ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.07.2023 й. 3444-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 04.07.2023 й. 7-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 5 июлда 3444-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 4 июлдаги

7-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан

келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими

лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида

стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органлари деб юритилади) билан келишиш ҳамда юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) тушунилади.


2. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига тайинлаш ва ундан озод этишга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш, шунингдек юридик хизмат ходимларини ноқонуний таъсир кўрсатишдан ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Стажировка стажорнинг касбий билимлари, ўқув ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва шакллантириш, шунингдек ишнинг ўзига хослиги, тайинланаётган лавозими бўйича функсионал вазифаларини сифатли бажариши учун илғор тажрибани эгаллаб олишини таъминлаш мақсадида ўталади.


3. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига номзодлар ҳамда юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар мазкур Низомга асосан адлия органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади ҳамда стажировкадан ўтади.

Бунда, келишиш ва стажировка жараёнлари:

республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари учун - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида;

ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари учун - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида амалга оширилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарганда, шу жумладан ушбу ходимлар давлат органлари ва ташкилотлари қайта ташкил этилиши ёки ташкилий бўйсунуви ўзгариши муносабати билан тенг лавозимга тайинланганда ёки юридик хизматидаги лавозими ўзгарганда адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.

Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари адлия органлари билан лавозимига тайинланиши келишилган кундан бошлаб бир йил давомида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга ўтганда адлия органлари билан суҳбатдан ўтказилмасдан келишилишига йўл қўйилади, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.



2-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИ ЛАВОЗИМГА

ТАЙИНЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ КЕЛИШИШ


4. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.


5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотномаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.


6. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


7. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.


8. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби тегишли адлия органи раҳбари томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва адлия бошқармаси бошлиғи комиссия раиси ҳисобланади.


10. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар, шунингдек юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг стажировка ўташи ва унинг ташкил этилиши ишчи органлар томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан буён матнда ишчи органлар деб юритилади) ишчи орган ҳисобланади.


11. Келишиш ҳужжатлар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади.


12. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида уч кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида хабар берилади.


13. Ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.


14. Ҳужжатларни кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишда ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар такроран тақдим қилинади.


15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.


16. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.


17. Суҳбат жараёнидаги номзодга бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар ҳамда суҳбатнинг умумий натижалари "Юрист-адлия" электрон тизимида қайд этиб борилади.


18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Бунда, ушбу қарор комиссия мажлисида ҳозир бўлган аъзоларнинг "Юрист-адлия" электрон тизими орқали берилган баллари натижаси бўйича қабул қилинади.

Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.

Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.


19. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган уч иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.


20. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.


21. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.



3-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИ ЛАВОЗИМДАН

ОЗОД ЭТИШ МАСАЛАЛАРИНИ КЕЛИШИШ


22. Юридик хизмат ходимларини лавозимидан озод этишни келишиш учун давлат органи ва ташкилоти томонидан адлия органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимномаси, ушбу тақдимномада ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади;

юридик хизмат ходимининг аризаси - меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда;

юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш сабабларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


23. Юридик хизмат ходимларини лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш мазкур Низомда белгиланган юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш тартибида амалга оширилади. Бунда ходим билан суҳбат ишчи орган томонидан зарур деб топилган ҳоллардагина ўтказилади.

Ходим ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, мазкур масаланинг комиссия томонидан кўриб чиқилиши талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишнинг келишилганлиги ёки келишилмаганлиги (сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақида тегишли адлия органи томонидан давлат органи ва ташкилоти ёзма равишда хабардор қилинади.


24. Зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш масаласига доир қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳамда юридик хизмат ходими билан суҳбат ўтказилиши мумкин.


25. Қуйидагилар юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;

юридик хизмат ходимининг зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқмайдиган ишларни бажармаганлиги ёки уни ўзига юклатилган мажбуриятларини бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.


26. Мазкур Низомнинг 25-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органи ва ташкилотида тегишли адлия органи томонидан хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.


27. Хизмат текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолат ўз исботини топганда, тегишли адлия органи давлат органи ва ташкилотининг айбдор мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.


28. Давлат органлари ва ташкилотлари тугатилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қисқартирилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.



4-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТИ ХОДИМИ ЛАВОЗИМИГА

БИРИНЧИ МАРТА ТАЙИНЛАНГАН ШАХСЛАРНИНГ

СТАЖИРОВКА ЎТАШИ ВА УНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


29. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у лавозимга тайинланган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли адлия органига мурожаат қилади.

Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг, бир ой муддат ичида стажировкани ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.


30. Стажорни белгиланган муддатда стажировкадан ўтиш учун юбориш мажбурияти давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари зиммасига юклатилади.


31. Стажировка ишчи органлар томонидан ташкил қилинади.


32. Стажорга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун адлия органларининг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.


33. Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.


34. Стажировка раҳбари томонидан ҳар бир стажор учун у томондан бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировкадан ўтиш режаси ишлаб чиқилади.

Стажировкадан ўтиш режаси ишчи органлар томонидан тасдиқланади.


35. Стажировкадан ўтиш режасида стажор томонидан юридик хизмат ходимининг функсионал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланиши лозим.


36. Стажировкадан ўтиш муддати икки ҳафтани ташкил этади ва стажировкадан ўтишдан озод қилишга йўл қўйилмайди.


37. Стажировкадан ўтишнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажорни стажировкадан ўтиш режаси, муддатлари, ички меҳнат тартиб ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажорга стажировкадан ўтиши учун зарур шароитлар яратади.


38. Стажировка раҳбари стажировка давомида:

стажорга стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;

стажорнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;

стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;

стажорнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.


39. Стажор стажировкадан ўтиш давомида:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;

стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;

стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;

амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритиши;

стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;

тегишли адлия органларида ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилиши шарт.


40. Стажор стажировкадан ўтиш вақтида юридик хизмат ходимининг функсионал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиши лозим.


41. Стажор стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажор томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.


42. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажорнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан ишчи органлар ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажорга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.

Муҳокама натижаси ишчи органлар томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.


43. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажорга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажорнинг стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгалланган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилган бўлиши керак.

Стажорнинг тегишли адлия органида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировкадан ўтиш режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги, стажировкага узрли сабабларсиз келмаганлиги ҳам тавсифномада акс эттирилади.


44. Тавсифнома ишчи органлар раҳбарлари томонидан имзоланади ва адлия органининг йўлланма хати орқали стажорни юборган давлат органи ёки ташкилотига жўнатилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш ҳамда стажировка ўташ билан боғлиқ барча ҳужжатлар тегишли адлия органида сақланади.


46. Ишчи органлар ходимлари томонидан стажорга стажировкадан ўтиш режаси билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.


47. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



НАМУНА

МАЪЛУМОТНОМА


3х4 см ўлчамли

фотосурат

учун жой

Азизов Азиз Азизович


2021 йил 14 сентябрдан

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсулти


Туғилган йили:

22.10.1982



Туғилган жойи:

Сурхондарё вилояти,

Термиз шаҳри


Миллати:

ўзбек



Партиявийлиги:

йўқ


Паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:



АА 0445566,

27.11.2012

Тошкент шаҳар,

Шайҳонтохур тумани ИИБ



Маълумоти:

олий



Тамомлаган:

2015 й. Ўзбекистон Миллий университети (кундузги)

2017 й. Тошкент давлат юридик университети (магистратура)


Олий маълумот тўғрисида диплом ҳақидаги маълумотлар (диплом серияси, рақами, берилган вақти ва олий таълим муассасасининг номи:



В № 050898, 11.06.2015,

Ўзбекистон Миллий университети

Илмий даражаси:

йўқ



Илмий унвони:

йўқ


Қайси чет тилларини билади:

рус ва инглиз тиллари



Ҳарбий (махсус) унвони:

2-даражали юрист


Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ


Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


2011-2015 йй.


-

Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси


2015-2017 йй.

04.09.2015 й

22.05.2017 й


-

Тошкент давлат юридик университетининг магистранти

Тошкент давлат юридик университетининг котиб иш юритувчиси


22.05.2017 й

29.03.2018 ай


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бош мутахассиси


29.03.2018 й

14.04.2018 ай


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик департаменти катта юрисконсулти


14.04.2018 й

10.07.2020 й


-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бош юрисконсулти


10.07.2020 й

05.10.2021 й


-

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Юридик бюро бошлиғи


05.10.2021 - ҳ.в.


-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош юрисконсулти


        





Низомга

2-ИЛОВА



Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган

номзоднинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О.


Қариндошлиги


Туғилган йили

ва жойи


Иш жойи

ва лавозими


Яшаш жойи










Яқин қариндошларимнинг рўйхатини тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман:

Номзод:



(Ф.И.О., имзо)

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 июль



































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск