат қилиш учун масъул ҳисобланади, белгиланган топшириқларнинг масъул ижрочилар томонидан амалга оширилиши устидан мониторинг юритади, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ҳар чоракда умумлаштирилган ҳисобот тақдим этади;

масъул ижрочилар ҳар йили 20 январга қадар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича "йўл хариталари"нинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мудофаа вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 июндаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик

руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИГА

ЭРИШИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларига Концепциянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини етказиш, унинг ижросини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Вазирликлар ва идораларда Концепцияда белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш бўйича йиғилишлар ўтказиш ва масъул шахсларга вазифаларни белгилаш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари

2. Ҳудудларда Концепциянинг моҳиятини етказишга бағишланган ўқув семинарларини ташкил этиш.


3. Концепциянинг ижроси бўйича тизимли мониторинг олиб бориш.


режа

асосида

мунтазам равишда

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари ҳамда Концепция ижросини таъминлаш юзасидан ҳарбий-маъмурий сектор аъзолари билан кенгайтирилган йиғилишларни ўтказиш.


1. Ҳудудларнинг ўз хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида кўриб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари

2. Қабул қилинган "йўл хариталари"да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда ушбу йўналиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Мудофаа вазирлигига тақдим қилиш.


ҳар чоракда

3.

Маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш ишларини самарали ташкил этиш.


1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари негизида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш бўйича штаблар фаолиятини йўлга қўйиш.


2023 йил

июль


Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари

2. Штаб йиғилишларида иштирок этиш ҳамда масъул шахслар ҳисоботларини эшитиб бориш.


3. Дастур ижроси юзасидан ҳудуд кесимида таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш ва Мудофаа вазирлигига киритиш.


доимий

равишда

ҳар чоракда

4.

Ҳарбий қисм ва муассасаларнинг маҳаллаларда тарғибот тадбирларини олиб борадиган бўлинмалари (гуруҳлари) учун ўқув қўлланма, услубий тавсиялар, тарғибот материалларини (тақдимот ва видеоролик) тайёрлаш ва ёшлар етакчиларига тарқатиш.


1. Зарур тарғибот материалларини тайёрлаш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


2. Тарғибот материалларини чоп этиш ва белгиланган тартибда ҳар бир маҳалланинг ёшлар етакчиларига етказилишини таъминлаш.


ҳар йил апрель ойида

5.

Ҳар бир вазирлик ва идора раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасаси ректорлари ўзларига бириктирилган эътиборга муҳтож ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.


1. Бириктирилган ёшлар рўйхатларига аниқлик киритиш ва ва уларнинг турмуш тарзини ўрганиш.


ҳар йил январь ойида


Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Аниқланган маълумотлар асосида ёшларга кўмак бериш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.


ҳар йил февраль ойида

3. Бириктирилган ёшлар билан мақсадли профилактик тадбирларни амалга ошириш.


мунтазам

4. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритиш.


ҳар чорак якуни бўйича


II. ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

6.

Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан амалий тажрибаларини ошириш чораларини кўриш.


1. Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир кўргазмали материаллар, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш.


2023 йил

август


Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

2. Ҳарбий округлар (гарнизон) миқёсида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ўқув-услубий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш.


ҳар йил камида икки маротаба

7.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларини кўргазмали материаллари, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш.


2023 йил

август


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қуролли Кучлар тизимидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари билан форумини ўтказиш.


ҳар йил камида икки маротаба

3. "Энг илғор Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасаларидаги бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи" танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.


ҳар йил август-сентябрь ойларида

8.

"Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятини самарадорлигини янада ошириш.


1. "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари аъзоларининг Форумини ташкил этиш ва ўтказиш.


ҳар йил

апрель ойида


Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


2. "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари ўртасида спорт мусобақалари ва интеллектуал викториналарнинг туман, вилоят, республика босқичларини ўтказиш.


алоҳида режага мувофиқ

9.

"Жиззах тажрибаси" асосида ҳарбий қисмлар базасида профилактик ҳисобда турган ва тарбияси оғир ёшлар билан "Жасорат мактаби" номли ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорларини ишлаб чиқиш.


ҳар чоракда камида бир маротаба


Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари

2. Йиғинларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш.


режа асосида

10.

Ёшларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" шиори остида учрашув ва суҳбатлар ўтказиш.


1. Тадбирларнинг режа-сценарийларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари


2. Тарғибот материалларини тайёрлаш.


2023 йил

июль


3. Тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


11.

Маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Эзгу амал" саховат карвонларини ташкил этиш.


1. "Эзгу амал" саховат карвонларини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


2. Режа асосида тадбирларни амалга ошириш.


алоҳида режа асосида


12.

Ёшларни "Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!" шиори остида полигонларга ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш ҳамда уларга жанговар тайёргарлик машғулотлари ва кўргазмали ўқувларни намойиш этиш.


1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшлар рўйхатини шакллантириш.


ҳар йил январь ойида


3. Тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


13.

Уюшмаган, тарбияси оғир ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан "Ҳарбий қисмда бир куним!" шиори остида алоҳида махсус дастур бўйича ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш.


1. Тадбирларни ташкил этиш режасини (ҳар бир округ, ҳарбий қисм кесимида) ишлаб чиқиш.


ҳар йил

январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшларнинг ҳудудлар кесимида рўйхатини шакллантириш.


ҳар йил

январь ойида


3. Тадбирларни режа асосида ўтказиш.


алоҳида режа асосида


14.

Ёшлар ўртасида ҳарбийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ҳарбий қисмлар базасида "Миллий армиямиз чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактаби" мавзусида учрашувлар ташкил этиш.


1. Тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги, "Нуроний" жамғармаси


2. Режа асосида тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


15.

"Ватанпарвар" ташкилотининг фаолиятига ёшларни қизиқиши ва хайрихоҳлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларида "Ватанпарвар" ташкилоти - менинг танловим!" шиори остида очиқ эшиклар кунини ўтказиш.


1. "Ватанпарвар" ташкилоти ҳудудий бўлинмаларида очиқ эшиклар кунини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (мувофиқлаштириш).


ҳар йил январь ойида


"Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


2. Ташкилот фаолиятига оид тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.


алоҳида режа асосида


16.

Ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда, "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш - шарафли бурчдир!" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ташкил этиш.


1. Фестивалларнинг режа-дастурларини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Режа-дастур асосида фестивалларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


III. ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАРБИЯЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

17.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳарбийлаштирилган тузилмаларга эга вазирлик ва идораларнинг Фахрийлар ишлари бўйича кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш.


1. Ҳудудлар кесимида Фахрийлар ишлари бўйича кенгашларнинг устозлик руҳидаги "Кеча, бугун, эртага" шиори остида тадбирларни ўтказиш режа-жадвалларини тасдиқлаш ва тадбирларни ўтказиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, "Нуроний" жамғармаси

2. Ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида "Уч авлод учрашуви", "Эъзоз ва эҳтиром" маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш режа-жадвалларини тасдиқлаш ва тадбирларни ўтказиш.


режа асосида

3. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


режа асосида

18.

Ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида депутат ва сенаторлар, Ўзбекистон қаҳрамонлари, халқ шоирлари, обрў эътиборда бўлган, жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавият соатларини ташкил этиш.


1. Маънавият соатларини ўтказиш режа-дастурларини ишлаб чиқиш ва конспектлар тайёрлаш.


2023 йил

июль


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, "Нуроний" жамғармаси


2. Режа-дастур асосида тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


19.

Ёшлар билан ҳарбий қисм ва муассасалар маданият марказларида "Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур" шиори остида маданий тадбирларни (концерт дастурлари, ҳарбийлар билан ёшларнинг биргаликда саҳна ва кўргазмали чиқишлари, ҚВЗ ўйинлари ва бошқалар) ташкил этиш.


1. Ёшлар билан маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Маданият ва туризм вазирлиги


2. Тадбирларни режа асосида ташкил этиш.


ҳафтанинг жума кунлари


IV. ЁШЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ ВА УЛАРНИ

СПОРТГА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

20.

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш


1. Ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

сентябрь


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия


2. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.


режа асосида


3. Ўтказилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


мунтазам равишда

21.

Маҳаллаларда ёшлар учун "Мард аскар ёшларга намуна" шиори остида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларини, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари иштирокида ҳамда "Ватанпарвар" ташкилоти ўқув курслари ва спорт секцияларининг кўргазмали намойишларини ташкил этиш.


1. Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари, спорт марафонлари, фестиваль ва акциялар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон "Ватанпарвар" ташкилоти


2. Тадбирларни ўтказиш жойларини ва моддий-техник базасини тайёрлаш.


режа асосида


3. Тадбирларни ўтказиш.


ҳар ой камида бир маротаба


22.

Ёшлар ўртасида "Амир Темур издошлари", "Жалолиддин Мангуберди ворислари" деб номланган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Туман (шаҳар) ва ҳудудлар кесимида ҳарбий-спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.


2023 йил

июль


Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари

2. Ҳарбий-спорт мусобақаларини босқичма-босқич ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш ва рўйхатларни шакллантириш.


мунтазам равишда

3. Тадбирларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


2023-2024

йиллар

23.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Соғлом ҳаёт учун!" шиори остида узоқ масофаларга юриш ва югуриш марафонларини ўтказиш.


1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2. Тадбирларни ўтказиш.


ойига камида бир маротаба


24.

Ёшларда ватанпарварлик, юрт равнақига ҳисса қўшиш туйғуларини шакллантиришга йўналтирилган "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" мавзусида ёшлар билан ҳарбий психологларнинг мотивацион учрашувлари (тренинглари)ни ташкил этиш.


1. Тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


ҳар йил

январь ойи


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Режа асосида мотивацион учрашувлар (тренинглар) ўтказиш.


алоҳида режа асосида

25.

Ёшлар ўртасида тўрт босқичда (маҳалла - туман - вилоят - республика) "Шунқорлар" ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказиш.


1. Ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш ва жамоаларни шакллантириш.


ҳар йил январь ойида


"Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳарбий-маъмурий секторлар


2. Ўйинларни ўтказиш ва ғолиб жамоаларни тақдирлаш.


ҳар йил

апрель-июнь ойларида


26.

Маҳалла ёшлари ўртасида тўрт босқичда (маҳалла - туман - вилоят - республика) "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш.


1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар иттифоқи


2. Мусобақани ўтказиш учун моддий-техник базани тайёрлаш.


мунтазам равишда


3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


алоҳида режа асосида

27.

Ёшлар орасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон каби спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш.


1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш.


ҳар йил январь ойида


"Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2. Мусобақаларни ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш.


мунтазам равишда


3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


алоҳида режа асосида

28.

Таниқли ҳарбий спортчилар ва спорт усталари иштирокида ёшлар билан "Маҳорат дарслари"ни ташкил этиш.


1. "Маҳорат дарслари"ни ўтказишга жалб этиладиган ҳарбий спортчилар ва спорт усталари рўйхатини шакллантириш ва тадбирларни ўтказиш режаларни тасдиқлаш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


2. "Маҳорат дарслари"ни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


V. ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ВА ҲУҚУҚИЙ

САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

29.

Миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш мақсадида маҳаллаларда "Қўмондон ва ёшлар", "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари ва давра суҳбатларини ташкил этиш.


1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


ҳар йил

апрель ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги


2. Режа-жадвал асосида тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


30.

Халқаро армия ўйинлари ҳамда турли спорт мусобақалари, ҳарбий йўналишдаги кўрик-танловлар ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган, давлат мукофотлари билан тақдирлаган ёш ҳарбий хизматчиларнинг "Ибратли тенгдошим" мавзусида ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш.


1. Энг илғор ҳарбий хизматчилардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари


2. Тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалардаги ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш.


алоҳида режа асосида


31.

Умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълим муассасаларида 4 та сектор раҳбарлари томонидан "Ҳоким соати", "Прокурор сабоғи", "Ҳуқуқий тарбия соати", "Солиқ сабоғи" машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш.


1. Ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари томонидан таълим муассасаларида машғулотлар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


ҳар йил январь ойида


Ҳарбий-маъмурий секторлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


2. Тадбирларни амалга ошириш.


алоҳида режа асосида


32.

Умумтаълим мактаблари битирувчилари билан "Офицерлик мардлар касби!" шиори остида олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтирилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш.


1. Тадбирларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


ҳар йил январь ойида


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати


2. Тарғибот материалларини тайёрлаш.


мунтазам равишда


3. Тадбирларни ўтказиш.


алоҳида режа асосида


33.

Ёшларга тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ёт ғоялар, жиноятчиликка қарши курашишни ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этиш ва уларнинг муҳокамасини ўтказиш.


1. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

июль


Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги


2.Ҳарбий қисмларга ташриф буюрган ёшлар учун фильмлар намойишини ташкил этиш.


алоҳида режа асосида


VI. ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

34.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" ижросининг тизимли мониторингини юритиш.


1. "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирлар ўз вақтида ижро этилишини тизимли мониторинг қилиб бориш.


2. Мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ҳавфсизлик кенгашига ҳисобот киритиб бориш.


ҳар чоракда


Мудофаа вазирлиги


35.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишларни ёритиш.

1. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар юзасидан ахборот материалларини тайёрлаш.


2. Тайёрланган материалларни оммавий ахборот воситалари, республика ва маҳаллий телевидение каналлари, шунингдек, интернет тармоқларида ёритиш (эълон қилиш).


мунтазам равишда

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

36.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг натижадорлигини таҳлил қилиш.


1. Ёшлар фикрларни ўрганишга қаратилган ҳудудлар кесимида тадқиқотлар ўтказиш.


ҳар чоракда


Мудофаа вазирлиги

2. Тадқиқотлар натижасига мувофиқ дастурларга қўшимчалар киритиш.


ҳар йил

5 январь

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 июндаги

267-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 9-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 480-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 июль














































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск