ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2023 й. ПҚ-209-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-464-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
04.07.2023 й.
N ПҚ-209
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 30 ДЕКАБРДАГИ
"СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЁВУТ ТУМАНИДА ҚУВВАТИ
1 573 МВТ БЎЛГАН БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ
ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ПҚ-464-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Энергетика соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида "Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳудудида умумий қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш мақсадида "EDF International S.A.S." (Франция), "Nebras Power Investment Management B.V." (Қатар), "Sojitz Corporation" (Япония) ва "Kyuden International Corporation" (Япония) компаниялари иштирокидаги консорциум билан инвестиция битими имзоланганлиги;
Инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун ажратилган Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳудудидаги жами 61,9 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилганлиги;
инвесторлар томонидан Инвестиция лойиҳасини тўлақонли амалга ошириш учун қурилиши режалаштирилган ишлаб чиқариш объектлари ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотларнинг ер участкалари контурларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-464-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 4 июлдаги
ПҚ-209-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 30 декабрдаги "Сирдарё вилояти Боёвут
туманида қуввати 1 573 МВт бўлган буғ-газ электр
станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-464-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "61,9" рақами "60,25" рақами билан алмаштирилсин.
2. Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2022 йил 30 декабрдаги
ПҚ-464-сон қарорига
ИЛОВА
"Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати
1 573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш"
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат
мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига
ўтказилаётган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Ҳудуд номи |
Контур рақами |
Жами ер участкаси майдони (гектар) |
шундан: |
Тупроқ бонитет бали |
|||
суғориладиган экин ерлари (гектар) |
яйлов ерлар (гектар) |
бошқа ерлар (йўллар, ариқ-зовур) (гектар) |
|||||
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, "Т. Латипов" МФЙ |
254қ |
1,71 |
1,61 |
0,10 |
51 |
||
258қ |
7,72 |
7,62 |
0,10 |
45 |
|||
259қ |
16,08 |
15,94 |
0,14 |
51 |
|||
260қ |
11,29 |
11,09 |
0,20 |
46 |
|||
236қ |
5,80 |
5,80 |
|||||
261қ |
0,05 |
0,05 |
|||||
262қ |
0,52 |
0,52 |
|||||
Жами |
43,17 |
36,26 |
6,91 |
||||
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, "Ширин" МФЙ |
143қ |
3,90 |
3,90 |
44 |
|||
145қ |
0,90 |
0,90 |
44 |
||||
138 |
1,20 |
1,0 |
0,10 |
0,10 |
44 |
||
139 |
0,80 |
0,80 |
44 |
||||
140 |
2,20 |
2,0 |
0,15 |
0,05 |
44 |
||
133қ |
2,0 |
1,98 |
0,02 |
54 |
|||
136қ |
0,95 |
0,95 |
|||||
137қ |
2,0 |
2,0 |
44 |
||||
142қ |
0,78 |
0,78 |
|||||
144қ |
0,55 |
0,55 |
|||||
Жами |
15,28 |
11,78 |
1,05 |
2,45 |
|||
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри, "М. Улуғбек" МФЙ |
1,03 |
0,47 |
0,56 |
41 |
|||
0,77 |
0,54 |
0,23 |
41 |
||||
Жами |
1,80 |
1,01 |
0,79 |
||||
Умумий ажратиладиган ер майдони |
60,25 |
49,05 |
1,05 |
10,15 |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 6 июль