ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 16.06.2023 й. 5-сон "Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2023 й. 2395-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2023 й.

N 2395-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.06.2023 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2012 йил 3 сентябрдаги 5-сон қарори (рўйхат рақами 2395, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                               Б.Ф. Исламов






Буйруққа

ИЛОВА



Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" AЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган геология-қидирув ишларининг йиллик дастурига киритиладиган объектларга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда қўлланилади.".


3. 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2662, 2015 йил 2 апрель) 3-бандида кўрсатилган геология-қидирув ишларининг турларига татбиқ этилади.".


4. 3-банддаги "Давлат геология қўмитаси" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат сарфи қийматини баҳолаш учун Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 43-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнат ҳисоботига (бундан буён матнда 1-Т ҳисоботи деб юритилади) мувофиқ ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача иш ҳақини қўллаш;".


6. 28-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ч - Ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ойлик ўртача сони.".


7. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Жорий нархлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ва материалларни етказиб берувчиларнинг сотиш нархлари, биржа нархлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар"нинг (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) 52-бандига мувофиқ белгиланиши мумкин.".


8. 33-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда геология-қидирув ишлари қиймати жорий нархларда қўлланиладиган давр харажатлари ва фойда миқдори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) 2-сон шаклдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шакл, 1-Т ҳисоботи ва Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 96-иловасига мувофиқ шаклдаги ташкилот хўжалик фаолиятиинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботи, шунингдек ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ўтган йил учун амалдаги маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.".


9. 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 36-банддагиқтисодиёт вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 июль












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск