ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 й. 277-сон "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2023 й.

N 277



АВТОМОБИЛДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ

ХАЛҚАРО ТАШИШНИНГ РУХСАТНОМА

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда республикада халқаро ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, логистика хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва самарали транспорт инфратузилмасини яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бугунги кунда транспорт ва логистика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишларга қарамасдан, ҳамон ушбу соҳада тизимли камчиликлар мавжуд бўлиб, айрим нормаларни такомиллаштириш ҳамда жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб уйғунлаштириш, соҳани яширин иқтисодиётдаги улушини қисқартириш талаб этилмоқда.

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ташиш соҳасида банд бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий рухсатномаларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

миллий ташувчиларнинг хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга бўлган бир йиллик умумий эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини аниқлаш;

хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш жараёнларини инсон омилисиз тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга ошириш;

миллий ташувчилар рейтингини юритиш ва битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан энг кўп даромад олаётган ташувчиларни рағбатлантириш;

миллий ташувчиларга уларнинг эҳтиёжини қондирмайдиган рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни улар берилган кундан бошлаб 90 календарь куни ичида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтариш мажбуриятини юклаш;

хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга берган ҳамда уларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига қайтармаган миллий ташувчиларга нисбатан рухсатномалар берилишини тўхтатиб туриш бўйича санкцияларни инсон омилисиз автоматик тарзда қўллаш;

Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш, улардан фойдаланиш ҳамда юкларни халқаро ташиш турларини аниқлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда миллий ташувчиларнинг электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича битта юк автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромадини аниқлаш мақсадида тегишли ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро юк ташишнинг рухсатнома тизимига риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтирсин ҳамда юкларни халқаро ташиш турлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ аниқланишини таъминласин.


4. Белгилансинки, миллий ташувчилар эҳтиёжларини қондирмайдиган айирбошлаш квотаси доирасидаги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни тақсимлаш шартлари 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда миллий ташувчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан жорий йил учун қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотасини келишиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, автомобилда юкларни халқаро ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайдиган ташқи савдо йўналишларидаги асосий транзит давлатлар билан босқичма-босқич транзит юк ташишларни рухсатномасиз тизимга ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июлдаги

277-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори)" 2019 йил 25 августдаги 716-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 50-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июль












































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск