ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 й. ПҚ-201-сон "Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2023 й.

N ПҚ-201



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИНИНГ

САНОАТ САЛОҲИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча саноат майдонларини ташкил қилиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш орқали инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида:


1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Чилонзор тумани "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган 320 гектар майдонда 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги "Индустриал ҳудуд" ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Индустриал ҳудуд"ни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, шунингдек, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар ўртасида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;

халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;

"Индустриал ҳудуд"нинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

корхоналарда "амалий мономарказлар"ни ташкил қилиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


3. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев):

"Индустриал ҳудуд" фаолиятини мувофиқлаштирсин, шунингдек, унда жойлашган тадбиркорлик субъектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш масалалари тезкорлик билан ҳал этиб борилишини таъминласин;

бир ой муддатда "Индустриал ҳудуд"да амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.


4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда:

"Индустриал ҳудуд" таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари ўрнатилган тартибда тасдиқланиши;

"Индустриал ҳудуд"да жойлашган тадбиркорлик субъектларига "Индустриал ҳудуд" кичик саноат зонаси иштирокчиси мақоми берилишини таъминласин;

б) Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 31 декабрга қадар "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегияси хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

в) 2024 йил 1 февралга қадар "Индустриал ҳудуд"нинг тасдиқланган мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясига асосан "Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. "Индустриал ҳудуд" фаолиятини тезкор бошқариш, шунингдек, унда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма объектларини барпо этиш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш учун Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Индустриал ҳудуд"ни бошқариш дирекцияси ташкил этилсин.


6. Белгилансинки:

"Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

"Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда "Индустриал ҳудуд"да ишлаб чиқариш объектлари ва "амалий мономарказ" ташкил этиш мақсадида "Тошнефтгазқурилиш" АЖга тегишли Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларни тегишли ер участкаси билан биргаликда баҳоланган қийматда Агентликка ўтказиш масаласини жамиятнинг бошқарув органлари йиғилишида кўриб чиқсин.


8. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг 2023-2025 йилларда Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳ кўчаси ҳамда Чўпонота ва Чилонзор кўчалари оралиғида жойлашган "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳининг жами 5,5 гектар ер участкасида қиймати камида 200 миллион АҚШ доллари бўлган меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳни ўз ичига олган замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил якунига қадар замонавий ишбилармонлик марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкалари лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласин.


9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Диёр маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган майдонларида ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида "амалий мономарказ" ташкил қилиш учун ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ижарага берилишини таъминласин.


10. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

2023-2025 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2024-2025 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев) мазкур қарорга 1 ва 2-иловалардаги чора-тадбирлар ва лойиҳалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин ва ҳар ойда комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб борсин.


11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш учун белгиланган молиялаштириш манбаларидан зарур маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудасини босқичма-босқич ажратсин;

б) 3-иловага мувофиқ марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2024-2025 йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олсин.

Бунда, мазкур объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида молиялаштирилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-201-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳияти

ва инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

   

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Ижро

муддати


Қиймати

(млрд сўм)


Молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар


1.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ташкил этиладиган кичик саноат зонаси мақомидаги "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясини хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


-

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


2.

"Индустриал ҳудуд"нинг тасдиқланган мастер режаси ва ривожлантириш стратегиясига асосан "Индустриал ҳудуд"ни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль


-

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


3.

"Индустриал ҳудуд"да амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш.


2023 йил

июль


-

-

Ҳукумат комиссияси (Ходжаев)


4.

"Тошнефтгазқурилиш" АЖга тегишли Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларни тегишли ер участкаси билан биргаликда баҳоланган қийматда Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш масаласини "Тошнефтгазқурилиш" АЖнинг бошқарув органлари йиғилишида кўриб чиқиш.

2023 йил

июль


-


-


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов)



Бунда, ушбу бино-иншоотлар ва ер участкасида кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси ҳамда "амалий мономарказ" ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш.


2023-2024 йиллар

40,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


5.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги "Индустриал ҳудуд"ни бошқариш дирекцияси" фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун зарур техника, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.


2023 йил

август


10,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


6.

Туманда қўшимча равишда юкламаларни тақсимлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Рубоий" нимстанциясида 1 та 40000 кВт қувватли ҳамда "Чилонзор" нимстанциясида 1 та 25000 кВт қувватли янги трансформатор ўрнатиш.


2023 йил

август


17,0

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафаев), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


7.

"Индустриал ҳудуд"даги самарасиз фойдаланиб келинаётган давлат мулки объектлари ва бўш турган ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил

октябрь


-

-

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев), Кадастр агентлиги (Пўлатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов)

Аниқланган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини "Индустриал ҳудуд"нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегияси асосида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион савдолари орқали хусусий секторга ажратиш.


2024 йил

давомида


8.

"Индустриал ҳудуд"да фаолият юритадиган корхоналар ишчилари ҳамда "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ушбу ҳудуд учун алоҳида жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш.


2023 йил

июль


-

-

Транспорт вазирлиги (Махкамов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ (Джураев)


9.

Чилонзор тумани Диёр маҳалласидаги Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносининг бўш турган қисмига ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида "амалий мономарказ" ташкил қилиш учун ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича тадбиркорлик субъектларига танлов асосида ижарага бериш.


2023 йил

август


-

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


10.

Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналининг икки ён-атрофини ободонлаштириш орқали канал атрофида аҳоли дам олиш маскани ва спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этиш.


2023-2024

йиллар


40,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


11.

"Бунёдкор" шоҳ кўчаси ён қисмидан Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача оқиб ўтувчи 4,1 км узунликдаги "Қонқус" каналини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш.


2025 йил

28,0

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


12.

"Анҳор" каналининг Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўлидан Наққошлик кўчасигача оқиб ўтувчи 1,7 км узунликдаги қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш.


2024 йил

17,0

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


13.

Аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий турар жой мажмуаларидан иборат "Chilonzor City" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ер майдонлари чегараларига аниқлик киритиб, аниқ ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

август


-

-

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


14.

Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада мунтазам вужудга келаётган тирбандликни инобатга олган ҳолда, ушбу чорраҳада замонавий йўл ўтказгич қуриш лойиҳасини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра


Республика бюджети маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


15.

Чилонзор тумани маҳаллалари ҳудудидаги 10 сотихдан кам бўлмаган бўш ер майдонларида кичик боғлар ва сайлгоҳлар ташкил этиш.


2023 йил

10,0

Республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Чилонзор тумани ҳокимлиги (Холхўжаев)


16.

Тумандаги мактабгача ва умумий ўрта таълимга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида давлат (мактабгача ва умумий ўрта ҳамда ўрта махсус) таълим муассасаларининг ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил

август


-

-

Кадастр агентлиги (Пўлатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)

Аниқланган бўш ер майдонларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тавсияси асосида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини ташкил этиш учун ушбу майдонларни хусусий секторга ижарага бериш.


2023 йил

октябрь


17.

Япония ва Хитой давлатларининг саноат ва сервис соҳаларидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мутасадди ташкилотлар, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳокимликлари вакилларининг ушбу мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш.


2023 йил


-

-

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-201-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2025 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор

туманининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини

ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ташаббускор номи

Лойиҳа номи

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)

молиялаштириш

манбаи


Иш ўринлари (нафар)

Ишга тушириш

муддати


ўз маблағи

(млн. сўм)


хорижий

инвестиция

ва кредит

(млн АҚШ

долл.)


ўлчов

бирлиги


натурал

қийматда


ишлаб

чиқариш

ҳажми

(млн сўм)



Жами (51 лойиҳа)




1 278 530


4 492 049


1 872 026


220,2


4 869



I.

Саноат лойиҳалари




139 500


287 103


215 703


6,0

617


1

"East-West Invest" МЧЖ


Чипс ишлаб чиқаришни ташкил этиш


тонна

5

20 000

71 400


6,0

150

20.08.2024

2

"Sirdaryo Montaj Qurilish" МЧЖ


Полипропилендан қоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш


млн дона

50

15 000

45 000

45 000


200

30.12.2023

3

"Tarleplast" МЧЖ


Темир трубалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш


тонна

150

37 500

45 000

45 000


50

25.12.2023

4

"Alfa Standart Tashkent" МЧЖ


Металдан метал профиллар ишлаб чиқариш


тонна

50

5 700

22 600

22 600


15

30.07.2023

5

"Toshkent Rizq Baraka" МЧЖ


Ёғ ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш


тонна

20

20 000

20 000

20 000


25

30.12.2023

6

"Smart Truks" МЧЖ


Полиэтилен ва полипропилен шпагат ип ва арқонлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


минг тонна

15

14 500

18 000

18 000


35

30.08.2023

7

"Tovuz Frans" МЧЖ

Омборхона ташкил этиш


тонна

300

5 000

16 703

16 703


40

30.07.2023

8

"Komprador" МЧЖ ҚК


Канцелярия маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, офис биноси ва омборхона ташкил этиш


тонна

683

9 800

15 000

15 000


42

30.12.2023

9

"Wind-Ventilation Systems" МЧЖ


Вентиляцион системаларни ишлаб чиқариш


дона

300

4 000

14 000

14 000


20

30.07.2023

10

"Vital Max Company" МЧЖ


Ўймакорлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш


тонна

4

5 000

12 800

12 800


20

30.07.2023

11

"Comfort Table" ХК


Офис мебелларини ишлаб чиқариш


дона

600

3 000

6 600

6 600


20

30.07.2023

II.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар




1 139 030

4 204 946

1 656 323

214,2

4 252


1

"World Miral" МЧЖ


"Смарт сити" лойиҳасини (савдо маркази, меҳмонхона, бизнес маркази, IT маркази, замонавий кўп қаватли автотураргоҳ, турар жой мажмуаси) амалга ошириш


қатнов

10 000

800 000

2 304 000

400 000

160,0

2 000

30.12.2025

2

"Future Growth" МЧЖ


Замонавий турар-жой ташкил этиш


хонадон

288


380 000

380 000


150

30.12.2023

3

"Greens Residences" МЧЖ


Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш


хонадон

130


238 000


20,0

50

01.12.2024

4

"Eriell Service" ШК


Бизнес марказ ташкил этиш


млн сўм


8 500

202 300


17,0

100

01.12.2024

5

"NRG Park" МЧЖ


Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш


хонадон

300


119 000

47 600

6,0

200

01.12.2024

6

"Kinorica" МЧЖ


Замонавий меҳмонхона ташкил этиш


ўрин

100

45 000

107 100

107 100


200

31.12.2023

7

Жисмоний шахс Жўраев Набижон


Хусусий клиника ташкил этиш


ўрин

50

35 000

70 000

70 000


50

30.09.2023

8

"Long-Lived Buildings" МЧЖ


Замонавий кўп қаватли турар жой қуриш


хонадон

130


60 000

60 000


20

30.09.2023

9

"Eastern construction group" МЧЖ


Пастки қаватлари нотурар бўлган замонавий кўп қаватли турар жойларни қуриш


хонадон

250


59 500


5,0

10

31.12.2024

10

"Shaxtaquruvchi" МЧЖ


Кўп қаватли турар жой қуриш


хонадон

44


50 000

50 000


15

10.12.2024

11

"Ast Lider" МЧЖ


Тантаналар уйи, кинотеатр мажмуаси ҳамда нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехларини реконструкция қилиш


хонадон

54


50 000

50 000


10

30.03.2024

12

"WENCAF" МЧЖ


Wendy's ресторанларининг фаолиятини ишга тушириш


ўрин

50

35 000

49 623


4,2

75

30.09.2023

13

"Optima Altima Plyus" МЧЖ


Бизнес марказини ташкил этиш


млрд сўм


28 000

40 000

40 000


70

30.12.2023

14

"Woodlands" МЧЖ


Замонавий умумовқатланиш мажмуасини ташкил этиш


қатнов

1 500

25 000

40 000

40 000


50

30.12.2023

15

"Seyyam International General Trading" МЧЖ


Бизнес марказини ташкил этиш


млн сўм


2 800

33 963

33 963


50

20.12.2023

16

"Katta Savob" МЧЖ


Меҳмонхона хизматини ташкил этиш


ўрин

50

9 000

30 000

30 000


50

30.12.2023

17

"Salomat Hayot Info" МЧЖ


Замонавий турар жой биносини қуриш


хонадон

54


30 000

30 000


30

30.12.2023

18

"Maxbub Stroy" МЧЖ


Замонавий турар-жойлар ва савдо комплексини ташкил этиш


хонадон

100


30 000

30 000


50

30.12.2023

19

"Xasanov Murodjan Xoltaevich 777" МЧЖ


Бизнес марказини ташкил этиш


млрд сўм


25 000

30 000

30 000


50

30.04.2024

20

"Oq Tepa Osiyo Stroy" МЧЖ


Замонавий турар жойларни қуриш


хонадон

40


25 200

25 200


50

30.12.2023

21

"Azia City Center" МЧЖ


Coworking марказини ташкил этиш


қатнов

5 000

5 200

25 000

25 000


150

30.10.2023

22

"Ozun Tashkent Construction" МЧЖ


Бизнес маркази, савдо-кўнгилочар марказлар ташкил қилиш


млн сўм


50 000

23 800


2,0

200

31.12.2023

23

"Match Trade" МЧЖ


Меҳмонхона хизматини ташкил этиш


ўрин

50

8 500

20 160

20 160


20

30.12.2023

24

"Tosh Kuch Favvora" МЧЖ


Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш


ўрин

60

4 500

20 000

20 000


50

30.12.2023

25

Жисмоний шахс Қосимова Мупура


Кўп тармоқли хусусий клиника фаолиятини ташкил этиш


қатнов

800

12 000

20 000

20 000


40

01.12.2023

26

"Elshodbek Baraka" МЧЖ


Болалар учун спорт мажмуасини ташкил этиш


қатнов

4 000

4 000

20 000

20 000


10

30.12.2023

27

"Hotel Biznes" МЧЖ


Меҳмонхона хизматини ташкил этиш


ўрин

120

5 000

20 000

20 000


50

30.12.2023

28

"Magnat Rizq Baraka" МЧЖ


Меҳмонхона, соғломлаштириш маскани ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш


ўрин

35

5 750

19 300

19 300


47

30.12.2023

29

Жисмоний шахс Мухаммедов Жамшид


Бизнес марказ ташкил этиш


млн сўм


7 000

15 000

15 000


30

30.12.2023

30

"Uniteks Group" МЧЖ


Меҳмонхона фаолиятини кенгайтириш


ўрин

80

3 500

10 000

10 000


15

30.12.2023

31

Жисмоний шахс Хожиматов Абдулла


Маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш


млн сўм


3 500

10 000

10 000


90

30.12.2023

32

"Madina Plus" МЧЖ


Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш


млн сўм


4 200

8 000

8 000


15

10.12.2023

33

"Gold Trade CH-17" МЧЖ


Замонавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш


ўрин

30

4 500

8 000

8 000


40

30.12.2023

34

"Easy Consent Holding" МЧЖ ҚК


Офис биноси ва ўқув маркази ташкил этиш


ўрин

25

2 000

7 000

7 000


15

30.12.2023

35

"Tosh Kuch Favvora" МЧЖ


Маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш


млн сўм


1 500

7 000

7 000


60

30.12.2023

36

"Beryozoviy Les" МЧЖ


Меҳмонхона ташкил этиш


ўрин

45

1 200

5 000

5 000


23

30.08.2023

37

"Tezkor ta'lim" НТМ


Ўқув маркази фаолиятини ташкил этиш


ўрин

120

1 580

5 000

5 000


30

30.12.2023

38

Жисмоний шахс Юлдашев Диёр


Бизнес маркази биносини қуриш


млн сўм


1 800

5 000

5 000


70

30.12.2023

39

"Kamron Building" МЧЖ


Кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш


хонадон

60


4 500

4 500


2

30.12.2023

40

"Komgul" МЧЖ


Замонавий турар жойлар қуриш


хонадон

35


3 500

3 500


15

30.12.2023

              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-201-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2025 йилларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор

туманида қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал

таъмирлаш режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Тадбирлар номи


Ўлчов

бирлиги


Қуввати


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)


Молиялаштириш

манбаи


Жами




147 000


I.

Мактабгача таълим ташкилотлари, жами



2 190

51 000



Янги қурилиш



360

15 000


1

"Бешқўрғон" МФЙ ҳудудида 360 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш


ўрин

360

15 000

Республика бюджети


Мукаммал таъмирлаш



1 830

36 000


2

"Катта Чилонзор-1" МФЙдаги 200-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

150

3 000

Республика бюджети

3

"Бешчинор" МФЙдаги 364-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

360

8 000

Республика бюджети

4

"Кичик Хирмонтепа" 400-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

360

5 000

Республика бюджети

5

"Ботирма" МФЙдаги 406-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

360

6 000

Республика бюджети

6

"Мевазор" МФЙдаги 496-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

240

6 000

Республика бюджети

7

"Яккатут" МФЙдаги 526-сон мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш


ўрин

360

8 000

Республика бюджети

II.

Умумтаълим мактаблари, жами



7 074

61 000



Реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш



7 074

61 000


8

"Мевазор" МФЙдаги 114-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш


ўрин

1 500

11 000

Республика бюджети

9

"Қозиробод" МФЙдаги 138-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш, сув ҳавзаси ва ошхона биносини қуриш ва жиҳозлаш


ўрин

960

11 000

Республика бюджети

10

"Халқлар дўстлиги" МФЙдаги 178-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш


ўрин

1 604

14 000

Республика бюджети

11

"Тирсакобод" МФЙдаги 201-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш


ўрин

1 050

9 000

Республика бюджети

12

"Яккатут" МФЙдаги 202-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш


ўрин

1 050

8 000

Республика бюджети

13

"Бешқўрғон" МФЙдаги 270-сон мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш


ўрин

910

8 000

Республика бюджети

III.

Соғлиқни сақлаш, жами



250

35 000



Янги қурилиш



250

35 000


14

"Бектўпи" МФЙдаги 38-сон оилавий поликлиникага янги бино қуриш ҳамда зарур мебель ва техникалар билан жиҳозлаш


қатнов

250

35 000

Республика бюджети

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 июль















































Время: 0.0390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск