ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Бошқа ташкилотлар /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2023 й. 273-сон "Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2023 й.

N 273




БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ҚОРАКЎЛ

ТУМАНИДА IT-КЛАСТЕР ФАОЛИЯТИНИ

ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган, замонавий технологияларга мос, таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг:

Бухоро вилояти Қоракўл тумани "Хўжалар" МФЙ Бухоро кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар ҳамда уларга туташ 6,939 гектар ер майдонида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластерини (кейинги ўринларда - IТ-кластер) ташкил этиш;

Рақамли технологиялар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда "Acharya Institutes" (Ҳиндистон) ўртасида 2022 йил 10 октябрда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияни киритиш шарти билан "Acharya" университетини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланганлигини инобатга олиб, IТ-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун масъул этиб "Acharya University" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонани белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки, IT-кластер доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;

масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;

илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази ва бошқа объектлар.


3. Қуйидагилар IT-кластер фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

халқаро таълим стандартлари асосида киберхавфсизлик, сунъий интеллект, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа долзарб йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

хорижий ва маҳаллий IT-компанияларда талабалар амалиётини ташкил этиш;

кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва IT-компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш, масофавий IT-хизматлар экспорти ҳажмини оширишга кўмаклашиш;

рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларда бундай кўникмаларни шакллантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига тегишли Бухоро вилояти Қоракўл тумани "Хўжалар" МФЙ Бухоро кўчасидаги 8,68 гектар ер майдонининг 6,939 гектарини унда жойлашган бино ва иншоотлар билан (Қоракўл тумани Бухоро кўчасидаги 22-уй манзилида жойлашган маъмурий бинодан ташқари) оператив бошқарув ҳуқуқи билан Қоракўл тумани ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.


5. Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган харажатларни Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида Бухоро вилояти учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда:

биринчи босқичда - 2023 йил 31 декабрга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланади;

иккинчи босқичда - 2024 йил 1 сентябрга қадар 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида Бухоро вилояти учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинадиган қисми ҳисобидан 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади, жиҳозланади ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.


6. IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларни қуриш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш бўйича:

Бухоро вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда тендер (танлов) натижасида аниқланиши белгилаб қўйилсин.


7. Бухоро вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилоти билан биргаликда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органлардан белгиланган тартибда экспертиза хулосаларини олиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши юзасидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


9. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар "Acharya" университетини қабул жараёни ва таълим фаолияти учун белгиланган талабларга мос келадиган кўчмас мулк объектларида ижара тўловларини Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш орқали вақтинча жойлаштириш;

IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгандан сўнг ушбу бино ва иншоотларда "Acharya" университетини текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


10. Белгилансинки, "Acharya" университетига белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси мазкур қарор доирасида ажратиладиган бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан давлат молиявий назоратини ўрнатсин.


12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 июль









































Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск