ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 16.06.2023 й. 07/05-05/01-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 13.06.2023 й. 25-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.07.2023 й. 2038-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.07.2023 й.

N 2038-7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.06.2023 й.

N 07/05-05/01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

13.06.2023 й.

N 25


ҚАРОРИ



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сон қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис

Ш.Ш. Шарахметов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

          





Қарорга

ИЛОВА



Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биржа - олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкора биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари савдоси учун шарт-шароит яратадиган, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (бундан буён матнда Рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан берилган биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, юридик шахсларга биржа битимларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этадиган ва биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиш, тугатиш, биржа аъзоларининг мажбуриятлари ва мулкий жавобгарлигини белгилайдиган юридик шахс;".


2. 8-1-банднинг иккинчи хатбошиси, 10-банд, 15-банднинг иккинчи хатбошиси ва 25-банднинг учинчи хатбошисидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитасига" деган сўзлар "Рақобат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар "Рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 14-банднинг биринчи хатбошиси, 25-1, 30-1, 36-1-бандлар ва 40-банднинг биринчи хатбошисидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар "Рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 июль










































Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск