ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2023 й. ПҚ-211-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2023 й.

N ПҚ-211



ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ҲАМДА ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ (2-БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) 2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ХТТБ) ўртасида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича:

ХТУнинг 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;

ХТТБнинг 24,5 йил муддатга, шу жумладан 4,5 йиллик имтиёзли давр билан 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ажратилиши тўғрисида битимлар имзоланганлиги;

б) Лойиҳанинг умумий қиймати 323,78 миллион АҚШ долларига тенг эканлиги, улардан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 83,78 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар - Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;

43,78 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида - 28,63 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклида - 15,15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳанинг инвестицион давридаги молиявий харажатларни қоплашдаги улушини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

кредит линиясини бошқариш, жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига юкланади;

Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2023-2028 йиллар) ташкил этади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига белгиланган тартибда Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган ХТУ ҳамда ХТТБ иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этишга рухсат берилади;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳар йили Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида ва АҚШ долларида тақдим этилади;

АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар (кейинги ўринларда - валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;

Лойиҳа доирасида Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига миллий валютада ажратиладиган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.


4. Қуйидагилар:

"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3-иловага мувофиқ;

"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3а-иловага мувофиқ;

"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, ХТУ ва ХТТБ ҳамда миллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТУ ва ХТТБ томонидан ажратиладиган қарз ва кредитларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда "Чорвачилик cоҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда берилаётган қарз ва кредитни қайта молиялаштиришнинг аниқ тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш мезонлари ва уларнинг баҳолари белгилаб қўйилсин.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Лойиҳа доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "йўл харита"ларини тасдиқласин.


9. Ҳисоб палатаси Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


10. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;

Лойиҳани амалга оширишда очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Лойиҳа доирасида молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари ҳамда Лойиҳа бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан ҳар ярим йил якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот киритиб борсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-211-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг

асосий техник-иқтисодий параметрлари

Т/р

Кўрсаткич номланиши


Ўлчов бирлиги


Жами*


Шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:


ХТУ

қарзи

ХТТБ

кредити

Ўзбекистон

Республикаси


Бенефициар-

ларнинг ўз

маблағлари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл.

323 778,49

150 000

90 000

43 778,49

40 000

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами


минг АҚШ долл.

308 628,68

150 000

90 000

28 628,68

40 000

шу жумладан:








2.1.

1-компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш"


минг АҚШ долл.

38 673,77

34 500


4 173,77


2.2.

2-компонент. "Бозор ва қўшилган қиймат инфратузилмасини мустаҳкамлаш, савдони осонлаштириш"


минг АҚШ долл.

44 871,21

40 000


4 871,21


2.3.

3-компонент. "Яшил ва иқлимга чидамли чорвачилик қиймат занжирлари"


минг АҚШ долл.

179 760

70 500

90 000

19 260

40 000

2.4.

4-компонент. "Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш"


минг АҚШ долл.

4 070,08

3 880,70


189,38


2.5.

Тақсимланмаган маблағ


минг АҚШ долл.

1 253,62

1 119,30


134,32


3.

Инвестиция давридаги молиявий сарф-харажатлар


минг АҚШ долл.

15 149,81



15 149,81


       

*) Товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича якуний қиймат кўрсаткичлари мукаммал лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши натижалари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларига кўра белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-211-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки кредити ҳамда Халқаро тараққиёт

уюшмаси қарзидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Т/р

Компонент ва кичик компонентлар

Жами


ХТУ

қарзи

суммаси


ХТТБ

кредит

суммаси


Қарз ва кредитнинг қайтарилиши


Давлат

бюджетидан


Лойиҳа

иштирокчилари

томонидан


1.

1-компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат хизматларини кучайтириш" (34,5 млн долл.)

1.1.

1.1-кичик компонент. "Қулай муҳитни яхшилаш"


500

500


500

100%



1.2.

1.2-кичик компонент. "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасини қўллаб-қувватлаш"


13 000

13 000


13 000

100%



1.3.

1.3-кичик компонент. "Чорвачилик соҳасида давлат маслаҳат хизматларини кучайтириш"


6 000

6 000


6 000

100%



1.4.

1.4-кичик компонент. "Чорвачилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш"


15 000

15 000


15 000

100%



2.

2-компонент. "Бозор ва қўшилган қиймат инфратузилмасини

мустаҳкамлаш, савдони осонлаштириш" (40 млн долл.)

2.1.

2.1-кичик компонент. "Чорвачилик бозори ва қўшилган қиймат инфратузилмасини мустаҳкамлаш"


2 000

2 000


2 000

100%



2.2.

2.2-кичик компонент. "Чегара хавфсизлиги ва карантин чораларини кучайтириш"


5 000

5 000


5 000

100%



2.3.

2.3-кичик компонент. "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этиш"


33 000

33 000


33 000

100%



3.

3-компонент. "Яшил ва иқлимга чидамли чорвачилик

қиймат занжирлари" (160,5 млн долл.)

3.1.

3.1-кичик компонент. "Чорвачилик тармоғидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит линиялари"


159 775

70 000

89 775



159 775

100%

3.1.1.

ХТТБ кредити бўйича бир марталик тўлов комиссияси


225


225



225

100%

3.2.

3.2-кичик компонент. "Иштирок этувчи молиявий корхоналарнинг салоҳиятини ошириш"


500

500




500

100%

4.

4-компонент. "Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш"


3 880,70

3 880,70


3 880,70

100%



5.

Тақсимланмаган маблағ


1 119,30

1 119,30


1 119,30

100%




Жами


240 000


150 000


90 000


79 500


33,1%


160 500


66,9%


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-211-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг

қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия

ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ГРАФИГИ*

Кредит миқдори

- 150 000 000 АҚШ доллари


Кредит муддати

- 30 йил


Имтиёзли давр

- 5 йил


Фоиз ставкаси

- 1,25 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,38 фоиз)


Хизмат кўрсатганлик учун тўлов

- 0,75 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,32 фоиз)


Захирага қўйиш учун комиссия тўлови

- ўзлаштирилмаган суммадан 0,50 фоиз


АҚШ доллари

Тўлов санаси


Асосий қарз

бўйича тўловлар

суммаси


Фоиз

суммаси


Хизмат

кўрсатганлик

учун тўловлар

суммаси


Захирага

қўйиш учун

комиссия


Жами

тўланадиган

сумма


15.09.2023



0

0

375 000

375 000

15.03.2024



86 350

90 270

342 290

518 910

15.09.2024



201 290

210 440

298 750

710 480

15.03.2025



316 230

330 610

255 220

902 060

15.09.2025



526 610

550 550

175 530

1 252 690

15.03.2026



737 000

770 500

95 840

1 603 340

15.09.2026



842 820

881 130

55 750

1 779 700

15.03.2027



948 650

991 770

15 660

1 956 080

15.09.2027



990 000

1 035 000


2 025 000

15.03.2028



990 000

1 035 000


2 025 000

15.09.2028


2 475 000

990 000

1 035 000


4 500 000

15.03.2029


2 475 000

973 670

1 017 920


4 466 590

15.09.2029


2 475 000

957 330

1 000 850


4 433 180

15.03.2030


2 475 000

941 000

983 770


4 399 770

15.09.2030


2 475 000

924 660

966 690


4 366 350

15.03.2031


2 475 000

908 330

949 610


4 332 940

15.09.2031


2 475 000

891 990

932 540


4 299 530

15.03.2032


2 475 000

875 660

915 460


4 266 120

15.09.2032


2 475 000

859 320

898 380


4 232 700

15.03.2033


2 475 000

842 990

881 300


4 199 290

15.09.2033


2 475 000

826 650

864 230


4 165 880

15.03.2034


2 475 000

810 320

847 150


4 132 470

15.09.2034


2 475 000

793 980

830 070


4 099 050

15.03.2035


2 475 000

777 650

812 990


4 065 640

15.09.2035


2 475 000

761 310

795 920


4 032 230

15.03.2036


2 475 000

744 980

778 840


3 998 820

15.09.2036


2 475 000

728 640

761 760


3 965 400

15.03.2037


2 475 000

712 310

744 680


3 931 990

15.09.2037


2 475 000

695 970

727 610


3 898 580

15.03.2038


2 475 000

679 640

710 530


3 865 170

15.09.2038


2 475 000

663 300

693 450


3 831 750

15.03.2039


2 475 000

646 970

676 370


3 798 340

15.09.2039


2 475 000

630 630

659 300


3 764 930

15.03.2040


2 475 000

614 300

642 220


3 731 520

15.09.2040


2 475 000

597 960

625 140


3 698 100

15.03.2041


2 475 000

581 630

608 060


3 664 690

15.09.2041


2 475 000

565 290

590 990


3 631 280

15.03.2042


2 475 000

548 960

573 910


3 597 870

15.09.2042


2 475 000

532 620

556 830


3 564 450

15.03.2043


2 475 000

516 290

539 750


3 531 040

15.09.2043


2 475 000

499 950

522 680


3 497 630

15.03.2044


2 475 000

483 620

505 600


3 464 220

15.09.2044


2 475 000

467 280

488 520


3 430 800

15.03.2045


2 475 000

450 950

471 440


3 397 390

15.09.2045


2 475 000

434 610

454 370


3 363 980

15.03.2046


2 475 000

418 280

437 290


3 330 570

15.09.2046


2 475 000

401 940

420 210


3 297 150

15.03.2047


2 475 000

385 610

403 130


3 263 740

15.09.2047


2 475 000

369 270

386 060


3 230 330

15.03.2048


2 475 000

352 940

368 980


3 196 920

15.09.2048


5 100 000

336 600

351 900


5 788 500

15.03.2049


5 100 000

302 940

316 710


5 719 650

15.09.2049


5 100 000

269 280

281 520


5 650 800

15.03.2050


5 100 000

235 620

246 330


5 581 950

15.09.2050


5 100 000

201 960

211 140


5 513 100

15.03.2051


5 100 000

168 300

175 950


5 444 250

15.09.2051


5 100 000

134 640

140 760


5 375 400

15.03.2052


5 100 000

100 980

105 570


5 306 550

15.09.2052


5 100 000

67 320

70 380


5 237 700

15.03.2053


5 100 000

33 660

35 190


5 168 850

Жами


150 000 000


34 349 050


35 910 320


1 614 040


221 873 410


           

*) Тўлов суммалари ХТУ қарз маблағларининг амалдаги ўзлаштирилишига қараб аниқлаштириб борилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-211-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банкининг кредитидан фойдаланиш, уни қайтариш,

комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ГРАФИГИ*

Қарз миқдори

- 90 000 000 АҚШ доллари


Қарз муддати

- 24,5 йил


Имтиёзли давр

- 4,5 йил


Фоиз ставкаси

- SOFR + ўзгарувчан спред ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 6,22 фоиз)


Захирага қўйиш учун комиссия тўлови

- ўзлаштирилмаган суммадан 0,25 фоиз


Бир марталик бошланғич тўлов**

- қарз суммасидан 0,25 фоиз

АҚШ доллари

Тўлов санаси


Асосий қарз

бўйича тўловлар

суммаси


Фоиз

суммаси


Захирага қўйиш

учун комиссия

тўлови


Бир марталик

бошланғич

тўлов


Жами

тўланадиган

сумма


15.09.2023



-

112 500

225 000

112 500

15.03.2024



332 010

99 110


431 120

15.09.2024



680 760

85 050


765 810

15.03.2025



1 029 510

70 990


1 100 500

15.09.2025



1 517 760

51 300


1 569 060

15.03.2026



2 006 010

31 610


2 037 620

15.09.2026



2 398 010

15 810


2 413 820

15.03.2027



2 790 000



2 790 000

15.09.2027



2 790 000



2 790 000

15.03.2028


2 250 000

2 790 000



5 040 000

15.09.2028


2 250 000

2 720 250



4 970 250

15.03.2029


2 250 000

2 650 500



4 900 500

15.09.2029


2 250 000

2 580 750



4 830 750

15.03.2030


2 250 000

2 511 000



4 761 000

15.09.2030


2 250 000

2 441 250



4 691 250

15.03.2031


2 250 000

2 371 500



4 621 500

15.09.2031


2 250 000

2 301 750



4 551 750

15.03.2032


2 250 000

2 232 000



4 482 000

15.09.2032


2 250 000

2 162 250



4 412 250

15.03.2033


2 250 000

2 092 500



4 342 500

15.09.2033


2 250 000

2 022 750



4 272 750

15.03.2034


2 250 000

1 953 000



4 203 000

15.09.2034


2 250 000

1 883 250



4 133 250

15.03.2035


2 250 000

1 813 500



4 063 500

15.09.2035


2 250 000

1 743 750



3 993 750

15.03.2036


2 250 000

1 674 000



3 924 000

15.09.2036


2 250 000

1 604 250



3 854 250

15.03.2037


2 250 000

1 534 500



3 784 500

15.09.2037


2 250 000

1 464 750



3 714 750

15.03.2038


2 250 000

1 395 000



3 645 000

15.09.2038


2 250 000

1 325 250



3 575 250

15.03.2039


2 250 000

1 255 500



3 505 500

15.09.2039


2 250 000

1 185 750



3 435 750

15.03.2040


2 250 000

1 116 000



3 366 000

15.09.2040


2 250 000

1 046 250



3 296 250

15.03.2041


2 250 000

976 500



3 226 500

15.09.2041


2 250 000

906 750



3 156 750

15.03.2042


2 250 000

837 000



3 087 000

15.09.2042


2 250 000

767 250



3 017 250

15.03.2043


2 250 000

697 500



2 947 500

15.09.2043


2 250 000

627 750



2 877 750

15.03.2044


2 250 000

558 000



2 808 000

15.09.2044


2 250 000

488 250



2 738 250

15.03.2045


2 250 000

418 500



2 668 500

15.09.2045


2 250 000

348 750



2 598 750

15.03.2046


2 250 000

279 000



2 529 000

15.09.2046


2 250 000

209 250



2 459 250

15.03.2047


2 250 000

139 500



2 389 500

15.09.2047


2 250 000

69 750



2 319 750

Жами


90 000 000


70 739 060


466 370


225 000


161 205 430


           

*) Тўлов суммалари ХТТБ кредит маблағларининг амалдаги ўзлаштирилишига қараб аниқлаштириб борилади.

**) Кредит ҳисобидан тўланади ва асосий қарзга капитализация қилинади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-211-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбир номи


Кредит

суммаси

(минг долл.)


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ

(Масъуллар: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)

1.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илмий тадқиқот институтлари фаолиятини тубдан ислоҳ этиш. Бунда, 5 та таълим ва 5 та илмий-тадқиқот муассасаси таъмирланиб, лабораториялар билан таъминланади:


1. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети;


2. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали;


3. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали;


4. Ветеринария илмий-тадқиқот институти;


5. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;


6. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти;


7. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;


8. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Оҳангарон филиали;


9. Марҳамат ветеринария техникуми;


10. Самарқанд ветеринария техникуми.


15 000

1. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун:

бинонинг дизайни ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;

зарурий инфратузилма, хусусан газ, электр энергияси, сув билан таъминлаш ҳамда интернет учун оптик линияли алоқа каналларига уланиш;

қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш.


2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.

2023-2025

йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ветеринария хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Бунда:


1. 500 та ветеринария участкаси учун контейнер типидаги офис ўрнатиш ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш;


2. Ветеринария дори воситалари ва вакцина сақлаш учун "Совуқ занжир" тизимини яхшилаш:

14 дона 5 тонналик совиткич;

190 та 1 тонналик совиткич;

696 дона маиший совиткичлар харид қилиб ўрнатиш;


3. Вилоят ва туман ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш бўлимларини:

180 дона махсус автотранспорт воситаси;

209 комплект компьютер ва оргтехника жиҳозлари билан таъминлаш;


4. 6 та ҳудудий диагностика лабораторияларига кимёвий моддалар, дори воситалари ва оғир металл тузлари қолдиғини аниқлайдиган лаборатория ускунасини ўрнатиш (газохроматограф);


5. Фарғона водийсида ҳамда Тошкент, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ҳайвонлар озуқасини таҳлил қилувчи лаборатория ташкил этиш.


13 000

1. Ветеринария участкаларини ўрнатиш учун:

участканинг дизайни ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;

зарур инфратузилма билан таъминлаш;

қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш.


2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


3. Зарурий жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини амалга ошириш.

2023-2025

йиллар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Чорвачиликда маслаҳат хизматларини кучайтириш. Хусусан:

ҳар бир вилоятда фермер хўжаликлари ва аҳоли учун чорвачилик маслаҳат марказлари ташкил этиш;

5 йил давомида аҳоли ва фермер хўжаликлар учун чорвачилик комплексларида, Қишлоқ хўжалигида агрохизматлар марказида, Ветеринария бўлинма ва илмий-тадқиқот институтларда халқаро консультантлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш.


6 000

1. Халқаро консультантларни жалб этиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


2. Ҳар бир вилоят, туман ва қишлоқларда чорвачилик ва ветеринария бўйича илмий-амалий ўқув семинарларни амалга ошириш графигини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2023-2028

йиллар


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ветеринария соҳасидаги норматив ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) талабларига ҳамда Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти (ЖҲСТ) меъёрларига мувофиқлаштириш.


500

1. Халқаро консультантларни жалб этиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


2. Амалдаги қонун ҳужжатларини (шу жумладан кўрсатмалар ва қоидаларни) тўлиқ экспертизадан ўтказиш.


3. ЖҲСТ мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш/қайта кўриб чиқиш.


4. Ҳайвонлар саломатлиги қоидаларини ишлаб чиқиш (Ягона саломатлик стратегиясидан фойдаланган ҳолда).


2023-2025

йиллар


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. БОЗОР ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, САВДОНИ ОСОНЛАШТИРИШ

(Масъуллар: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов)

5.

Чорва ҳайвонлари идентификация тизимини жорий этиш. Жумладан:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қошида ҳайвонларни идентификация қилиш марказини ташкил этиш;

идентификация қилинган чорва моллари (аҳоли учун бепул қилинади) рўйхатини ўз ичига олган электрон платформа яратиш;

унга кушхона ва мол бозорларини интеграция қилиш.


35 000

1. Идентификация дастурий таъминотини яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


2. Чорва ҳайвонларини биркалаш ва рўйхатга олиш бўйича зарурий жиҳозлар (қулоқ биркалари, тақиш ускунаси, планшетлар ва бошқалар) учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


3. Мавжуд мол бозорлар ва кушхоналар рўйхатини шакллантириб, идентификация платформасига интеграция қилиш.


2023-2026

йиллар


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Чегара хавфсизлиги ва карантин чораларини кучайтириш. Хусусан:

5 та божхона терминалини замонавий лаборатория жиҳозлари ва ускуналари, компьютер ва оргтехника билан таъминлаш;

Четдан импорт қилинадиган чорва ҳайвонларини карантинда сақлаш учун 500 бошга мўлжалланган 4 та карантин фермасини ташкил этиш;

8 та республика ҳудудидаги вилоятлараро чегара постларидаги "Карантин назорат маскани"ларини чорва ҳайвонларини кузатиш ва назорат қилиш учун зарур асбоб-ускуна билан таъминлаш.


5 000

1. Карантин фермалар ташкил этиш учун:

ферманинг дизайни ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;

зарурий инфратузилма билан таъминлаш;

қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш.


2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


3. Зарурий жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини амалга ошириш.


2023-2025

йиллар


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


III. ЯШИЛ ВА ИҚЛИМГА ЧИДАМЛИ ЧОРВАЧИЛИК ҚИЙМАТ

ЗАНЖИРЛАРИНИ ЯРАТИШ (КРЕДИТ ЛИНИЯСИ)

(Масъуллар: Марказий банк (Б.Хамраев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (С. Хамидов)

7.

Йирик чорвачилик (ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш) корхоналари, ем ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 3 млн долларгача кредитлар ажратиш;

деҳқон хўжаликлари учун 50 минг долларгача кредитлар ажратиш.


160 500

1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредити (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) қарзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

октябрь


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари


2. ХТТБ ва ХТУ томонидан ажратиладиган кредит ва қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларини имзолаш.


3. Жаҳон банки талабларига асосан ташаббускорларнинг сублойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

4. Тижорат банклари томонидан маъқулланган сублойиҳалар ҳужжатларини Қўмитага тақдим этиш.


5. Жаҳон банки талабларига асосан сублойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва молиялаштириш.


Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида


6. Лойиҳанинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.


Доимий

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 июль






































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск