ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2023 й. 272-сон "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2023 й.

N 272




САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, соҳа мутахасснсларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига инновацион технологиялар ҳамда илғор хорижнй тажрибани жорий этишга мўлжалланган ўқув режаси ва дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

халқаро эътироф этилган ташкилотларда аккредитациядан ўтган ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

соҳадаги етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали амалиётчи мутахассисларни таклиф этган ҳолда, инновацион технологияларга асосланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

шартнома асосида тегишли йўналишлар бўйича хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига жалб этиш;

санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасининг илғор ютуқлари, масофадан ўқитиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда малака оширишнинг инновацион шаклларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш, таълим дастурларини такомиллаштириш;

турли соҳа ходимларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича тўлов-контракт асосида малакасини ошириш;

тармоқнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш;

идоралараро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича машқлар ва машғулотлар ўтказиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, анжуманлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.


3. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмита раисига зарур ҳолларда, тузилмага ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Марказ Қўмитанинг лабораториялари хизматларидан ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 36-уй манзилида жойлашган биносидан тингловчиларга амалий машғулот ўтказиш мақсадида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга;

Марказга Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказ директорининг ўринбосари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ директори - олий таълим муассасаси факультети деканига, директор ўринбосари - олий таълим муассасаси факультети декани ўринбосарига, Марказнинг бошқа ходимлари - олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимларига тенглаштирилади;

Марказда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади;

тиббиёт ходимлари санитария-гигиена, эпидемиология, микробиология йўналишлари бўйича малака оширади ва қайта тайёрловдан ўтади;

малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тиббиёт ходимларига ўтилган ўқиш соатлари кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади;

таълим жараёнига тиббиёт, тиббий таълим, илмий-тадқиқот, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳа бўйича мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади.


6. Қўмита икки ой муддатда очиқ танлов асосида Марказни зарур назарий билимлар ва амалий кўникмалар, зиммасига юкланган вазифалар ижросини профессионал даражада таъминлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.


7. Қўмита:

уч ой муддатда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ўқув жараёнларини назорат қилиш мақсадида Марказда кузатув кенгаши ташкил этсин;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб кадрларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш жараёнини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон қарори билан тасдиқланган Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташкил этсин;

2023 йил 1 декабрга қадар кадрларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш жараёнларини мунтазам назорат қилиш ва шахсий ҳисобини юритиш, масофадан ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини таъминловчи электрон платформани жорий этсин, кадрларининг касбий фаолияти натижалари ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши ва кейинчалик доимий янгилаб борилишини таъминласин. Бунда:

Қўмита электрон платформани яратиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

платформани яратиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Марказ Қўмитанинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 46-уй манзилидаги биносига (кейинги ўринларда - объект) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Марказга битта енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда объектни реконструкция қилиш учун зарур бўлган маблағларни 2024 йил ва келгуси йиллар учун мўлжалланган ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда назарда тутсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 июлдаги

272-сон қарорига

ИЛОВА



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор



Кузатув кенгаши








































































Директор ўринбосари



Халкаро тажрибани ўрганиш, ўқув-машғулот жараёнига замонавий илмий методикани татбиқ этиш бўлими


Бош юрисконсульт

1


























Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими

4




Кадрлар бўйича инспектор

1





































Молия-иқтисодиёт бўлими

2






















Ўкув жараёни мониторинги ва сифатини баҳолаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

3
































Девонхона ва архив

1













































Хўжалик бўлими*

1










































Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази





















































































































































Вирусология илмий-тадқиқот институти





































































Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти













































































































Тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш муассасалари

















































































Изох. Марказ бошқарув ходимлари сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 20 нафар.


*) Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 июль








































Время: 0.2383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск