ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2023 й. ПҚ-211-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.07.2023 й.
N ПҚ-211
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ
ҲАМДА ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИ ИШТИРОКИДА "ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ (2-БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ХТТБ) ўртасида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича:
ХТУнинг 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;
ХТТБнинг 24,5 йил муддатга, шу жумладан 4,5 йиллик имтиёзли давр билан 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ажратилиши тўғрисида битимлар имзоланганлиги;
б) Лойиҳанинг умумий қиймати 323,78 миллион АҚШ долларига тенг эканлиги, улардан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 83,78 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:
40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар - Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;
43,78 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида - 28,63 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклида - 15,15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳанинг инвестицион давридаги молиявий харажатларни қоплашдаги улушини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
кредит линиясини бошқариш, жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига юкланади;
Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2023-2028 йиллар) ташкил этади;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган ХТУ ҳамда ХТТБ иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этишга рухсат берилади;
Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳар йили Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида ва АҚШ долларида тақдим этилади;
АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар (кейинги ўринларда - валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;
Лойиҳа доирасида Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига миллий валютада ажратиладиган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
4. Қуйидагилар:
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3а-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, ХТУ ва ХТТБ ҳамда миллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТУ ва ХТТБ томонидан ажратиладиган қарз ва кредитларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда "Чорвачилик cоҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда берилаётган қарз ва кредитни қайта молиялаштиришнинг аниқ тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш мезонлари ва уларнинг баҳолари белгилаб қўйилсин.
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Лойиҳа доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "йўл харита"ларини тасдиқласин.
9. Ҳисоб палатаси Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
10. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:
Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;
Лойиҳани амалга оширишда очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Лойиҳа доирасида молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари ҳамда Лойиҳа бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан ҳар ярим йил якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот киритиб борсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 5 июлдаги
ПҚ-211-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"
лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг
асосий техник-иқтисодий параметрлари
Т/р |
Кўрсаткич номланиши |
Ўлчов бирлиги |
Жами* |
Шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан: |
|||
ХТУ қарзи |
ХТТБ кредити |
Ўзбекистон Республикаси |
Бенефициар- ларнинг ўз маблағлари |
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг АҚШ долл. |
323 778,49 |
150 000 |
90 000 |
43 778,49 |
40 000 |
2. |
Капитал қўйилмалар суммаси, жами |
минг АҚШ долл. |
308 628,68 |
150 000 |
90 000 |
28 628,68 |
40 000 |
шу жумладан: |
|||||||
2.1. |
1-компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш" |
минг АҚШ долл. |
38 673,77 |
34 500 |
4 173,77 |
||
2.2. |
2-компонент. "Бозор ва қўшилган қиймат инфратузилмасини мустаҳкамлаш, савдони осонлаштириш" |
минг АҚШ долл. |
44 871,21 |
40 000 |
4 871,21 |
||
2.3. |
3-компонент. "Яшил ва иқлимга чидамли чорвачилик қиймат занжирлари" |
минг АҚШ долл. |
179 760 |
70 500 |
90 000 |
19 260 |
40 000 |
2.4. |
4-компонент. "Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш" |
минг АҚШ долл. |
4 070,08 |
3 880,70 |
189,38 |
||
2.5. |
Тақсимланмаган маблағ |
минг АҚШ долл. |
1 253,62 |
1 119,30 |
134,32 |
||
3. |
Инвестиция давридаги молиявий сарф-харажатлар |
минг АҚШ долл. |
15 149,81 |
15 149,81 |
*) Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича якуний қиймат кўрсаткичлари мукаммал лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши натижалари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларига кўра белгиланади.
Президентининг
2023 йил 5 июлдаги
ПҚ-211-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"
лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт
банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт
уюшмаси қарзидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Т/р |
Компонент ва кичик компонентлар |
Жами |
ХТУ қарзи суммаси |
ХТТБ кредит суммаси |
Қарз ва кредитнинг қайтарилиши |
|||
Давлат бюджетидан |
Лойиҳа иштирокчилари томонидан |
|||||||
1. |
1-компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш" (34,5 млн долл.)
|
|||||||
1.1. |
1.1-кичик компонент. "Қулай муҳитни яхшилаш" |
500 |
500 |
500 |
100% |
|||
1.2. |
1.2-кичик компонент. "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасини қўллаб-қувватлаш" |
13 000 |
13 000 |
13 000 |
100% |
|||
1.3. |
1.3-кичик компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат маслаҳат хизматларини кучайтириш" |
6 000 |
6 000 |
6 000 |
100% |
|||
1.4. |
1.4-кичик компонент. "Чорвачилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш" |
15 000 |
15 000 |
15 000 |
100% |
|||
2. |
2-компонент. "Бозор ва қўшилган қиймат инфратузилмасини мустаҳкамлаш, савдони осонлаштириш" (40 млн долл.)
|
|||||||
2.1. |
2.1-кичик компонент. "Чорвачилик бозори ва қўшилган қиймат инфратузилмасини мустаҳкамлаш" |
2 000 |
2 000 |
2 000 |
100% |
|||
2.2. |
2.2-кичик компонент. "Чегара хавфсизлиги ва карантин чораларини кучайтириш" |
5 000 |
5 000 |
5 000 |
100% |
|||
2.3. |
2.3-кичик компонент. "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этиш" |
33 000 |
33 000 |
33 000 |
100% |
|||
3. |
3-компонент. "Яшил ва иқлимга чидамли чорвачилик қиймат занжирлари" (160,5 млн долл.)
|
|||||||
3.1. |
3.1-кичик компонент. "Чорвачилик тармоғидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит линиялари" |
159 775 |
70 000 |
89 775 |
159 775 |
100% |
||
3.1.1. |
ХТТБ кредити бўйича бир марталик тўлов комиссияси |
225 |
225 |
225 |
100% |
|||
3.2. |
3.2-кичик компонент. "Иштирок этувчи молиявий корхоналарнинг салоҳиятини ошириш" |
500 |
500 |
500 |
100% |
|||
4. |
4-компонент. "Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш" |
3 880,70 |
3 880,70 |
3 880,70 |
100% |
|||
5. |
Тақсимланмаган маблағ |
1 119,30 |
1 119,30 |
1 119,30 |
100% |
|||
Жами |
240 000 |
150 000 |
90 000 |
79 500 |
33,1% |
160 500 |
66,9% |
Президентининг
2023 йил 5 июлдаги
ПҚ-211-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"
лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг
қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия
ва фоиз тўловларини амалга ошириш
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ*
Кредит миқдори |
- 150 000 000 АҚШ доллари |
Кредит муддати |
- 30 йил |
Имтиёзли давр |
- 5 йил |
Фоиз ставкаси |
- 1,25 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,38 фоиз) |
Хизмат кўрсатганлик учун тўлов |
- 0,75 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,32 фоиз) |
Захирага қўйиш учун комиссия тўлови |
- ўзлаштирилмаган суммадан 0,50 фоиз |
АҚШ доллари
Тўлов санаси |
Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси |
Фоиз суммаси |
Хизмат кўрсатганлик учун тўловлар суммаси |
Захирага қўйиш учун комиссия |
Жами тўланадиган сумма |
15.09.2023 |
0 |
0 |
375 000 |
375 000 |
|
15.03.2024 |
86 350 |
90 270 |
342 290 |
518 910 |
|
15.09.2024 |
201 290 |
210 440 |
298 750 |
710 480 |
|
15.03.2025 |
316 230 |
330 610 |
255 220 |
902 060 |
|
15.09.2025 |
526 610 |
550 550 |
175 530 |
1 252 690 |
|
15.03.2026 |
737 000 |
770 500 |
95 840 |
1 603 340 |
|
15.09.2026 |
842 820 |
881 130 |
55 750 |
1 779 700 |
|
15.03.2027 |
948 650 |
991 770 |
15 660 |
1 956 080 |
|
15.09.2027 |
990 000 |
1 035 000 |
2 025 000 |
||
15.03.2028 |
990 000 |
1 035 000 |
2 025 000 |
||
15.09.2028 |
2 475 000 |
990 000 |
1 035 000 |
4 500 000 |
|
15.03.2029 |
2 475 000 |
973 670 |
1 017 920 |
4 466 590 |
|
15.09.2029 |
2 475 000 |
957 330 |
1 000 850 |
4 433 180 |
|
15.03.2030 |
2 475 000 |
941 000 |
983 770 |
4 399 770 |
|
15.09.2030 |
2 475 000 |
924 660 |
966 690 |
4 366 350 |
|
15.03.2031 |
2 475 000 |
908 330 |
949 610 |
4 332 940 |
|
15.09.2031 |
2 475 000 |
891 990 |
932 540 |
4 299 530 |
|
15.03.2032 |
2 475 000 |
875 660 |
915 460 |
4 266 120 |
|
15.09.2032 |
2 475 000 |
859 320 |
898 380 |
4 232 700 |
|
15.03.2033 |
2 475 000 |
842 990 |
881 300 |
4 199 290 |
|
15.09.2033 |
2 475 000 |
826 650 |
864 230 |
4 165 880 |
|
15.03.2034 |
2 475 000 |
810 320 |
847 150 |
4 132 470 |
|
15.09.2034 |
2 475 000 |
793 980 |
830 070 |
4 099 050 |
|
15.03.2035 |
2 475 000 |
777 650 |
812 990 |
4 065 640 |
|
15.09.2035 |
2 475 000 |
761 310 |
795 920 |
4 032 230 |
|
15.03.2036 |
2 475 000 |
744 980 |
778 840 |
3 998 820 |
|
15.09.2036 |
2 475 000 |
728 640 |
761 760 |
3 965 400 |
|
15.03.2037 |
2 475 000 |
712 310 |
744 680 |
3 931 990 |
|
15.09.2037 |
2 475 000 |
695 970 |
727 610 |
3 898 580 |
|
15.03.2038 |
2 475 000 |
679 640 |
710 530 |
3 865 170 |
|
15.09.2038 |
2 475 000 |
663 300 |
693 450 |
3 831 750 |
|
15.03.2039 |
2 475 000 |
646 970 |
676 370 |
3 798 340 |
|
15.09.2039 |
2 475 000 |
630 630 |
659 300 |
3 764 930 |
|
15.03.2040 |
2 475 000 |
614 300 |
642 220 |
3 731 520 |
|
15.09.2040 |
2 475 000 |
597 960 |
625 140 |
3 698 100 |
|
15.03.2041 |
2 475 000 |
581 630 |
608 060 |
3 664 690 |
|
15.09.2041 |
2 475 000 |
565 290 |
590 990 |
3 631 280 |
|
15.03.2042 |
2 475 000 |
548 960 |
573 910 |
3 597 870 |
|
15.09.2042 |
2 475 000 |
532 620 |
556 830 |
3 564 450 |
|
15.03.2043 |
2 475 000 |
516 290 |
539 750 |
3 531 040 |
|
15.09.2043 |
2 475 000 |
499 950 |
522 680 |
3 497 630 |
|
15.03.2044 |
2 475 000 |
483 620 |
505 600 |
3 464 220 |
|
15.09.2044 |
2 475 000 |
467 280 |
488 520 |
3 430 800 |
|
15.03.2045 |
2 475 000 |
450 950 |
471 440 |
3 397 390 |
|
15.09.2045 |
2 475 000 |
434 610 |
454 370 |
3 363 980 |
|
15.03.2046 |
2 475 000 |
418 280 |
437 290 |
3 330 570 |
|
15.09.2046 |
2 475 000 |
401 940 |
420 210 |
3 297 150 |
|
15.03.2047 |
2 475 000 |
385 610 |
403 130 |
3 263 740 |
|
15.09.2047 |
2 475 000 |
369 270 |
386 060 |
3 230 330 |
|
15.03.2048 |
2 475 000 |
352 940 |
368 980 |
3 196 920 |
|
15.09.2048 |
5 100 000 |
336 600 |
351 900 |
5 788 500 |
|
15.03.2049 |
5 100 000 |
302 940 |
316 710 |
5 719 650 |
|
15.09.2049 |
5 100 000 |
269 280 |
281 520 |
5 650 800 |
|
15.03.2050 |
5 100 000 |
235 620 |
246 330 |
5 581 950 |
|
15.09.2050 |
5 100 000 |
201 960 |
211 140 |
5 513 100 |
|
15.03.2051 |
5 100 000 |
168 300 |
175 950 |
5 444 250 |
|
15.09.2051 |
5 100 000 |
134 640 |
140 760 |
5 375 400 |
|
15.03.2052 |
5 100 000 |
100 980 |
105 570 |
5 306 550 |
|
15.09.2052 |
5 100 000 |
67 320 |
70 380 |
5 237 700 |
|
15.03.2053 |
5 100 000 |
33 660 |
35 190 |
5 168 850 |
|
Жами |
150 000 000 |
34 349 050 |
35 910 320 |
1 614 040 |
221 873 410 |
*) Тўлов суммалари ХТУ қарз маблағларининг амалдаги ўзлаштирилишига қараб аниқлаштириб борилади.
Президентининг
2023 йил 5 июлдаги
ПҚ-211-сон қарорига
3а-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"
лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт
банкининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш,
комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ*
Қарз миқдори |
- 90 000 000 АҚШ доллари |
Қарз муддати |
- 24,5 йил |
Имтиёзли давр |
- 4,5 йил |
Фоиз ставкаси |
- SOFR + ўзгарувчан спред ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 6,22 фоиз) |
Захирага қўйиш учун комиссия тўлови |
- ўзлаштирилмаган суммадан 0,25 фоиз |
Бир марталик бошланғич тўлов** |
- қарз суммасидан 0,25 фоиз |
АҚШ доллари
Тўлов санаси |
Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси |
Фоиз суммаси |
Захирага қўйиш учун комиссия тўлови |
Бир марталик бошланғич тўлов |
Жами тўланадиган сумма |
15.09.2023 |
- |
112 500 |
225 000 |
112 500 |
|
15.03.2024 |
332 010 |
99 110 |
431 120 |
||
15.09.2024 |
680 760 |
85 050 |
765 810 |
||
15.03.2025 |
1 029 510 |
70 990 |
1 100 500 |
||
15.09.2025 |
1 517 760 |
51 300 |
1 569 060 |
||
15.03.2026 |
2 006 010 |
31 610 |
2 037 620 |
||
15.09.2026 |
2 398 010 |
15 810 |
2 413 820 |
||
15.03.2027 |
2 790 000 |
2 790 000 |
|||
15.09.2027 |
2 790 000 |
2 790 000 |
|||
15.03.2028 |
2 250 000 |
2 790 000 |
5 040 000 |
||
15.09.2028 |
2 250 000 |
2 720 250 |
4 970 250 |
||
15.03.2029 |
2 250 000 |
2 650 500 |
4 900 500 |
||
15.09.2029 |
2 250 000 |
2 580 750 |
4 830 750 |
||
15.03.2030 |
2 250 000 |
2 511 000 |
4 761 000 |
||
15.09.2030 |
2 250 000 |
2 441 250 |
4 691 250 |
||
15.03.2031 |
2 250 000 |
2 371 500 |
4 621 500 |
||
15.09.2031 |
2 250 000 |
2 301 750 |
4 551 750 |
||
15.03.2032 |
2 250 000 |
2 232 000 |
4 482 000 |
||
15.09.2032 |
2 250 000 |
2 162 250 |
4 412 250 |
||
15.03.2033 |
2 250 000 |
2 092 500 |
4 342 500 |
||
15.09.2033 |
2 250 000 |
2 022 750 |
4 272 750 |
||
15.03.2034 |
2 250 000 |
1 953 000 |
4 203 000 |
||
15.09.2034 |
2 250 000 |
1 883 250 |
4 133 250 |
||
15.03.2035 |
2 250 000 |
1 813 500 |
4 063 500 |
||
15.09.2035 |
2 250 000 |
1 743 750 |
3 993 750 |
||
15.03.2036 |
2 250 000 |
1 674 000 |
3 924 000 |
||
15.09.2036 |
2 250 000 |
1 604 250 |
3 854 250 |
||
15.03.2037 |
2 250 000 |
1 534 500 |
3 784 500 |
||
15.09.2037 |
2 250 000 |
1 464 750 |
3 714 750 |
||
15.03.2038 |
2 250 000 |
1 395 000 |
3 645 000 |
||
15.09.2038 |
2 250 000 |
1 325 250 |
3 575 250 |
||
15.03.2039 |
2 250 000 |
1 255 500 |
3 505 500 |
||
15.09.2039 |
2 250 000 |
1 185 750 |
3 435 750 |
||
15.03.2040 |
2 250 000 |
1 116 000 |
3 366 000 |
||
15.09.2040 |
2 250 000 |
1 046 250 |
3 296 250 |
||
15.03.2041 |
2 250 000 |
976 500 |
3 226 500 |
||
15.09.2041 |
2 250 000 |
906 750 |
3 156 750 |
||
15.03.2042 |
2 250 000 |
837 000 |
3 087 000 |
||
15.09.2042 |
2 250 000 |
767 250 |
3 017 250 |
||
15.03.2043 |
2 250 000 |
697 500 |
2 947 500 |
||
15.09.2043 |
2 250 000 |
627 750 |
2 877 750 |
||
15.03.2044 |
2 250 000 |
558 000 |
2 808 000 |
||
15.09.2044 |
2 250 000 |
488 250 |
2 738 250 |
||
15.03.2045 |
2 250 000 |
418 500 |
2 668 500 |
||
15.09.2045 |
2 250 000 |
348 750 |
2 598 750 |
||
15.03.2046 |
2 250 000 |
279 000 |
2 529 000 |
||
15.09.2046 |
2 250 000 |
209 250 |
2 459 250 |
||
15.03.2047 |
2 250 000 |
139 500 |
2 389 500 |
||
15.09.2047 |
2 250 000 |
69 750 |
2 319 750 |
||
Жами |
90 000 000 |
70 739 060 |
466 370 |
225 000 |
161 205 430 |
*) Тўлов суммалари ХТТБ кредит маблағларининг амалдаги ўзлаштирилишига қараб аниқлаштириб борилади.
**) Кредит ҳисобидан тўланади ва асосий қарзга капитализация қилинади.
Президентининг
2023 йил 5 июлдаги
ПҚ-211-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"
лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 6 июль